Get Mystery Box with random crypto!

Бугундан сабоқ Урушда ғолиблар бўлмайди. Етти йилдан бери лу | BlogerUz | ортга йўл йўқ!

Бугундан сабоқ

Урушда ғолиблар бўлмайди. Етти йилдан бери луганск, Донецск атрофидаги ва 2014 йилдаги Қрим анексиясидан на Украина, на дунё жамияти тегишли хулоса чиқара олмади. Мана оқибаби. Россия Донбассдаги Республикаларни ҳимоя қилиш ва денацификациялаш мақсадида ракета зарбаларини беришни бошлади. Иккинчи жаҳон уришидан кейин Германия ва Австрия таъсири, туғрироғи нацизмдан халқларни қутқариш баҳона қилинаяпти.

Энди сабаблар ва оқибатларни қидириш фурсати эмас. Эрта тонгда бошланган урушдан кўра тасдиқланмаган ахборот ва маълумотларнинг тарқатилаётгани идеология атомдан ҳам хавфли қурол эканлигининг яққол исботи. Ошкоралик ва фикр эркинлигини биз ўз мамлакатимизда дунё тан олган рамкаларга тезда солиб олмас эканмиз, улкан хавф ва хатарлар билан тўқнашишда давом этаверамиз.

Бурни бўлмаганида аёл зоти аҳлатни ҳам еб юборишини Андижон шаҳар ҳокимиятида юз берган энг сўнгги воқеалар кўрсатди. Бу каби ҳолатлар давлатни бошқариш, маълум бир тизимларни жиловлаб туришнинг кучли механизмлари яратилишига ниҳоятда муштоқлигимизни кўрсатмоқда.

Энг қадимий мамлакат бўлган Суриянинг ер билан битта бўлиши, Каддафи тиклаган давлат вайроналар ва қашшоқлик гирдобига тушиши, Россия босқинчи, Украина Американинг мусиқасига ўйнаши, Қозоғистоннинг осон хуракга айланиши каби кўз олдимизда кечаётган бугунги кун сабоқларидан хулоса чиқариб ўз вақтида этагимизни ёпиш, нима яхши, нима ёмон эканлигини аниқлаб олиш вақти айнан шу дамлардир. Энг муҳими тинчлик абадий бўлсин!

@blogeruzofficial каналига уланинг!