Get Mystery Box with random crypto!

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

Telegram kanalining logotibi blogeruzofficial — BlogerUz | ортга йўл йўқ! B
Telegram kanalining logotibi blogeruzofficial — BlogerUz | ортга йўл йўқ!
Kanal manzili: @blogeruzofficial
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 9.19K
Kanalning ta’rifi

Энди, гап мндей жиян; "ишни бошлашга шошилма, бошласанг охирига етказ". Ва шуни ёдингда тутгинки, "югураётган йиқилади, эмаклаётган ҳеч қачон йиқилмайди".
📩 Bot: @blogeruzb_bot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 11

2022-02-20 22:16:12 Пан или пропан

Бизда доим акси қилинади. Аввал тадбир. Кейин эса унинг оқибатлари хусусида бош қотиришга ўтамиз. Лекин шу дўппини бошдан олиб ўйлашни ҳам ўзимизга кўп ҳам эп кўравермаймиз. Хуллас, ўзбекистонда 3 йил ичида 34 та машинанинг газ баллони портлагани Олий Мажлисимиз томонидан маълум қилинди. Маълум қилиш, қайд этиш, кўрсатмалар бериш, қабул қилиниб ҳаётга татбиқ этилишининг бир-икки ҳафтаси ичида тумандек тарқайдиган қонун ҳужжатлари, қарорларимиз муаллифи сенаторларимиз бор.

Амалий натижа эса нолдан сал нари. Сўнгги уч йилда газ баллон билан жиҳозланган 34 та транспорт воситаси портлаган, 23 киши ҳалок бўлган, 18 киши оғир жароҳат олган. Сенат раиси бу ҳақда киприк қоқмай билдираяпти. Аслида вазият ўта жиддий.

Хўп метан ўзи нима?
Метан (CH4) – рангсиз, ҳидсиз газ у бир атом углерод ва тўрт атом водородга эга. У ниҳоятда кучли парник гази ҳам ҳисобланади. Атрофга чиқариб юборилганида у ҳавонинг ўзида сақланиб қолади ва ернинг иқлимига жиддий таъсир қилади.

Метан углекислотали газдан кейинги глобал иқлим ўзгаришлари сабабчиси бўлаётган ёқилғидир. Ботқоқлик гази ҳам деб юритиладиган бу газ бизни тобора ботқоқга ботириб бормоқда. Ички ёнув двигателли ёнилғиси сифатида қўлланилаётган метан тарқоқ бўлгани учун 20–25 МПа босим ҳолатига келтирилиб баллонларга қуйилади. Бу баллонлардаги газнинг бензиндан уч баробарга арзонлиги, сарфи бензиндан камлиги ва тежамкор алтернатив ёқилғи эканлиги унинг плюс жиҳатлари бўлса, метанда юрувчи транспорт воситаси тахминан 10 % га ўз қувватини йўқотади, уни сақлаш қийин, кам сиғимли оғир баллонларда сақланиши бор плюсларни йўқга чиқаради.

Энг салбий жиҳатларидан бири хатар ключ, гайкани бурашга қодир бўлган борки, енг шимариб газ баллонларни ўрнатишга ва унга эксплуатацион хизмат кўрсатишга киришгани ва орқа капотни очиб кўриш тугул машинанинг олдига ҳам яқинлашмасдан туриб баллон “ОК” эканлигини тасдиқлаб бераётган айрим диагностика марказининг шоввозларидир. Сенат фақат қайд этиб борувчи ташкилот бўлиши энди моддадан қолган, тегишли кескин ҳужжатлар қабул қилиниши шарт.

Бундан бир ярим асрлар олдин энди кириб келаётган темирйўллар иқтисодиёт қон-томири ва уни юритувчи кучга айланиши билан бирга айнан темирйўлчилар буюк инқилобларни бошлаб беришидан ҳукуматлар ростдан қўрқишган ва уларнинг хавотирлари тезда ўз исботини топган.

Газ заправкалардаги каранай-сурнайлар ва авжига чиққан қарс-баданг рақслар алдамчидир.

@blogeruzofficial каналига уланинг!
9.0K views19:16
Ochish/sharhlash
2022-02-20 12:24:36 Велосипед ихтиро қилманг

Русларда “Запорол”, Французларда “Картошка берди” ўзимизникиларда эса “Қовун туширди” деган кўчма маънодаги иборалар бор. Давлатни бой халқини гадой қилиш пировард мақсади бўлган юқоридагилар яна бир амалдаги исҳотларга қўл урди.

Шавкатли туризм ва спор вазирлиги тугатилиб, унинг негизида нақ иккита янги вазирлик ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 6 апрелдаги «Туризм, спорт ва маданий мерос соҳаларида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПФ–6199-сон фармонига мувофиқ бир йил ҳам яшамаган вазирлик номи мустақиллигимизнинг сўнги 5 (беш) йиллигида нақ беш марта ўзгартирилибди.

Хуллас, туш ўнг бўлмайди, ўнг туш бўлмайди. Мустақлигимизнинг дастлабки йилларида ҳам шу каби ҳолатлар кўп бўларди. У пайтлар Жисмоний тарбия ва спорт қўмитаси, кейинчалик аламбало номлар олган ташкилот фақат офисини янги жойга кўчириш ва янги муҳрлар, “фирменный бланка”ларини янгилаш билан андрамон бўларди.

Демак ўттиз йилдан ошибдики ақлимиз кирмабди. Қайта ташкил этишлардан на ташкилотлар, на авом ҳалқга енгиллик бўлганини кўрмадик, ҳисоб.

Гувоҳ бўлаётганимиз фақат навбатлар.

1990 йиллар бошларида талонлар, навбатлар хаттоки оддий гилам олиш учун ҳам ижроия қўмитаси кенгашларда навбатлар рўйхати шаклантирилар эди.

Союз пайти гугурт бир тийин эди деб бугун бўкираётганлар совет даври ҳам фаришта эмас эди. Мустақилликни қўлга киритиб ҳам шу навбатлардан холос бўла олмадик.

Автомобил хариди учун навбат, метан газ учун навбат, арзон ун учун навбат...
Бу навбатлар бошқарув ва давлат ҳукуматини юритиш, иқтисодиётни йўлга қўйиш борасида ҳали ҳам думбул эканлигимиздан далоат бераяпти аслида.

Маълум бир ислоҳотга қўл урилди, ваҳимаси олам жаҳон. Асли асоси бўш бўлган сакрашлар.

Биргина миcол: Туризм ва спорт вазирлиги қайта-қайта ташкил этилиши. Илтимос руслар айтганчалик велосипед ихтиро қилманглар”. Ўзбекчасига “Американи очиш”нинг кераги йўқ. Фақат мақсад-маслак билан ишлаш керак холос.

1818 йилда олмониялик конструктор Карл фон Дрез икки ғилдиракли самокатни расман кашф қилган. 1890 йилларга келиб енгил альюминдан велосипедлар ишлаб чиқарила бошланди. “Пежо” фирмаси 1914 йилдан бошлаб велосипед ишлаб чиқаришни оммавий тарзда йўлга қўйди.

Ҳозир эса биз суқланиб ҳавас қилган ва ўзимизда ишлаб чиқаришга бир уринган бежрим замонавий автомобиллар ишлаб чиқарадиган даражагача кўтарилди.
Шу велик аёллар эмансипациясида ҳам инқилобни ясаган. Айнан шу матоҳ ортидан аёллар шароварлари удумга кирган. Битта велосипеднинг ортидан қай манзиллар ва мавзуларгача ўтлаб кетиш мумкин.

Ҳадеб қайта ташкил этаверишдан наф йўқ. Бутун бошли йирик саноатлашган шаҳарларда ҳам оммавий сузиш ҳавзалари йўқ. Борлари ҳам талабга жавоб бермайди. Бир-иккита гуруҳларларда болалар шуғулланади холос.
Март бошида старт оладиган футболимиз эса алоҳида мавзу.

Шоҳмотчилар хаёлида оқ доналар билан юришдан кўра “суриш” комбинациялари пишиб бораяпти. Марафанда, спринтер югуришда Ямайка бўлишимизга “до китая раком”.

Хулас кузатишда, лол қолишда давом этамиз.

У сиз учун қизиқдир. Лекин менга қизиқ эмас. Итнинг орт оёғи бўлиб юриш сизга ҳавасдир. Ҳа кўпак орқа оёғини кўтариб дарахт ва симёғочга ўз монополияси чегарасини белгилаб боришдан ҳар кун зада бўлмайди. Лекин шу қоидани яхши ўзлаштирганмиз бу бор гап.

@blogeruzofficial каналига уланинг!
24.3K views09:24
Ochish/sharhlash
2022-02-20 12:06:25 Ичкир ишлар вазирлигидан Б.Абдуллаев ҳайдовчилар ички ишлар ходимининг рухсатисиз унинг видеотасвирини интернетга жойлаштирганлик учун жавобгарлик белгиланиши ҳақида гапирибди.

Буни Президент топшириғи, дея талқин қилмоқда.

Лекин бизнингча бу кўпроқ вазирликнинг хоҳиши, балки Бекмуродов жанобларининг ўзи истаяпти.

Уларнинг истаги айни вақтда мантиқсиз, тенглик ва демократия тамойилларига зид ҳисобланади.

Чунки, ички ишлар тизими ходимлари бировнинг тўшагига қадар кириб видеога олиб, интернетга тарқатганда ёки ўзларига ёқмаган блогерни ушлаб бутун интернетда "гей" қилиб кўсатишга интилганда ҳам улар қонун олдида жавоб берганини кўрмадик.

Тизим ўз ходимларининг "бузуқ" ва ноқонуний ҳаракатларига кўз юмиб келаётган бир вақтда биз фуқароларнинг бирор бир ички ишлар вакилининг тўшагигача камера билан киргани ёки ходимни "гей"га чиқарганини ҳам кўрмадик.

Балки тасвирга олиб тарқатиш масаласида чекловни ички ишлар ўз тизимида кучайтиришни ўйлаб кўрар. Чунки уларники чегарадан ўтиб кетмоқда.

Кейин халқдан нимадир талаб қилишдан аввал инсон ўзи халққа намуна бўлиши керак.

Албатта биз бу каби демократияга зид, жамоатчилик назоратини чеклайдиган қонунлар қабул қилинишига қаршимиз.

@deputat_kusherbayev
23.6K views09:06
Ochish/sharhlash
2022-02-20 05:00:29
Якшанба тонги муборак қора кўз халқим

@blogeruzofficial каналига уланинг!
29.2K views02:00
Ochish/sharhlash
2022-02-19 20:20:01
«Газпром экспорт» бош директори Елена Бурмистрова:
«Марказий Осиё давлатлари ҳозир жуда жадал ривожланмоқда. Бу биринчи навбатда, Ўзбекистонга тегишли. Биз бу мамлакатда истеъмолнинг катта ўсишини кузатяпмиз. Шу боис, табиийки, аҳолига газ етказиб бериш кенгаяди, чунки давлат газни ўз эҳтиёжлари учун йўналтиради».

Юқоридаги эртакни қайта-қайта ўқиб, кўзларимга ёш келяпти, она!!!

@blogeruzofficial каналига уланинг!
11.7K views17:20
Ochish/sharhlash
2022-02-19 18:15:07
#сабр

Тунда навбатда турган қора кўз халқим! Илтимос, иссиқ кийиниб олинглар, соғлигингиз биринчи ўринда.

Газнинг катталари "котталар" га котта кўкатдан бериб қўйган, ҳали газ келмайди.

Халқ газда навбатда туну-кун, котталарни қандай уйқуси келяпти?

@blogeruzofficial каналига уланинг!
12.6K viewsedited  15:15
Ochish/sharhlash
2022-02-19 18:00:26
Фарғона водийсининг бугунги аҳволи

Сот газни, сотиб юбор виждонингни ҳам пулга, маразлар

@blogeruzofficial каналига уланинг!
23.8K views15:00
Ochish/sharhlash
2022-02-19 17:45:40
#Диққат_Савол

Аллоҳ таоло одамни лойдан яратганига иймон келтирганмиз. Ривоятларда Аллоҳ инсонни яратибдию бир бўлак лой ортиб қолибди ва Аллоҳ инсондан “Ушбу ортган лойдан сенга нима ясаб берай?“ деб сўрабди.

Диққат савол Инсон шу пайт айнан нимани сўрайди
15.5K views14:45
Ochish/sharhlash
2022-02-19 17:42:17
Бечора қора кўз халқим!

Кўзидаги қувончни кўринг

@blogeruzofficial каналига уланинг!
15.6K views14:42
Ochish/sharhlash
2022-02-19 14:32:30
21.4K viewsedited  11:32
Ochish/sharhlash