Get Mystery Box with random crypto!

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

Telegram kanalining logotibi blogeruzofficial — BlogerUz | ортга йўл йўқ! B
Telegram kanalining logotibi blogeruzofficial — BlogerUz | ортга йўл йўқ!
Kanal manzili: @blogeruzofficial
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 20.16K
Kanalning ta’rifi

Энди, гап мндей жиян; "ишни бошлашга шошилма, бошласанг охирига етказ". Ва шуни ёдингда тутгинки, "югураётган йиқилади, эмаклаётган ҳеч қачон йиқилмайди".
📩 Bot: @blogeruzb_bot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar

2022-05-15 20:42:37
Шу жойида қотиб қолдим

Инфолўттибозларга тарсаки тушурибди Subyektiv.

@qorquz | албатта, қўрқишга мажбурсан!
10.2K views17:42
Ochish/sharhlash
2022-05-15 08:53:31
“Олмалиқ кон металлургия комбинати” АЖ (ОКМК) Бошқарув раисининг исм, фамилиясини биласизми?

@qorquz
Anonymous Quiz
14%
Абдулла Холиқов
18%
Абдулла Хасанов
68%
Абдулла Хурсанов
1.4K voters6.3K views05:53
Ochish/sharhlash
2022-05-14 21:16:40 ​​#Мурожаат

Наманган вилояти, Чуст тумани, Дамобод қишлоғи аҳолиси номидан мурожаат.
Бизнинг қишлоқ Қирғизистонга чегарадош бўлиб, маҳалламизда 3000 дан зиёд аҳоли истиқомат қилади. Ер майдонларимизни эса қўшни давлатдан келадиган сув билан суғорамиз.
Афсуски, 15-20 кун олдинги жалада сойга қилинган дамба (халқ тилида "Олиш” деб юритилади)ни катта сел келиб бузиб кетди. Бундай ҳолат СССР давридан буён бўлиб келмоқда.

Ҳар жалада “Олиш”ни сел уриб кетиши натижасида буғдой, пахта ва деҳқончилик нобуд бўлмоқда. Одамларнинг шунча меҳнати увол бўлмоқда.
Аҳоли тамонидан “Олиш”ни тўсиш учун сарфланган пуллар сувга оқиб кетмоқда.

Ушбу масала бўйича мурожаат қилмаган йилимиз ҳам амалдоримиз ҳам қолмади.

Масъуллардан ҳар доим жавоб битта.
-Бу йилги давлат дастурига киритганмиз...
Аммо 30 йил ўтди ҳам бизнинг йилимиз келмади.


Муҳтарам Президентимиз Шавкат Миромонович!

Сиздан илтимос, бу йилги давлат дастурига киришига ёрдам беринг!
Инсон қадри учун олиб бораётган одолатли ислоҳатингизни бизнинг аҳоли ҳам ҳис қилсин.

Сизга узоқ-умр, сиҳат-саломатлик тилаб, Дамобод аҳли.

ДАВОМИ @blogeruzofficial
4.1K viewsedited  18:16
Ochish/sharhlash
2022-05-14 19:32:09
Бир оғизга шашлик ҳам шалава гап ҳам сиғади...

Кеча АГМКнинг курутой байрами бўлибди. Шоҳдан тортиб гадойигача мейшет қилибди.
Мейшетни чайнамай ютган “айрим”лар кекириб, қанча пул кетди эканоо деб, ҳисоб-китоб ҳам қилибди.
Зиёфа сўнгида эса “Кон”нинг катталари байрам-байрамдек бўлсин деб, ходимларнинг пластик картасига ақча ҳам ирғитиб қўйибди.

Еб-ичиб, қайтимига соққа олганларга икки оғиз сўзим бор:

Малол келмаса, “Қўрқма” оғангизга мейшет кучли бўлгани ҳамда ақча олганингиз ҳақида “юмалоқ “миннатдорчилик мактуб”ингизни ҳам юбориб қўяверинг “кўрмурдалар”.

@qorquz | албатта, қўрқишга мажбурсан!
6.4K views16:32
Ochish/sharhlash
2022-05-13 21:52:40
Соя учун пул тўлаш нима учун ёмон ва хавфли?

Бу биринчидан, фуқароларнинг соғлиғиини сақлаш учун ҳаракатларини(терини қуёш нуридан сақлаш) чеклаётган бўлса, иккинчидан, жамиятда бой ва камбағаллар ўртасида сунъий табақалашув олиб келмоқда.

Учинчидан, давлатнинг Конституцияда белгилаб қўйилган ижтимоий адолат принципларидан оғишаётганлигини кўрсатмоқда.

Тўртинчидан, эса солиқ тўловчилар ҳисобига хизмат автомобилларини тонировка қилдириб юрган амалдор ва бошқарувчиларга нисбатан оддий фуқароларда эътироз, ишончликсизлик ва нафрат пайдо бўлишига сабаб бўлмоқда.

Глобал исиш кузатилаётган бир вақтда бу масалани зудлик билан ҳал этмаслик фуқароларда давлатга бўлган ишончни пасайтириб, қўллаб-қувватламаслик кайфиятининг ортишига олиб келиши мукин.

deputat_kusherbayev

ДАВОМИ @blogeruzofficial
1.3K views18:52
Ochish/sharhlash
2022-05-13 12:45:10
Қорақалпоғистоннинг Устюртида бўлдик.

“Ўзбекнефтгаз” АЖ томонидан ташкил этилган тур давомида ҳудудда газ қазиб чиқариш жараёнини кузатиш бахонасида Устюрт табиати билан ҳам яқиндан танишдик.

Ну, билмадим…

ДАВОМИ @blogeruzofficial
4.0K views09:45
Ochish/sharhlash
2022-05-12 16:01:09
Кечаги йиғилишдан:

"Мутасаддиларга 1 августга қадар 20 та дон корхонасидаги давлат улушини савдога чиқариш, бир ой муддатда дон корхоналари қошида ташкил этилган нон цехлари ва савдо дўконларини хатловдан ўтказиб, савдога чиқариш топширилди.

“Вилоят ҳокимлари ва прокурорлари яхшилаб эшитиб олсин. Ўзгаришларни баҳона қилиб, жойларда ун ишлаб чиқариш ҳажмларини камайтириб юбориш, нарх-навони асоссиз ўсишига йўл қўйишга “саботаж” деб, сиёсий баҳо берилади.

Шу боис, вилоят ҳокимлари ва прокурорлари дон корхоналарининг мавжуд ишлаб чиқариш ҳажмларини сақлаб қолишга “боши билан” жавоб беради”, деди Президент.

Бу борада вилоят ҳокимлари, ички ишлар ва прокуратура органлари раҳбарларига ижтимоий тармоқларда чиқиш қилиб, янги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, қандай чоралар кўрилиши ва режалари бўйича тушунтириш бериш вазифаси қўйилди."

Кузатамиз.
Қайси амалдорлар буғдойни кўпроқ уйига босар экан.
Айтиб қўяй, "саботаж" қилганни аямайман омолекин. Қора кўз халқимнинг кўз ёшига арзимайсан.

ДАВОМИ @blogeruzofficial
15.6K views13:01
Ochish/sharhlash
2022-05-11 22:55:36
Тан олинг, қадримиз, пулимизга қараб ўлчанадиган замон келди.

Нақадар ҳақ гап!
Ҳозир пулинг бўлса, Ўзбекистонни сотиб оласан...
Ишонмасангиз дхарид, э-аукцион каби порталларга боқинг.

ДАВОМИ @blogeruzofficial
17.8K views19:55
Ochish/sharhlash
2022-05-11 22:22:05 БИР ОЗ АВВАЛГИ МУХИМ ДИАЛОГ!!!

-Илҳомжон саломат юрибсизми?
-Ассалому алайкум ака.
-Атайин Сизни қидириб келдим. Фейсбукда мунтазам кузатиб бораман. Чиқишларингиз жуда кескин. Охиргиси мени Сизни қидириб топишга мажбур қилди. Нечта фарзандингиз бор?
-Бешта нима эди, нима демоқчисиз?
-Қизишманг Ота-Онангиз ҳам йўқ биламан, укаларингизга бошсиз.
-Тушунмадим нима демоқчисиз? Муддаога ўтинг ака, сал асабим ёмонроқ...

-Қизишманг дедимку...
Сиз жон куйдириб, адолат излаб ўзгартирмоқчи бўлаётган тизимлар нафақат адлия балки барча мавжудлари дунёда учинчи жахон уруши ёки қиёмат бўлсагина ўзгаради! Бу дунёни азалдан масонлар бошқаради буни англаб етган ақлли одамсиз деб биламан. Машхур дунёни бошқарган лашкарбошилару, адолатли подшо деб ном қолдирганлар ҳам барчасини шу масонлар бошқарганлар!

Хозирги Сиз курашмоқчи бўлганлар, курашаётганларингиз барчаси уларнинг хизматкори ва қулларидир!

Ўзбекистон дунё сиёсати учунгина номи мустақилдир! Аслида эса, давлатларни энг каттасини ҳам оддий масонларнинг хизматкорлари ўз йўриқлари ва йўлларига аллақачон солиб олишган!

-Ака нималар деб алжираяпсиз...
-Илҳомжон гапимни бўлмасдан диққат билан эшитинг!
Қадимдан манқуртлар ва бўйсинувчи қўрқоқ, қул табиатлилар кўпайтирилган, махсус эмлашлар билан агрессияни ўлдирувчи муолажалар қилиб келинган ва бу давом этиб келмоқда. Такрор айтаман дунёни масонлар бошқаради буни унутманг!

Қўрқоқ, пичиб қўйилган Сиз ёнини олаётган халқ эса майдонга олиб чиқиб қатл этилганингизда ҳам миқ этмасдан томошшангизни кўради!

-Ака ундай эмас қанча қанча халқ қахрамонларимиз борку уларни доим эслаймиз, ёдга оламизку...
-Илҳомжон ана энди ўзингизга келдингиз уларнинг барчаси қириб ташлангани, қатл этилганидан кейингина оқланиб қахрамон бўлишган, унгача эса Сизга ўхшаб курашгани учун бошига итларнинг куни, таъзйиқ ва босимлар, тухматлар билан азобларга солиб келинган! Курашдан тўхтамагани учун охийри ўлдиртириб ёки қаматиб азоблашган! Ўшандан кейин эса ўлгач қахрамондек эслашни ўзлари ўйлаб топишган! У ўлди, ўлдирилди энди у йўқ...

Мени тушундингизми?
-??? Жуда ғалати фантастик-фактларку ака, ишонгим келмаяпти.

-Уларга ҳам кимлардир мен Сизга гапирганимдек, тушунтирганимдек гапирган қулоқ солишмаган, ишонишмаган!

Қисқаси Илҳомжон бор илмингиз, эътиқодингизни ўз яқинларингиз учун сарфланг. Ўзингизни Ватан деб билинг! Жонингиз омонат, у бир мартта берилади Сиз ўйлайсиз амалдорлар хеч нарсани билмаяпти кўрмаяпти деб, адашасиз бўлаётган ишлар ҳаммаси уларни амалга жойлаган қўйган кўринмас қудрат эгалари масонлар чизиб берган сценарий асосида бўлмоқда ва барчаси бунга итоат этишга мажбур! Буларга қултабиат амалдорлару, маддох бошқарувчилар керак!

Сиз излаётган адолат ва қонун устиворлиги халқ у ёқда турсин Сизга ҳам йўқ!!! Барчаси ўзлари учун! Мен кетдим хулосани ўзингиз чиқаринг унутманг Сиз уларни олдида бир заррачасиз лекин қанча кўп уларга қарши чиқсангиз катта харсанг тошга айланасиз ва ўша захоти дробилкага солиб майдалаб ташланасиз!

-Ака мен Сизни қандай топсам бўлади?
- Қидирманг мен ўзим керак бўлсангиз топиб оламан бунга шубха қилмасангиз ҳам бўлади! Унутманг Сиз ўзингизни Ватан деб эхтиёт қилиб, асраб авайлашингиз шарт ! Сиз бизга кераксиз. Ҳайр кўришгунча...

НИХОЯ. бу менинг эсимда қолган энг таъсирлилари анча гаплар бўлди.
Бошим қотди... Ёдимда қолганини ҳам шу сахифамга ёзиб қўйдим.
?????

Илҳомжон Олимжонович Қосимов

ДАВОМИ @blogeruzofficial
17.9K views19:22
Ochish/sharhlash
2022-05-11 21:12:38 #таҳрирсиз

Ассалом алейкум хурматли блогер. Сиздан бир илтимос. Шу яқинда қайта ташкил этилиб (номи ўзгарган) спорт вазирлигига салом деб қўйсайз. Бу президент қарори билан соглом турмуш тарзи учун 100млрд пул ажратилганди. 1мартдан бошлаб 1hls uz платформаси ишга тушиши керак эди. 10 минг қадам юрганларга велосипед тарқатилади дейишди. Хуллас бу платформа қачон ишга тушаркин. Ёки вазирлик номи ўзгариб ажратилган пуллар ўзгариб кетдимикан.

ДАВОМИ @blogeruzofficial
18.3K views18:12
Ochish/sharhlash