Get Mystery Box with random crypto!

BUXORO.UZ | Расмий канал

Telegram kanalining logotibi buxorouz_official — BUXORO.UZ | Расмий канал B
Telegram kanalining logotibi buxorouz_official — BUXORO.UZ | Расмий канал
Kanal manzili: @buxorouz_official
Toifalar: Siyosat
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 28.15K
Kanalning ta’rifi

Бухоро вилояти ҳокимлигининг расмий Telegram канали
Веб-сайт: buxoro.uz
Facebook: fb.com/zaripovrasmiy
Матбуот котиби: @olimjuraev
Ишонч телефони: ( 998) 65-222-22-22
Мурожаатлар учун: @buxorouzmurojaatbot
Манзил: Бухоро ш., Ислом Каримов кўчаси, 5-уй

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


Oxirgi xabar 34

2022-09-04 19:25:04 #ҳудудлар_ҳаёти
#Шофиркон_тумани

Эртага, 5 сентябр бутун Ўзбекистон бўйича "Билимлар куни" ва янги ўқув йилининг биринчи куни сифатида кенг нишонланади.
Шофиркон туманида шу куни мазкур сана биринчи маротаба мактаб остонасига қадам қўяётган 3 минг 33 нафар болажон учун илк қўнғироқ жаранг сочади.
Қайд этиш жоизки, туманда янги ўқув йилини муносиб равишда бошлаш мақсадида бир қатор таълим даргоҳларида таъмирлаш ишлари олиб борилиб, қулай шарт-шароитлар яратилди.

Жумладан, “Читкарон” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 31-умумтаълим мактабининг "Билимлар куни" муносабати билан фойдаланишга топширилиши маҳалла аҳли, ўқувчилар ва ўқитувчиларни қувонтиргани рост.

Айтиш ўринлики, 315 нафар ўқувчи таълим-тарбия олиб келаётган мазкур муассасаса молия вазирлиги томонидан ташкил этилган “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида овоз йиғиш орқали ғолибликни қўлга киритган.
Унда мактаб биноси ва ички иситиш тизимларини таъмирлаш, жиҳозларни янгилаш, синф хоналарининг эшик, деразаларини алмаштириш, моддий техник базасини ривожлантириш каби таклифлар илгари сурилган эди. Ушбу мақсадга давлат томонидан 1 миллиард сўм маблағ йўналтирилган. "Қоровулбозор Оҳактош" масъулияти чекланган жамияти томонидан олиб борилган қурилиш-таъмирлаш ишларидан сўнг мактаб қиёфаси бутунлай янгиланди.
Мактабнинг фойдаланишга топширилиши тантанага айланди. Тадбирда туман ҳокимлиги мутасаддилари, ҳудуд масъуллари, нуронийлар ҳамда мактаб ўқитувчи ва ўқувчилари иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан мамлакатимиз халқ таълими тизимида амалга оширилаётган катта ислоҳотлар жараёнида умумтаълим мактаблари учун янги замонавий бинолар қурилишига катта эътибор қаратилаётгани туфайли соҳадаги кўп йиллик муаммолар ҳал этилаётганини таъкидладилар.
Алвон лента қирқилиб, йиғилганлар мактабдаги шарт-шароитлар билан яқиндан танишдилар.
Шу куни 1-синф ўқувчиларига Президент совғалари ҳам топширилди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.4K viewsedited  16:25
Ochish/sharhlash
2022-09-04 19:24:29
2.1K views16:24
Ochish/sharhlash
2022-09-04 19:24:28
2.1K views16:24
Ochish/sharhlash
2022-09-04 19:24:27
2.0K views16:24
Ochish/sharhlash
2022-09-04 12:11:46
#Эълон

Бухоро вилоят Халқ таълими ҳамда Мактабгача таълим бошқармалари тизимида фаолият кўрсатаётган ўқитувчи ва тарбиячилар диққатига!

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг тегишли топшириғига биноан, Янги 2022-2023 ўқув йили олдидан вилоят халқ таълими ҳамда Мактабгача таълим бошқармалари тизимида фаолият кўрсатаётган ўқитувчи, тарбиячилар учун вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси тизимидаги Кўп тармоқли марказий поликлиникаларда бепул тиббий кўриклар ташкил этилади.

Тиббий кўрикдан ўтиш истагида бўлган ўқитувчи ва тарбиячилар, ўзларининг яшаш ҳудудидаги Кўп тармоқли марказий поликлиникага (тиббий кўрикдан ўтадиган ўқитувчи ва мураббийлар рўйхатини шакллантирган ҳолда) мурожаат қилишлари мумкин.

Ушбу масала юзасидан қўшимча савол туғилса, соғлиқни сақлаш бошқармасининг 1064 қисқа рақамли колл марказига билдиришингиз сўралади.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
544 viewsedited  09:11
Ochish/sharhlash
2022-09-04 11:58:47
АҚШнинг таниқли нашриётлари журналистлари Бухорода

Американинг "Forbes" журнали мухбири Мелик Кайлан, журналист, сиёсий арбоб, Нью- Йорк шаҳар кенгаши депутати Ари Каган, журналист Исааксон Энди Самуэл, америкалик ёзувчи ва журналист, "Bukharian Times" газетаси бош муҳаррири Рафаэл Некталов Бухорода меҳмон бўлиб туришибди.

Икки кунлик ташриф давомида меҳмонлар Бухоро шаҳрининг диққатга сазовор жойлари, яҳудийлар синагогаси ҳамда қабристонини зиёрат қилишади.

Маълумот учун: "Bukharian Times" - Америкадаги Бухоро яҳудийлари томонидан ташкил этилган газета.

"Forbes" журнали мухбири Мелик Кайлан томонидан ўзининг 2020 йил октябрь ойида Ўзбекистонга қилган ташрифидан сўнг мазкур газетада "Ўзбекистон Буюк Ипак йўлининг маркази сифатидаги тарихий ролига қайтмоқда" сарлавҳаси остида мақола чоп этган.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
663 views08:58
Ochish/sharhlash
2022-09-04 10:09:26
Болгариянинг Кранево шаҳрида 64 катакли шашка бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионати ғолиб ва совриндорлари сафида Бухоро шаҳридаги 12-ИДУМ ўқувчилари ҳам бор. Хусусан, чемпионатда мазкур мактабнинг 9-синф ўқувчиси Фирдавс Олимов рапид йўналишида олтин медалга эга чиққан бўлса, 8-синф ўқувчиси Алиризо Салимов блиц йўналишида фахрли 3-ўринни қўлга киритди. Улар Бухоро темир йўл вокзалида тантанали тарзда кутиб олинди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.6K views07:09
Ochish/sharhlash
2022-09-04 08:44:01
Бухоро вилояти ҳокими Ботир Зариповнинг Facebookʼдаги саҳифасига аъзо бўлинг:

https://fb.com/zaripovrasmiy

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
4.1K views05:44
Ochish/sharhlash
2022-09-04 08:24:46
Хабарингиз бор, жорий йилнинг 23 август-3 сентябрь кунлари Болгариянинг Кранево шаҳрида 64 катакли шашка бўйича ўсмирлар ва қизлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтди.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси таркибида иштирок этаётган ёш спортчи – Бухоро туманидаги 2-умумтаълим мактабининг 4-синф ўқувчиси Шейхали Азизовга тенг келадиган спортчи топилмади. Шейхали блиц ва рапид программасида олтин, классикада эса бронза медаль соҳибига айланди.
Ёш жаҳон чемпиони Бухорода муносиб кутиб олинди. Туман ҳокимлиги, жамоатчилик вакиллари, чемпионнинг оила аъзолари иштирок этган тадбирда Шейхалининг ҳаётидаги унутилмас воқеликк айланди.

Маълумот учун, жаҳон чемпионатида шашкачиларимиз 6 та олтин, 7 та кумуш, 4 та бронза медалини қўлга киритиб, чемпионатлар тарихидаги энг яхши натижани қайд этишди.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
2.5K views05:24
Ochish/sharhlash
2022-09-03 19:31:25
Янгиликлар 24 | Олот туманида Маънавият ва маърифат маскани фойдаланишга топширилди

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube
1.8K views16:31
Ochish/sharhlash