Get Mystery Box with random crypto!

#Бухоро вилоятида янги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қ | BUXORO.UZ | Расмий канал

#Бухоро вилоятида янги вакант лавозимларга очиқ танлов эълон қилинди

Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Бухоро вилояти филиали тегишли давлат идоралари билан ҳамкорликда вакант лавозимларга очиқ мустақил танлов эълон қилади:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуаси устидан назорат қилиш инпсекцияси Бухоро вилоят бошқармаси:
—Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими Бош инспектори

Олот тумани мактабгача таълим бўлими:
—Бош ҳисобчи.

Шофиркон тумани мактабгача таълим бўлими:
— Иқтисодчи.

Қоракўл тумани мактабгача таълим бўлими:
—Бош ҳисобчи.

Қоровулбозор тумани Халқ таълим бўлими:
—Бош ҳисобчи.

Жондор тумани Халқ таълим бўлими:
— Ҳисобчи.

Қоракўл тумани ҳокимлиги:
— "Зиёрат" МФЙ бўйича ҳоким ёрдамчиси.

Когон шаҳар мактабгача таълим бўлими:
—Юридик ва жисмоний шахслар мурожаатлари билан ишлаш бўлими мутахассиси.

Ҳужжатлар 2022 йил 7 сентябрдан 16 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Вобкент тумани ҳокимлиги:
— “Латифсобунгар” маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси.

Шофиркон тумани ҳокимлиги:
— "Қайрағоч" маҳалла фуқаролар йиғини ҳоким ёрдамчиси.

Ҳужжатлар 2022 йил 9 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.


Бухоро вилояти Оила ва хотин-қизлар бошқармаси:
— Ромитан туман “Афросиёб” маҳалладаги хотин-қизлар фаоли.

— Ғиждувон туман "Жовгари" маҳалладаги хотин-қизлар фаоли.

Ҳужжатлар 2022 йил 8 сентябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Танловда иштирок этиш истагида бўлган номзодлар Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ порталидан рўйхатдан ўтишлари, мавжуд вакант лавозимни танлаб, сўралган ҳужжатларни электрон шаклда тақдим этишлари лозим.

Ҳужжатларни электрон юбориш тартиби бўйича видеоқўлланма

Ягона идентификация тизими — id.egov.uz'дан рўйхатдан ўтиш бўйича видеоқўлланма

Порталнинг расмий канали — https://t.me/vacancy_argos