Get Mystery Box with random crypto!

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

Telegram kanalining logotibi blogeruzofficial — BlogerUz | ортга йўл йўқ! B
Telegram kanalining logotibi blogeruzofficial — BlogerUz | ортга йўл йўқ!
Kanal manzili: @blogeruzofficial
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 9.19K
Kanalning ta’rifi

Энди, гап мндей жиян; "ишни бошлашга шошилма, бошласанг охирига етказ". Ва шуни ёдингда тутгинки, "югураётган йиқилади, эмаклаётган ҳеч қачон йиқилмайди".
📩 Bot: @blogeruzb_bot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 10

2022-02-23 21:02:04
Олий сенат хабар беришича Наманган вилоятида 2021-йилда 16.9 млрд сўмлик “камера”лардан тушган жарима пуллари нотўғри мақсадларда ишлатиб юборилган.

Сиз қийналиб ишлаб ёки такси қилиб пул топасиз, отни калласидай штраф тўлайсиз, лекин ҳокимиятда костюм-шим кийганлар у пулларни паққос тушуришади.

Ўзи 2021-йилда камералардан вилоят бюджетига 18.7 млрд сўм жарималар келиб тушган. Ундан фақат 1.8 млрд сўмнигина яна ўша камераларни ўзига сарфланган. Қолган пул йўқ! Қаерга сарфлангани ҳам номаълум. Бу “кўкида” 1.564.814 доллар дегани.

Вилоятда кимдир шунча пул қаерга йўқолганига жавоб бера оладими?

Ўзи ҳокимлар энг саводсиз табақа ҳисобланади. Президент буларга жуда катта ваколатлар бериб юборди. Хонликлар давридаги беклар, хонлардан нима фарқи қолди. Истаганини қилади. Уларни жиловловчи инструментлар қолмади. Номидан қўрқиладиган ташкилотлар анча жиловлаб турарди, аттанг!

Шараф Намангоний

@blogeruzofficial каналига уланинг!
12.2K views18:02
Ochish/sharhlash
2022-02-23 05:02:05
Aссалому алайкум!

Чоршанба тонги муборак қора кўз халқим!

Қорни соғиндик аммо ёғмай қўяқолсин

Дарров газ ва светга таъсир қилади

@blogeruzofficial каналига уланинг!
29.2K views02:02
Ochish/sharhlash
2022-02-22 21:58:01
Тунингиз осуда ўтсин !

Тонг отса Қорақалпоғистонда қайсидир амалдор ишдан олинар экан

Қадамингиз қутлуғ бўлсин ҳурматли ва муҳтарам жаноб вазир и президент.

@blogeruzofficial каналига уланинг!
10.2K views18:58
Ochish/sharhlash
2022-02-22 21:53:08
Эсиз ёшлигим...

Болалигимда онамнинг гапига қулоқ солганимда, мендан ҳам зўр маддоҳ ва қасамхўр ҳоким чиқарди

"-Шу бугун муаммоингизни ҳал қиламиз, бизга ишанаверинг, қурилиш бўлими қайдасан чечамни манзилини ёзиб олгин, ҳой молия қайда юрибсан келинимни телефонини олгин ва тезкорлик билан чок мошинани етказгин..." деб, журардим-да

@blogeruzofficial каналига уланинг!
10.2K views18:53
Ochish/sharhlash
2022-02-22 21:31:25 Ошига пашша тушди

Қора кўз раҳбари 21 февраль куни “Ер участкаларидан фойдаланишда давлат назорати самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Бу қарорда Ген прокуратура таркибида 8 та штат бирлигидан иборат Ер ресурслари талон-тарож қилинишининг олдини олиш бошқармаси, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларида эса умумий сони 56 та штат бирлигидан иборат бўлган Ер ресурслари талон-тарож қилинишининг олдини олиш бўлимлари ташкил қилинар экан.

Янги ишчи ўрни яратилди десам, валломату-алломатларнинг штатларини қисқартириш ҳисобидан шакллантираркан.

Энг қизиғи, "пачкага" ерни сотаётган ҳоким братларим энди ярмини узатишга мажбур бўларкан-да

@blogeruzofficial каналига уланинг!
10.9K viewsedited  18:31
Ochish/sharhlash
2022-02-22 20:54:13
Ҳайрли оқшом қора кўз халқим

Туркиялик меҳмон юртимизга келган экан бир айлантириб чиқдим.

Битафсил видеода ...

@blogeruzofficial каналига уланинг!
12.1K viewsedited  17:54
Ochish/sharhlash
2022-02-21 21:00:25 РАСМИЙ АХБОРОТ ЭМИШ...

Бугун, 21 февраль куни, жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухаликовга оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишни кўриб чиқиш бўйича суд жараёни ниҳоясига етиб, унга базавий ҳисоблаш миқдорининг 30 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланибди.

И-и-и битта памперс рекламасидан олган пулни ҳам тўламайди-ми?..

Ажойиб замонларда яшаймизда. Муаллимга қамақ, миллардерга семечка пули.

Яна ушбу қарор устидан апелляция шикояти ёки протест бериш мумкинлиги маълум қилинибди.

Эээ, қисқаси ўша гап!
Ҳозир Сиз каби бойлар замони. Давлат активларини хусусийлаштириш бошланган. Қорақалпоғистоннинг Мўйноқидан тортиб Андижоннинг Хонободигача бўлган жойларни сотиб олинг.
Сизга ярашаверади, қолганларга шолпиллаб қолади.

@blogeruzofficial каналига уланинг!
11.7K viewsedited  18:00
Ochish/sharhlash
2022-02-21 20:10:27
Прокуратура асл ишига қайтибди(ми)?
Муборак бўлсин!

Андижон шаҳар ҳокими, ҳазрати олийларнинг олийси, шаҳар мэри, менга президент хоҳлаганингдек кайфингни қил деган валломати ибн Баҳром Ҳайдар давлат манфаатларига 1,7 млрд сўмни туя қилишда сўроқланмоқда.

Бўлар эканку, прокуратура органлари далада ер шудгорламасдан ўз вазифасини бажарса.

Яна бу ҳокимбойвучалар
бир вақтнинг ўзида депутат ҳам ҳисобланади.


Ҳамма кайф ҳокимларга. Дахлсизлик ҳуқуқи ҳам даври-даврон суриш ҳам.

Ҳурматли прокурор! Ҳаддидан ошган ҳокимларни тўрва ҳалтасини қўлига тутқазиб қўядиган вақт келди(ми)?!.

@blogeruzofficial каналига уланинг!
13.4K views17:10
Ochish/sharhlash
2022-02-21 14:39:12
Давлена 200

Фарғона водийсида метан заправкалардаги навбатлар яхшилангани ҳақида видео келиб тушди.

#инсон_қадри водий-ю, воҳаларда улуғланаверсин!!!

Қора кўз халқим дардини ўйлаган АМалдорларнинг машинаси ҳам метан газда бир юриб кўрсин...

@blogeruzofficial каналига уланинг!
22.1K views11:39
Ochish/sharhlash
2022-02-21 13:45:13 Бахтиқаро маликам

Бугун аёл бахти куни экан.
Лекин негадир мен бир аёлни бахтиқаро қилишгани ҳақида чуқур ўйга толдим. Балки бунга XXIV қишқи олимпиада ўйинлари якуни сабаб бўлгандир. 109 та медаллар жамламаси учун 15 та спорт турида 92 давлат вакиллари ғолиблик учун кураш олиб боришди. 2871 нафар “Оқ олимпиада” иштирокчилари орасида Ўзбекистондан биргина вакил қатнашди. Бу жуда ҳам уятли ҳолат. Менимча биз ўз юртдошимизни хор қилганимиз учун ҳали–вери ўнгланмасак, тавқфи лаънатдан қутилмасак керак.

2019 йилда Наврўз байрами арафасида Новосибирск қабристонларидан бирида мўъжаз қабр пайдо бўлди. Бу қабрга 51 ёшли Лина Анатольевна Черязова қўйилганди. 1994 йилда Норвегиянинг Лиллехеммерида ўтган Олимпиада ўйинларида Ўзбекистон учун ягона олтин медални олиб берган, узоқ йиллик хасталик ва инсоний қадр қиммати топталишидан ўксиб-ўксиб дунёни тарк этди. Унга берилиши керак бўлган квартира, унвонлар берилмади. Лекин у Ўзбекистон деган юртни жонидан ортиқ севар эди. Ва бу муҳаббат уни сўнги нафасигача тарк этмаганига ишонаман. Фристайл бўйича жаҳон кубогида ўзбекистонлик қизнинг қатнашиши қанчалик қизик эди.

Қишки спорт турлари айниқса тоғ-чанғи турлари чимёндагина ҳаваскорлик даражасида ўтадиган давлат фуқароси, Россия Федерацияси эмас, Ўзбекистон номидан қатнашишга қарор қилди. “Оқ олимпиада” олтини унга ниҳоясиз изтирблар олиб келишини билганида балки у бугун орамиздаги оддий одамлар қаторида тирик бўларди. Энди кеч.

ЛИНА АЗИЗИМ биз гумроҳ юртдошларингни кечир ва дуоибад қилмаганинг рост бўлсин. 64 катакли шоҳмот тахтаси атрофидаги машмашаларга ечим топа олмаётган бу жамият қачон спортчини оёқ ости қилиш, аёл шаънини иснод қилишдан тўхтар экан...

Шаҳматимиз маликаларига эса фақат ва фақат оқ йўл ва энг юқори шоҳсупаларни тилайман! Бизга муштумзўрлар кўпроқ асқотадиган кўринаяпти. ММА ва боксчилар даврони экан.

Нима ҳам дердик?!

Царство небесное тебе, Лина Анатольевна! Миллати бошқа бўлса ҳам шу юртда киндик қони тўкилган ва Ўзбекистонни сиз ва биздан ортиқ севиб қолувчи юртдошлар барчангизни осмон қадар севаман.

@blogeruzofficial каналига уланинг!
23.4K viewsedited  10:45
Ochish/sharhlash