Get Mystery Box with random crypto!

#диний_бағрикенглик #миллатлараро_тотувлик Биламизки, миллат | BUXORO.UZ | Расмий канал

#диний_бағрикенглик
#миллатлараро_тотувлик

Биламизки, миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик демократик жамиятнинг асосий тамойилларидан бири саналади. Бундай тамойиллар Конституциямизнинг 18-, 31-, 61-моддаларида ҳам бевосита барча фуқаролар миллати, ирқи ва диний мансублигидан қатъий назар, тенглиги, виждон эркинлиги кафолатлангани, динга эътиқод қилиш-қилмаслик эркинлиги, диний ташкилотлар давлатдан ажратилгани, аммо қонун олдида тенглиги белгиланган.
Умуман олганда, мамлакатимизда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенглик соҳасида ижобий ва ўзаро ҳурматга асосланган муҳитни мустаҳкамлаш борасида олиб борилаётган ислоҳотлар натижасида нафақат ўзимизга хос ва мос бўлган тажрибага эга бўлдик, балки бу соҳада янги тизим яратилди, десак муболаға бўлмайди. Бу тизим нафақат юртимизда истиқомат қилаётган турли миллат ва элатларнинг ўзининг тарихий ватанлари билан алоқа қила олишини, балки шу орқали икки миллат ҳамда икки давлат ўртасидаги ижобий муносабатларни ҳам мустаҳкамлаш имкониятига ҳам эга бўлди.
Вилоят ҳокимининг ўринбосари Эркин Мажидовнинг “Охел – Йицхак” яҳудийлар диний жамоаси вакиллари билан мулоқотида айни шу жиҳатлар алоҳида тилга олинди.
–Биз Ўзбекистонда ўзимизни ўз уйимиздагидек ҳис қиламиз, – дейди ҳозирги кунда АҚШнинг Нью-Йорк штатида доимий яшаб келаётган Ёкуб Бабоев. – Бу мамлакатда ҳар бир соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларга бефарқ эмасмиз. Эришилаётган ютуқларни ҳам ўзимизникидек мамнуният билан қабул қиламиз. Бухорога саёҳат учун келгандим. Саёҳатим давомида яҳудийлар қабристонини ҳам зиёрат қилдим. Жуда обод маскан бўлибди. Бу ерни обод қилганлардан миннатдормиз.

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube