Get Mystery Box with random crypto!

BUXORO.UZ | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi buxorouz_official — BUXORO.UZ | Расмий канал
Kanaldagi mavzular:
Ҳоким
Қоровулбозор
Расмийхабар
Tanqiddan
Кун
All tags
Kanal manzili: @buxorouz_official
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 26.91K
Kanalning ta’rifi

Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали
Веб-сайт: buxoro.uz
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Матбуот котиби: @olimjuraev
Ишонч телефони: ( 998) 65-222-22-22
Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot
Манзил: Бухоро ш., Ислом Каримов кўчаси, 5-уй

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 29

2022-09-26 15:30:00
Бухоро вилояти ҳудудидан 10 375 та Деҳқон хўжалиги ерлардан бирини e-auksion.uz орқали ижрага олинг!

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган ҳамда 2022 йил 1 мартдан кейин хориждан кириб келган Мигрант талабгорлар закалат пули тўловдан озод қилинади.

Бухоро шаҳарда 34 та (кўриш)
Бухоро туманида 1363 та (кўриш)
Когон туманида 349 та (кўриш)
Вобкент туманида 1055 та (кўриш)
Ромитан туманида 1280 та (кўриш)
Ғиждувон туманида 827 та (кўриш)
Жондор туманида 1105 та (кўриш)
Шофиркон туманида 1445 та (кўриш)
Пешкў туманида 958 та (кўриш)
Қоровулбозор туманида 93 та (кўриш)
Қоракўл туманида 1063 та (кўриш)
Олот туманида 803та (кўриш)

Танловда 1 нафар талабгор иштирок этган тақдирда, истисно тариқасида, танлов ўтказилган ҳисобланади.

Маълумот учун:
Савдоларда қатнашиш учун қўлланма (кўриш)
+998992072604

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.6K viewsedited  12:30
Ochish/sharhlash
2022-09-26 15:24:58
Яқинда Президент томонидан тасдиқланган қайта тикланувчи энергия манбаларини кенгайтириш бўйича дастурда:

- 34 мингта хонадон, вазирлик ва идораларнинг 6 мингта объектида бундай қурилмалар ўрнатилиши белгиланди;

- аҳолига компенсация олиш, кредитни 3 йил ичида фоизсиз бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти яратилди.

Келгуси уч йилда мисни чуқур қайта ишлашни камида 2 бараварга ошириш зарурлиги қайд этилди.

Оҳангарондаги мис кластерининг бошқарув тизимини такомиллаштириш, хорижий бошқарувни йўлга қўйиб, чуқур қайта ишлаш лойиҳалари, илм ва инновацияни олиб кириш муҳимлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
1.4K views12:24
Ochish/sharhlash
2022-09-26 15:16:28
Президент тармоқдаги ўз ечимини кутаётган долзарб масалаларни кўрсатиб ўтди.

Жаҳон бозорларидаги вазият икки йилда экспортни 1,5 миллиард долларга етказиш мумкинлигини кўрсатмоқда. Бундан ташқари, ички бозорда ҳам 1 миллиард 300 миллион долларлик импорт бозори бор.

Бундан ташқари, ички ва атрофимиздаги бозорларда ярим ўтказгич ва электрон платаларга талаб 6 миллиард долларни ташкил этади.

Масалан, электромобиль саноати учун зарур литий-темир-фосфатли батареялар ишлаб чиқаришга барча хом-ашё заҳираси мавжуд.

Бу борада ҳудудларда барча имкониятлар яратиб берилган. Лекин, ҳудуд раҳбарлари бу имкониятларни ҳисоб-китоб қилиб, фойдаланмаётгани кўрсатиб ўтилди.

Масалан, электротехника маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватлари Қорақалпоғистон, Бухоро, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразмда қолган ҳудудларга нисбатан 2-3 баравар паст (200 миллиард сўмга етмайди).

Бугунги кунда экспорт бозорига битта-иккита маҳаллий бренд чиқа олди, холос. Экспортнинг 80 фоизи шу брендларга тўғри келмоқда.

Экспортни 1,5 миллиард долларга олиб чиқиш учун эса камида 3-4 та янги бренд яратиш зарурлиги таъкидланди.

Facebook|Instagram|Twitter
1.4K views12:16
Ochish/sharhlash
2022-09-26 15:16:28
Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида электротехника саноатидаги истиқболли йўналишлар ҳамда келгусидаги асосий вазифалар юзасидан йиғилиш бўлиб ўтмоқда.

Давлатимиз раҳбари соҳада эришилган натижаларга тўхталди.

Охирги 5 йилда электротехника саноатида ишлаб чиқариш - 4,5 бараварга (4 триллиондан 17 триллион сўмга), экспорт – 5 бараварга (117 миллиондан 563 миллион долларга) ошди.

Йил якунигача экспорт 750 миллион доллардан ошиши кутилмоқда.

Экспортбоп маҳсулотлар сони 200 тага етди, Фарғона, Самарқанд, Қашқадарё ва Тошкент вилоятидаги 11 та корхона илк бор ташқи бозорга чиқди.

Бугунги кунда соҳада 1 миллиард 200 миллион долларлик 205 та лойиҳа амалга оширилмоқда.

Тармоқда юқори қўшилган қийматли маҳсулот ишлаб чиқаришни 2 бараварга, экспортни янада ошириш режа қилинган.

Facebook|Instagram|Twitter
1.3K views12:16
Ochish/sharhlash
2022-09-26 14:50:00 “Менинг йўлим” лойиҳасида вилоятимиздан 23 та таклифлар ғолиб деб топилди
2.1K views11:50
Ochish/sharhlash
2022-09-26 14:13:01
“Севимли” телеканалининг "Замон" информацион дастурида: Муаммо ҳал этилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.8K views11:13
Ochish/sharhlash
2022-09-26 13:23:00
#zamonamiz_qahramonlari

Оддий мактабдан жаҳон майдонларига йўл очаётган ёш муаллим

27 ёшли Дониёр Ҳамроевнинг ўқитувчилик фаолиятини бошлаганига эндигина 5 йил бўлиб қолди. Аммо бу навқирон муаллим шу қисқа фурсат ичида нафақат ўзи фаолият олиб бораётган Олот туманидаги 10-умумтаълим мактаби жамоаси, балки вилоят, республикада ўз ҳамкасблари орасида маҳоратли ўқитувчи сифатида танилиб улгурди.

Ўқувчилик кезлари математика фанидан вилоят, республика ва халқаро фан олимпиадаларида юқори натижаларни қайд этиб келган Дониёр бугун салоҳиятли устоз сифатида ўз ўқувчиларини ана шу марраларнинг юқори чўққиларига олиб чиқишга интиляпти.

Батафсил

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
3.5K views10:23
Ochish/sharhlash
2022-09-26 12:40:44 Байрам янги уйларда нишонланди
2.3K views09:40
Ochish/sharhlash
2022-09-26 10:27:03 https://uza.uz/uz/posts/horizhiy-ekspertlar-buxoro-va-horazm-viloyatlarining-investiciyaviy-salohiyatini-rivozhlantirish-boyicha-ish-olib-bordi_410719
2.5K views07:27
Ochish/sharhlash
2022-09-26 09:30:27
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати, Хотин-қизлар, оила ва гендер комиссияси ҳамда Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти ҳамкорлигида Бухоро шаҳридаги «Sahid Zarafshon» меҳмонхонасида анжуманлар залида "Аёллар, тинчлик ва хавфсизлик (WPS) кун тартиби ва унинг инсон ҳуқуқлари билан ўзаро муносабатлари” мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтмоқда.
Давра суҳбатида Тожикистон Республикаси делегацияси ҳам иштирок этмоқда.

Тоҳир Истатов фотолавҳаси.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.7K viewsedited  06:30
Ochish/sharhlash