Get Mystery Box with random crypto!

Дальтонизм ва жамият Тиббиётда дальтнонизм деган касаллик мав | BlogerUz | ортга йўл йўқ!

Дальтонизм ва жамият

Тиббиётда дальтнонизм деган касаллик мавжуд. Ушбу касаликга чалинганлар қизил, яшил ва кўк рангларни фарқлай олишмайди. Бизнинг жамиятимиз, шунингдек, унинг суд ҳокимияти шу касалга чалинганми ёки қонун чиқарувчи Олий органларимиз ҳам шу касаликга мубтало бўлганми деган хулосага бораман.

Бир пайтлар “прописка” борасида фикр базмида ўртоқ Тошҳўжаев қонунларимиздаги "лазейкалар” ҳақида гапирганди. 2019 йилда қабул қилинган Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 2-моддасида “Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги қонунчилик инсон ва жамият фаровонлиги йўлида фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, мулкни, давлат ва жамоат тартибини, табиий муҳитни муҳофаза қилишни, ижтимоий адолат ва қонунийликни таъминлашни, маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларнинг ўз вақтида ва объектив кўриб чиқилишини, шунингдек бундай ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишни, фуқароларни Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунларига риоя этиш руҳида тарбиялашни ўз олдига вазифа қилиб қўяди” деб ёзиб қўйилибди.
Хўп шундай бўлса иш жойида намоз ўқишлари учун шароит яратиб берилгани учун шу Кодекснинг 201-моддасини қўллаб ҳукм чиқаришда адолат мезони қани?

Шу модданинг иккинчи қисми Диний йиғилишлар, кўча юришлари ва бошқа диний маросимлар ўтказиш қоидаларини бузиш-базавий ҳисоблаш миқдорининг саксон бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима солишга ёки ўн беш суткагача муддатга маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади, дейилмоқда. Бу дегани 21 миллон сўмлик жарима нақд. Муҳтарам судялар биламиз отангиз тирилиб келса ҳам ҳокимият айтган ҳукмни қўллайсиз, тиқиб қўясиз, ақлини киритишнинг энг жирканч йўлини топасиз.

Илтимос ҳукмларингизни пулга ўраб эмас, адолат мезонларида чиқаринг. Пичоқ суякка бориб тақалаяпти. Қошшоқлар нафақаси, африканча ойлик, европача жарима, нарх-навонинг соат сайин ошиб бориши, ўлаётган экология, ишсизлик, таълим ва тиббиётнинг катастрофаси янги буҳронни келтириб чиқаришининг олдини олайлик. Кейин кеч бўлади.

Ақллилар ўзгалар хатосидан тегишли хулоса чиқаришади. Аҳмоқлар ўз хатоларини тузатиш билан андрамон бўлади. Қозоғистон воқеалари сизга сабоқ бермадими? Соқоли бор, ҳижоб кийган кўзимизга қора бўлиб кўринаяптими ёки жамиятимиз олам рангларини кўришни истамаяптими?

@blogeruzofficial каналига уланинг!