Get Mystery Box with random crypto!

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

Telegram kanalining logotibi blogeruzofficial — BlogerUz | ортга йўл йўқ! B
Telegram kanalining logotibi blogeruzofficial — BlogerUz | ортга йўл йўқ!
Kanal manzili: @blogeruzofficial
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 9.19K
Kanalning ta’rifi

Энди, гап мндей жиян; "ишни бошлашга шошилма, бошласанг охирига етказ". Ва шуни ёдингда тутгинки, "югураётган йиқилади, эмаклаётган ҳеч қачон йиқилмайди".
📩 Bot: @blogeruzb_bot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2022-04-23 09:13:54
Тезкор хабар

Ижтимоий тармоқларда Чилонзор туманидаги “Атлас” савдо мажмуасида маиший техникалар учун 70% чегирма бўлаётганлиги ҳақида хабарлар тарқалди, натижада кўплаб фуқаролар ушбу савдо мажмуасида тўпланди.
Ҳозирда мазкур дўкон ёпилганлиги сабабли арзонлаштирилган нархда сотув бўлмаслигини сизга маълум қиламиз.

Toshkent shahar IIBB

Ҳаммага раҳмат, "Концерт" тугади!

Ҳамма қўра-қўрасига, ия, узр уй-уйига деганим. ...кечирасиз. Биламан. Мени ҳам  "Блиг"... "Блигер" деб аташингиз мумкин

Аъзо бўлинг: @blogeruzofficial
27.5K viewsedited  06:13
Ochish/sharhlash
2022-04-23 08:49:42
Масъул ходимнинг "етти ухлаб тушига ҳам кирмаган бўлса керак", шуууунча "одам" келиши. ...

Маҳлусот ҳаридоргир бўлиши учун ярмарка эълон қилиб қўйиб, "икки оёқ бир этикка тиқилиб қолганда" "обеддан кейин келинглар", дейдими бу "одам"?!.

"Чучварани ҳом санабсиз", очасиз энди эшикни, очмай қаёққа ҳам борара олардингиз!

Атроф тўла, бир тўда "одамлар" бўлса...

"Сўнгги пушаймон - ўзингга душман", деганлари шу бўлса керак...

Аъзо бўлинг: @blogeruzofficial
27.8K viewsedited  05:49
Ochish/sharhlash
2022-04-23 08:10:46
Нега биз маркетингнинг найрангли "скидка"ларига лаққа тушиб қолаверамиз, миллатдошлар?!

Хўп майли, маҳсулотлар арзон бўлса бордир. Аммо шунча одамга етармикин...

Муборак ой мобайнида нафсни жиловлаш ўрнига, қаранг нималар билан бандмиз!

Одам бўлмаймиз, қадрлилар!..

"Юр, юр, юр, олдига ҳайда", деган окахонимиз. "Чуууу-чуууу" деб қўймабди-да, оҳирида!

Аъзо бўлинг: @blogeruzofficial
26.7K viewsedited  05:10
Ochish/sharhlash
2022-04-22 20:25:48
Ўзбекистонда ногиронлиги бўлган шахсларни ишга қабул қилганларга субсидия бериш тартиби белгиланди

Низомга кўра, ҳар бир ногиронлиги бор ходим учун 405 минг сўм миқдорда маблағ берилади.

Daryo. uz

Муборак ой давомида эшитган энг зўр хушхабарларимдан бири бўлди, бу хабар!

Президент йиллар давомида куйиниб айтаётган сўзлари "занг босган" мияли АМалдорларга энди етиб борган кўринади!

Мана, бўларкан-ку, "инсон қадри" учун ишласа хам "ҳурматли"лар.

Майли, бугунча қўштирноқ ичидаги сўзлардан фойдаланмай тураман.

Ахир, бу каби ҳодисалар "қоринбой қовунчилар диёри"да миллион йилда бир бўлади-да!

Узр, барибир қўштирноқларсиз иложиси йўқ экан!

Аъзо бўлинг: @blogeruzofficial
11.4K views17:25
Ochish/sharhlash
2022-04-22 19:55:54
Жо Байден яна нутқида хатоликка йўл қўйди. Бу гал АҚШ етакчиси исм-фамиляларда адашиб, нутқини якунлай олмади.

Шу кунгача, "қовунчи"ларнинг бари бизда дея, янглиш ўйлаб юрар эканман.

Уммон ортида дунёга маълум ва машхур катта "қовунчи" бор экан.

Аммо, у ҳали бизникилардек бир туманда ярим миллиард аҳоли борлигини айта олмаган.

Демак, бизнинг "қовунлар"
мазкур соҳа бўйича оламда пешқадам...

Аъзо бўлинг: @blogeruzofficial
12.3K views16:55
Ochish/sharhlash
2022-04-22 19:05:39
ЖИЗЗАХ: Сел, ўлим ва уйсиз қолган аҳоли. Улар оммадан яширилмоқдами?

Сув тагида қолган қишлоқдан репортаж

Rost24

Донишманд халқимиз бежиз "Ўт балосидан, сув балосидан, ўзинг асра!", дея, Аллоҳга илтижо қилмайди, азизлар!

Бор йўғи бир икки соат ёққан ёмғир натижасида вужудга келган сел ақлга сиғмас талофатларга сабабчи бўлибди.

"Камбағални туяни устида ҳам ит қопар", деганларидек, асовсиз сел қишлоқдаги маъсум халқнинг хонумони-ю жонини юлиб кетибди.

Бошига оғир мусибат тушган миллатдошларимизга ҳамдардлик ва сабр-тоқат тилаган ҳолда, мутасаддиларнинг шу кунгача оёғи етмаган қишлоққа сел баҳонасида қадам ранжида қилишларини сўраб қоламиз!


Аъзо бўлинг: @blogeruzofficial
14.4K views16:05
Ochish/sharhlash
2022-04-22 12:20:13
Мана буни янгилик деса бўлади

Кези келганда, "UzAirways" маъмуриятига бир маслаҳат: Тошкент-Москва-Тошкент рейслари пайтида русий забон стюардессаларни мазкур марказга юборсангиз бўларкан.


Зора, шундан сўнг "UzAirways" хизматидан фойдаланганимизда, Эркин Воҳидовнинг қуйидаги шеъри қайта-қайта ёдимизга келавермасмиди, эҳтимол...

Парвоз чоғи тайёранинг дилбар келини,
Кўк тоқини бизга тахти Сулаймон қилди.
Лекин эълон ўқиганда ўзбек тилини,
Давлат тили бўлганига пушаймон қилди.

Аъзо бўлинг: @blogeruzofficial
23.3K viewsedited  09:20
Ochish/sharhlash
2022-04-22 09:11:07 Ўзбекистон нефт ва газ қазиб олишни қисқартирди, кўмирни кўпайтирди

Ўзбекистон 2022 йилнинг биринчи ойларида нефт, табиий газ ва газ конденсати қазиб олишни қисқартирди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълумотларида қайд этилди.

Аввалроқ Ўзбекистон 2050 йилга бориб табиий газ, кўмир, нефт маҳсулотларидан ёнилғи сифатида фойдаланишни тўхтатиши ҳақида хабар берилган эди.

2050 йилга келиб, мамлакатда иқтисодиётнинг барча соҳаларида, шу жумладан, энергетикада углеводород нейтраллигига эришиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Daryo. uz

Бундан буёғига ўтин ва таппи билан биргаликда расмана кўмирдан фойдаланамиз, шекили?!

Қадрли халқим, хонадонингиздаги газдан тўйиб-тўйиб ҳидлаб олинг.

Кўмир кукуни таппи билан аралаштирилса, зўр ҳид чиқариб ёнади-да!

Қўшимчасига миллий маҳсулотимиз бўлмиш таппини омборхонага босиб қўяверинг.

2050 йилга бориб, жорий этилиши режалаштирилаётган углеводород нейтраллиги дастури учун тайёргарлик давлат раҳбари чизиб берган чизиқдан ўнг-у сўлга қайрилиб кетишни ўзига касб қилган баъзи АМалдорлар томонидан қандай кўрилиши номаълум?!.

Бизни олдинда ўта замонавий, "эна"вацион "қовун"лар кутиб турганга ўхшайди!

"Ўйнашга ишониб, ёрсиз қолманг", дейманда...

Сурат учун Раисга раҳмат!

Аъзо бўлинг: @blogeruzofficial
24.9K views06:11
Ochish/sharhlash
2022-04-21 20:41:05
Президент Қашқадарё вилоятидаги ташрифи давомида Кўкдала туманида бўлиб, янги туманга 2 трлн ажратилишини айтди.

Янги туманнинг ҳурматли ҳокими авваламбор, сизни янги мансаб ва имкониятлар билан табриклайман.

Ҳудуд равнақи учун ажратилажак маблағларни одилона йўналтирган ҳолда, мамлакат раҳбарининг ишончини оқлашингизга тилакдошман.


"Бир ўтиришда баҳайбат туяни ҳам кўрдим демайдиган" "қоринбой"лар қаторидан жой олмайсиз деган умиддаман!

Келгусида бизнинг нишонимиз остига тушиб қолмасангиз бас!..

Иш фаолиятингиз давомида омадлар тилаб қоламан!

Ҳурмат билан Блогер!


Аъзо бўлинг: @blogeruzofficial
10.4K views17:41
Ochish/sharhlash
2022-04-21 16:48:32
Тошкентда эркак халқаро бизнес-марказнинг юқори қаватидан тушиб кетиб ҳалок бўлди

Ҳолатнинг ҳайратданарли жиҳати шундаки, воқеа жойига бирон-бир журналист қўйилмаган.

"Шаҳар прокуратураси ходими"нинг сўзларига кўра, воқеа жойига кириш учун рухсат олиш керак эмиш!

Қандай ҳужжат кераклиги эса, очиқланмаган.

Оммавий ахборот воситалари вакилларига қилинаётган "муомила"га каранг!

- Журналист ҳам одамми?!.

Улар "хўжа кўрсинга" ўтказилаётган тадбирларни ёритиб юраверса...

Ана сенга "сўз эркинлиги"-ю
мана сенга "Тўртинчи ҳокимият"!


Аъзо бўлинг: @blogeruzofficial
16.3K viewsedited  13:48
Ochish/sharhlash