Get Mystery Box with random crypto!

Ҳурматли фуқаролар! Сўнгги йилларда ер юзининг турли ҳудудлар | BUXORO.UZ | Расмий канал

Ҳурматли фуқаролар!

Сўнгги йилларда ер юзининг турли ҳудудларида содир бўлаётган зилзилалар оқибатларини таҳлил қилган ҳолда Ҳукуматимиз томонидан Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сейсмик хавфсизликни таъминлаш, аҳолининг зилзилада ҳаракат қилиш бўйича билим ва кўникмаларини ошириш мақсадида жорий йилнинг 1-7 июнь кунлари “Аҳолини зилзилага тайёрлаш ҳафталиги” эълон қилинди.

Ушбу ҳафталик давомида маҳаллалар, таълим муассасалари, корхона ва ташкилотларда зилзилага тайёргарлик кўриш бўйича ўқув машғулотлари ўтказилади.

Мазкур тадбирларда фаол иштирок этинг!

Зилзилада ҳаракат қилиш бўйича билимларингизни оширинг!

Ўқув машқлари давомида ваҳима ва саросимага тушманг!

Ижтимоий тармоқлар ва бошқа манбалар орқали нотўғри маълумотлар тарқатманг!

Buxoro.uz | Facebook | Instagram | YouTube