Get Mystery Box with random crypto!

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

Telegram kanalining logotibi blogeruzofficial — BlogerUz | ортга йўл йўқ! B
Telegram kanalining logotibi blogeruzofficial — BlogerUz | ортга йўл йўқ!
Kanal manzili: @blogeruzofficial
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 9.19K
Kanalning ta’rifi

Энди, гап мндей жиян; "ишни бошлашга шошилма, бошласанг охирига етказ". Ва шуни ёдингда тутгинки, "югураётган йиқилади, эмаклаётган ҳеч қачон йиқилмайди".
📩 Bot: @blogeruzb_bot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 9

2022-03-01 13:30:07
Ва ниҳоят Хотин-қизлар ва оила ишлари қўмитаси тузилибди. Табриклайман

Бу қўмита раҳбарлигига Наманган вилояти Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Маҳкамова тайинланибди.

Сўнг депутатларимиз Фавқулодда вазиятлар вазири лавозимига генерал-майор Абдулла Қўлдошевни ва Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири вазифасини вақтинча бажарувчи этиб Турсинхан Худайбергенов номзодларини ҳам маъқуллабди.

Нима ҳам дердик, омад! Қора кўз халқим ташвишини мошдек катталикда эслаб, кўзлари мошдек очилиб турса бўлгани.

@blogeruzofficial каналига уланинг!
26.1K views10:30
Ochish/sharhlash
2022-03-01 13:10:52 «УРУШ– ТИНЧЛИКДИР.
ЭРК-ҚУЛЛИКДИР.
БИЛИМСИЗЛИК КУЧДИР»


Жорж Оруэлл ўзининг машҳур "1984" романида ушбу жумлаларни тоталитаризмнинг асосий ғояси сифатида кўрсатади. Биз китобдаги тизим ХХ асрда қолиб кетган деб ўйлардик. Лекин, бугун яна бир бор янги "катта оға" урушни тинчлик номидан оқлаётганлигига гувох бўляпмиз.
Уруш инсониятга, унинг бугунига, ўтмишига ва келажагига нисбатан ёвузликдир!

Оруэлл "1984"да даҳшатли, қайғули воқеаларни, шу билан бирга сиз ва бизга таниш ҳақиқатларни тасвирлайди. У кишиларни манқурт бўлмасликка, фикрлашга чақиради, сўз ва фикр эркинлиги мавжудлигини эслатади.

Ушбу машҳур романни яна бир марта ўқиб чиқишнинг ҳозир айни вақтидир.

Кетдим, Asaxiy дан буюртма қиламан.

https://asaxiy.uz/s/gsGqrUNA3c
30.8K views10:10
Ochish/sharhlash
2022-02-28 21:34:27 1 мартдан бошлаб ҳайдовчининг ёнида Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар органлари ёхуд консуллик муассасалари томонидан берилган биометрик паспорт ёки ID-картаси мавжуд бўлганда:

транспорт воситасини бошқариш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни (праваси);

транспорт воситаси рўйхатдан ўтказилгани тўғрисидаги ҳужжат (техпаспорт);

транспорт воситасига эгалик қилиш, эгаси йўқлигида ундан фойдаланиш ёки уни тасарруф этиш ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатлар (ишончнома)ни;

суғурта полисини ўз ёнида олиб юриши талаб этилмайди.

шу кунларни қанча кутди қора кўз халқим. Бўлар эканку ортиқча қоғозбозликка чек қўйиб, "қўйиб" юрса.

@blogeruzofficial каналига уланинг!
10.5K views18:34
Ochish/sharhlash
2022-02-28 13:28:47 Айтишларича, Ўзбекистонда яна бир янги вазирлик — Хотин-қизлар ва оила ишлари вазирлиги тузилиши мумкин экан. Агар шундай бўлса, унда Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлигининг номи Маҳаллани қўллаб-қувватлаш вазирлиги деб ўзгартирилади деб, ёзмоқда xushnudbek канали.

Мана сенга олам-олам гул, қучоғинга сиққинича ол... Энди маҳаллаларда хотин-қизлар бўйича ўринбосарлар штати ташкил этилади-ми шунда.

@blogeruzofficial каналига уланинг!
21.3K views10:28
Ochish/sharhlash
2022-02-26 21:29:31
Киев айни дақиқалар. Ўнг соҳил...

@blogeruzofficial каналига уланинг!
24.3K viewsedited  18:29
Ochish/sharhlash
2022-02-26 17:30:59 Бундайларни илгари қозиққа ўтқазишган.

Зино энг оғир гуноҳ ва шармандалик. Бу ишни қилаётган инсон жамиятга хиёнат қилаётган бўлади. Пайғамбар соллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: «Қайси бир қавмда зино авж олса, Аллоҳ ўша қавмга бир балони юборадики, бу балони уларнинг ота-боболари ҳам кўрган эмас». Зинокор ўз жонига ҳам ҳиёнат қилган бўлади, чунки бу гуноҳи сабаб дунёда турли аламли касалликларга, маломатларга, охиратда эса даҳшатли азобга дучор бўлади.

Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази Неврология бўлими мудири вазифасида ишлаган К.Р тиббиёт ходимига нолойиқ хатти-ҳаракаталарни содир этиб, ўз шаҳвоний ҳирсини қондириш мақсадида бўлимда даволаниш учун ётган иккинчи гуруҳ ногирони Г.И нинг онаси Т.Л ни фарзандининг даволанганлиги бўйича бир ярим ой давомида касаллик варакаси(кўчирма)ни бермасдан келаётганлиги, қаршилигига қарамасдан касаллик варақасини бериш учун у билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келган.

Бу шу кунларда тарқалган хабар. Пала-партиш жинсий ҳаёт фожеага олиб келиши мумкинлигини авом билмаса ҳам шу шифокор жуда яхши билиши керак. Бизнинг қонунларимиз кўп жиҳатларда ниҳоятда инсонпарвар бўлиб қолмаяптими? ”Кавказ асираси” фильми хотимасида “Дунёдаги энг адолатли суд” хукмидан умидвор ҳолда қарсак чалган Георгий Вицин. Ўтиниб-ўтиниб кечирим сўраганлар жарима билан қутилиб чиқиб кетаяпти. Дин нуқтаъий назаридан қаралса, энг аввал қилган гуноҳи учун астойдил пушаймон бўлган, афсус-надомат чекан инсон кечирилади.

Агар ёлғончилар бизлардан эмаслиги тамойилида фикр юритсак, бу энг баттол ҳирс жиноятига қўл урганлар гуноҳда бардавом бўлаверади, яна гуноҳ қилиш ниятида турган кишининг тавбаси ҳеч қачон қабул бўлмаслигини у афсуски билмайди. Гуноҳини ювиш учун уни босадиган даражада яхши, солиҳ амалларни қилиши мумкиндир. Лекин буни ҳам оқламайман. Чунки заррача бўлсада қилинган гуноҳ оқибатларини йиллик саҳоват, ҳайрия ҳаржи билан ҳам ювиш қийин. Зеро, она юртни, дунёни ислоҳ қилиш улуғ бўлган хайрли ишларга енг шимарган эканмиз, адашганни тўғри йўлга солишда унга тавфиқ берилишини кутишдан фойда йўқ. Кескин фикр шу. Чунки бошқа чорамиз қолмади. Жиноятчи қамоқда ўтириши керак. Зинокор эса...!

@blogeruzofficial каналига уланинг!
30.3K viewsedited  14:30
Ochish/sharhlash
2022-02-26 15:39:07 Халқларда айб йуқ.

Шаксиз айб сиёсатчиларда. Украина мажораси азалдан пишиб етилган эди. Лекин барчасини сиёсий йўл билан ҳал қилиш учун биринчи навбатда украинада якуний қарор қабул қила оладиган маъсулиятни ўз зимммасига оладиган мард раҳбар топилмади. Кучма, Кравчук, Янукович, Ющенколар масаланинг моҳиятини идроқ қилиб туришган бўлишса-да ўз халқи учун маъсулиятни ўз зиммасига олишда жасорат кўрсатмади.

Виктор Янукович чигал вазиятда Россияга қараб йўлни солди. Ющенко даврида миллатчилик масалалари ҳақиқатдан ҳам тизгиндан чиқариб юборилди. Мана аҳвол. Қрим аннекцияси дунё сиёсатчиларининг кўзини очиши керак эди. Энди кеч. Украинанинг ёлғиз ташлаб қўйилганидан кўра, Россия агрессиясини ёқлаб чиқаётганлар ҳам учраб турибди. Мана шуниси ачинарли.

Грозныйда тўпланиб қайноқ нуқталарда жангга киришишга шайлигини билдирганлар “Йиқилганни Пайғамбар ҳам ҳассаси билан туртиб ўтибди” қабилида иш тутишмоқда. Мана шу жиҳат жуда ҳам хавотирли. Киев таслим бўлиб аҳоли яна тинч ҳаётга қайтар. Лекин агрессия дунёнинг бошқа нуқталарида, хусусан Прибалтика, Кавказ, Ўрта осиё Республикаларида юз кўрсатмаслигига энди ҳеч ким кафолат бера олмайди. Қон тўкилиши, тинч аҳоли қирғин қилинишини эса идрокли инсонлар сира ҳоҳлашмайди.

@blogeruzofficial каналига уланинг!
25.8K views12:39
Ochish/sharhlash
2022-02-25 22:25:15
Эйфел минораси Украина байроғи рангларига бурканди.

@blogeruzofficial каналига уланинг!
9.4K views19:25
Ochish/sharhlash
2022-02-24 17:13:59 Бугундан сабоқ

Урушда ғолиблар бўлмайди. Етти йилдан бери луганск, Донецск атрофидаги ва 2014 йилдаги Қрим анексиясидан на Украина, на дунё жамияти тегишли хулоса чиқара олмади. Мана оқибаби. Россия Донбассдаги Республикаларни ҳимоя қилиш ва денацификациялаш мақсадида ракета зарбаларини беришни бошлади. Иккинчи жаҳон уришидан кейин Германия ва Австрия таъсири, туғрироғи нацизмдан халқларни қутқариш баҳона қилинаяпти.

Энди сабаблар ва оқибатларни қидириш фурсати эмас. Эрта тонгда бошланган урушдан кўра тасдиқланмаган ахборот ва маълумотларнинг тарқатилаётгани идеология атомдан ҳам хавфли қурол эканлигининг яққол исботи. Ошкоралик ва фикр эркинлигини биз ўз мамлакатимизда дунё тан олган рамкаларга тезда солиб олмас эканмиз, улкан хавф ва хатарлар билан тўқнашишда давом этаверамиз.

Бурни бўлмаганида аёл зоти аҳлатни ҳам еб юборишини Андижон шаҳар ҳокимиятида юз берган энг сўнгги воқеалар кўрсатди. Бу каби ҳолатлар давлатни бошқариш, маълум бир тизимларни жиловлаб туришнинг кучли механизмлари яратилишига ниҳоятда муштоқлигимизни кўрсатмоқда.

Энг қадимий мамлакат бўлган Суриянинг ер билан битта бўлиши, Каддафи тиклаган давлат вайроналар ва қашшоқлик гирдобига тушиши, Россия босқинчи, Украина Американинг мусиқасига ўйнаши, Қозоғистоннинг осон хуракга айланиши каби кўз олдимизда кечаётган бугунги кун сабоқларидан хулоса чиқариб ўз вақтида этагимизни ёпиш, нима яхши, нима ёмон эканлигини аниқлаб олиш вақти айнан шу дамлардир. Энг муҳими тинчлик абадий бўлсин!

@blogeruzofficial каналига уланинг!
17.9K viewsedited  14:13
Ochish/sharhlash
2022-02-24 07:54:47 Дальтонизм ва жамият

Тиббиётда дальтнонизм деган касаллик мавжуд. Ушбу касаликга чалинганлар қизил, яшил ва кўк рангларни фарқлай олишмайди. Бизнинг жамиятимиз, шунингдек, унинг суд ҳокимияти шу касалга чалинганми ёки қонун чиқарувчи Олий органларимиз ҳам шу касаликга мубтало бўлганми деган хулосага бораман.

Бир пайтлар “прописка” борасида фикр базмида ўртоқ Тошҳўжаев қонунларимиздаги "лазейкалар” ҳақида гапирганди. 2019 йилда қабул қилинган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2-моддасида “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик инсон ва жамият фаровонлиги йўлида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, мулкни, давлат ва жамоат тартибини, табиий муҳитни муҳофаза қилишни, ижтимоий адолат ва қонунийликни таъминлашни, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларнинг ўз вақтида ва объектив кўриб чиқилишини, шунингдек бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни, фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этиш руҳида тарбиялашни ўз олдига вазифа қилиб қўяди” деб ёзиб қўйилибди.
Хўп шундай бўлса иш жойида намоз ўқишлари учун шароит яратиб берилгани учун шу Кодекснинг 201-моддасини қўллаб ҳукм чиқаришда адолат мезони қани?

Шу модданинг иккинчи қисми Диний йиғилишлар, кўча юришлари ва бошқа диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиш-базавий ҳисоблаш миқдорининг саксон бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади, дейилмоқда. Бу дегани 21 миллон сўмлик жарима нақд. Муҳтарам судялар биламиз отангиз тирилиб келса ҳам ҳокимият айтган ҳукмни қўллайсиз, тиқиб қўясиз, ақлини киритишнинг энг жирканч йўлини топасиз.

Илтимос ҳукмларингизни пулга ўраб эмас, адолат мезонларида чиқаринг. Пичоқ суякка бориб тақалаяпти. Қошшоқлар нафақаси, африканча ойлик, европача жарима, нарх-навонинг соат сайин ошиб бориши, ўлаётган экология, ишсизлик, таълим ва тиббиётнинг катастрофаси янги буҳронни келтириб чиқаришининг олдини олайлик. Кейин кеч бўлади.

Ақллилар ўзгалар хатосидан тегишли хулоса чиқаришади. Аҳмоқлар ўз хатоларини тузатиш билан андрамон бўлади. Қозоғистон воқеалари сизга сабоқ бермадими? Соқоли бор, ҳижоб кийган кўзимизга қора бўлиб кўринаяптими ёки жамиятимиз олам рангларини кўришни истамаяптими?

@blogeruzofficial каналига уланинг!
26.8K views04:54
Ochish/sharhlash