Get Mystery Box with random crypto!

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

Telegram kanalining logotibi blogeruzofficial — BlogerUz | ортга йўл йўқ! B
Telegram kanalining logotibi blogeruzofficial — BlogerUz | ортга йўл йўқ!
Kanal manzili: @blogeruzofficial
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 9.19K
Kanalning ta’rifi

Энди, гап мндей жиян; "ишни бошлашга шошилма, бошласанг охирига етказ". Ва шуни ёдингда тутгинки, "югураётган йиқилади, эмаклаётган ҳеч қачон йиқилмайди".
📩 Bot: @blogeruzb_bot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2022-05-11 21:12:38 #таҳрирсиз

Ассалом алейкум хурматли блогер. Сиздан бир илтимос. Шу яқинда қайта ташкил этилиб (номи ўзгарган) спорт вазирлигига салом деб қўйсайз. Бу президент қарори билан соглом турмуш тарзи учун 100млрд пул ажратилганди. 1мартдан бошлаб 1hls uz платформаси ишга тушиши керак эди. 10 минг қадам юрганларга велосипед тарқатилади дейишди. Хуллас бу платформа қачон ишга тушаркин. Ёки вазирлик номи ўзгариб ажратилган пуллар ўзгариб кетдимикан.

ДАВОМИ @blogeruzofficial
18.3K views18:12
Ochish/sharhlash
2022-05-11 21:06:00 #таҳрирсиз

Алданган "ёш болаллар"

Ҳабаранигиз бор Тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги этиб қайта ташкил этилди. Шу билан бирга барча рахбарлар қайта тайинланди. Рахбарлар танишиш жараёнида ўзларини олдинги рахбарлардек эмаслигини таъкидлаб баланд парвоз вадалар беришди. Аввалида хаммаси яхши эди моашларимиз мукофот пулларимизни хам олаётган эдик.(вадаларнинг ўндан бири). Хозирда илгари берган вадалари эсдан чиқиб маълум бир нарсаларни бекор қилиб бази бирларига амал қилишмаяпти. Қўпол қилиб айтганда бизни ёш боладек алдаб яна яхши кунлар келишига умид қилиб яшашга ундашмоқда. Қиёслаб оладиган бўлсак аввалиги рахбарият анча яхши эди чунки вадалар хам бермасди хеч нарса хам қилмасади. Масаланинг энг қизиқ нуқтасига ўтсак Хаийт муносабати билан премия олдик бироқ 9 май муносакбати билан хемир хам беришмади. Сабаб бир хафта олдин олган премиямиз эмиш. Худога шукур мен ўзимга тўқ уларнинг премиясига қараб қолган жойим йўқ бироқ орамизда кўп фарзандли, яқинда уйланган тўй қилиш умидида юрганлар талайгина. Шу муносабат билан агар вадобоз рахбариятимиз ўқиётган бўлса хокисор ишчиларнинг хаққини беринглар хамда одам ажратмасдан чала ташлаб қўйган ишларингизни давом этиринглар. Бундан ташқари совети иттифоқи идеологияси билан иш олиб бораётган, хар бир тушуриб берган пуллини миннат қиладиган хисобчини ёш шидаттли кадрлар билан алмаштирсангиз жамоамиз бағрига шамол текан бўлар эди.

ДАВОМИ @blogeruzofficial
16.2K views18:06
Ochish/sharhlash
2022-05-10 23:08:27 #Адолатсиз_қонунлар

Афсуски фуқароларнинг реал шароитини ҳисобга олмай қабул қилган айрим қонунлар уларни янада оғир шароитга тушириб қўйишда давом этмоқда.

Масалан, ўтган йили ер масаласида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра (68-1-модда) кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органга ер участкасига, бино ва иншоотга бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун ўз вақтида мурожаат этмаслик фуқароларга БҲМнинг ўн баравари, мансабдор шахсларга ўн беш баравари миқдорида жарима солиниши белгиланди.

Оддий айтганда вақтида уй-жой ёки иморатингизни кадастр қилдирмасангиз 2 млн 700 минг сўм ёки 4 млн 50 минг сўм жарима тўлайсиз.

Аҳолининг билдираётган эътирозларидан кўриниб турибдики, уларнинг кўпчилиги моддий имконияти етмагани учун кадастр қилдиролмаган.

Энди пул топдим деганда, отни калласидек жарима кутиб турибди. Нима қилсин?..

Иқтисодий имконияти нисбатан яхшироқ дейилган биргина Тошкент вилоятининг ўзида 51 мингдан уй-жойларни фуқаролар ҳалигача кадастр қилдира олишмаган. Бу рақам мамлакат бўйича қанча экан?

Афсуски айрим ҳолларда ушбу норма ижро идораларидаги мансабдорлар учун шахсий адоват ортидан фуқароларни танлов орқали жазолаш ёки коррупционер ходимлар шахсий чўнтакларини қаппайтириш йўлида фойдаланишаётгани ҳақида ҳам мурожаатлар бўлмоқда.

Лекин асосийси бу эмас.

Асосий ва аламлиси шуки, ушбу нормани сайловчилар манфаати учун курашамиз, деб сайланган биз депутатлар қабул қилиб берганмиз!

@deputat_kusherbayev
16.4K views20:08
Ochish/sharhlash
2022-05-10 12:03:14
Бу Оля момо.

Бу онахон ҳақида аввал ҳам ёзганман.

Оля момони ёши 82 да, кунига 15 километрлаб чўлоқ оёқда пиёда юриб, баклажка териб уйда касал ётиб қолган чолини боқади.

Нолимайди, доим жилмайиб ҳаммаси зўр деяверади.
Боқимандаларга намуна бўла оладиган тирик факт бу онахон.
Бирор марта ҳокимлик эшигига бориб ётиб олмаган, ёки имтиёзни эмиб ётгани йўқ.

Пластик картаси бўлса шу онахонга хайрия ташкил қилиб бераман дегандим, афсуски пластик картаси йўқ экан.
Ўзимни картамга қилолмайман гап-сўз кўпаяди.
Қашқадарё вилоят ҳокимлигидагилардан илтимос шу онахонни шароитини ўрганиб иложи бўлса битта пластик карта очтириб берсанглар, қолган ишни ўзим қилардим.

Бундай ҳаётидан мамнун, нолимай яшайдиган.
Боқимандаликни қариганда ҳам касб қилмаган одамларни қадрлаш керак
Қаршиликлардан илтимос агар шу онахонни кўчада кўриб қолсанглар имкон даражасида қўлига пул беринглар, савоб бўлади...
Жамиятда бу онахон кабилар саноқли...

@Otabek
24.0K views09:03
Ochish/sharhlash
2022-05-09 21:45:20
Бир ухлаб туриб... қўлга қалам ушладим.
Наинки, бор бусотидан айрилган мусибатдийда бир мўминга ҳеч ким раҳм қилмаса, ахир амалдорлар ҳам одам-ку; наинки, киши ўз юртида бегона бўлиб, ўз шаҳрининг томоша боғига айланса; наинки, бемор хотинга гўдакнинг саҳарлари қиладиган дуосидан бошқа даво топилмаса; наинки, соғ-саломат йигит фарзандига иккитагина анор олиб беролмаса; наинки, зиёли деб аталган киши бойнинг итидан ҳам тубан турса! Наинки, қорни тўқ опа, қорни оч жигарига сийлайи раҳм ва қариндошчилик ришталарини унутган бўлса! Давом этсак гап кўп...

Каналга қўшилиш
@RahmonAliMirzayev
23.7K views18:45
Ochish/sharhlash
2022-05-09 13:41:24
Россиянинг Полшадаги элчиси совет аскарларининг қабристонига гул қўйиш вақти ҳужумга учради. Унга қон рангги - қизил бўёқ сепишди. Дунёни ақл билан оладиган давр аллақачон келган. Ё сен энг ақллиси бўлиб дунёни эгаллайсан ва ҳаммани тан бердирасан. Ёки шунақа тақдирга рози бўл. Қилич даври отанг даврида қолиб кетди.

@Zafarbek_Solijonov
27.7K views10:41
Ochish/sharhlash
2022-05-06 23:36:32
Хоо, кетма-кет дам олиб қўйганлар

Эслатиб ўтамиз, 7 май (шанба) куни барча учун иш куни. 5 кунликларга ҳам, 6 кунликларга ҳам.

8 май (якшанба) ва 9 май (душанба) эса яна кетма-кет 2 кун барчага дам олиш куни бўлади.

ДАВОМИ @blogeruzofficial
5.4K views20:36
Ochish/sharhlash
2022-05-06 23:25:24
#Мурожаат
Ulyanov chorrahasi

"Assalomu alaykum men bir talaba murojatim shuki bizning tuman Surxondaryo viloyati Denov shahrida 2021-yil yo'llar qayta ta'mirlandi shundan so'ng yirik chorrahalar xalq tilida Ulyanov kasalxonasi,Guliston chorrahasi,(rayona oldidagi charraha) larga haligacha svetafor o'rnatilmadi haydovchilar juda qiynalishyabti qachondir avariya bo'lishini kutishyaptimi sizdan iltimos shu murojaatimni yetkazsangiz tegishli ma'sul shaxslarga amaliy yordam kutib qolamiz."

ДАВОМИ @blogeruzofficial
29.3K views20:25
Ochish/sharhlash
2022-05-06 23:22:24
#Мурожаат

"Ассалому алайкум админ.
Чортоқ касалхонани Гинекология бўлимидаги даволанувчи аёллармиз бу банитса бедарвозами бир биттаси карнай яна бири гинатирис олиб келиб ден рождения қилади.
Главрачи борми бу ерни ўзи? Бизга тинчлик ва даволанишимиз керак карнай сурнай ё гитара овозимас. Ден рожденияси бўлса ишдан сўнг уйида қилсин. Жонимизга тегди 2 кунни бирида шу ахвол. Илтимос буларни юқори ташкилотга етказинг чорасини кўришар балким."

ДАВОМИ @blogeruzofficial
27.9K views20:22
Ochish/sharhlash
2022-05-06 00:51:30
"Мени ёқтирмасангиз ҳам қонун талабига риоя этишингиз шарт"

Бир неча йил муқаддам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг "депутатга беписандлик-халққа беписандлик", деб айтган гаплари ҳамон аҳамиятини йўқотмади.

Масалан, Олий суд раиси номига юборилган депутатлик сўровига Олий суднинг аппарат раҳбари(Ж.Юлдашев), Ички ишлар вазири номига юборилган депутат сўровига вазир ўринбосари(А.Икрамов) жавоб бермоқда. Афсуски бу биринчи бор эмас. Камига вақтида жавоб бермайдиганлари ҳам бор.

Ваҳоланки, қонунга кўра Қонунчилик палатаси депутатининг сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади.

Айрим мансабдорлар, айниқса халқ тўлаган солиқлардан "тонировкали" хизмат машинасида юрадиган биринчи раҳбарларнинг халқ вакилларига бўлган беписандлиги сабаб ушбу норма кўпинча ишламаяпти.

Бироқ нима бўлганда ҳам унутмаслик керак: ҳурматли раҳбар сиз шахсан мени ёқтирмасангиз ҳам қонун талабига риоя этишингиз шарт.

@deputat_kusherbayev
26.2K views21:51
Ochish/sharhlash