Get Mystery Box with random crypto!

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

Telegram kanalining logotibi blogeruzofficial — BlogerUz | ортга йўл йўқ! B
Telegram kanalining logotibi blogeruzofficial — BlogerUz | ортга йўл йўқ!
Kanal manzili: @blogeruzofficial
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 9.19K
Kanalning ta’rifi

Энди, гап мндей жиян; "ишни бошлашга шошилма, бошласанг охирига етказ". Ва шуни ёдингда тутгинки, "югураётган йиқилади, эмаклаётган ҳеч қачон йиқилмайди".
📩 Bot: @blogeruzb_bot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 45

2021-11-19 10:32:29
Бу қандай урф бўлди яна!

Куёвни кўйлагини ечиш урфи. Бу қанақа урф яна барака топкурлар.

P.S.: Ич кийимини ҳам ечиб юбормабсизларда...
Э урф-одатингга онангни... эшакка ўтказган сенларни бобонгни...

@blogeruzofficial каналига уланинг!
31.2K views07:32
Ochish/sharhlash
2021-11-19 08:14:01 Эркак ойдан тушган эмас - аёл фарзанди

Бугун ҳалқаро эркаклар куни. Ўзи шундоқ ҳам ҳар кун бизнинг қавмимиз куни. Эркак ва аёл муносабатлари оилавий асосга қурилганида “Эр-хотин - гул билан булбул” деган ибора янграйди. Аслида улар икки қутб, ўртасида доимо ўт чақнаб туради. “Эр-хотин қўш қанот" “Эр-хотин қўш хўкиз” “Эр-хотин ғирт ҳўкиз” дейилгани эса айни давримизга мос. Тирикчилик араваси қўшлашиб тортилмаса иложи йўқ бўлиб қолди. Эркакларга муносабат турли халқ ва элатларда турлича. Биз лўлининг эркагига ҳавас қилиб қўямиз.

Умуман олганда дунёнинг қайси нуқтасидан туриб қараманг, эркак ва аёл ўртасидаги фарқ яққол кўзга ташланиб туради. Сўнгги кунларда севги, ишқ, тўшакдаги шахсий ҳаёт масалалари трендга айланган. Бу борадаги фарқни аниқлаштиришдан бошлайлик. Эркаклар аёллардан кўра тезроқ севиб қолади. Эркак кўзи билан аёл эса қулоғи билан севади. Бу эса бор гап. Лекин ИИБ ходимлари депутат опа билан эркаклик қилишмади. Шабнам, Гулжаҳон, журналист Феруза ва депутат Ферузалар аёл ҳақ-ҳуқуқлари топталишига қарши инқилобнинг биринчи учқунларини жасорат билан ёқа олишди. Буёғига эркаклар қадамни ўйлаб босиш керак бўлади.

Эркаклар аёллардан кўра, саломатлигига қайғурмагани учун камроқ умр кўришади. Рўзғор ташвишларидан вақт орттириб шифокорга нолиб боришни ғурур унчалик ҳам кўтармайди. Нафосатли жинс вакилалари эркакларга нисбатан руҳан ва жисмонан саботли. Чунки жисмоний жиҳатдан баққуват бўлсада эркак организмида ҳимоя кучлари нимжон, аёлларда эса аксинча бу борада қувват ва руҳият кучли ва мослашувчан. Аёл шунинг учун ҳам тақдирга тан бериб шароитга мослаша олади.

Эркакларнинг териси қалинроқ. Юзни қалин қилиб аёлининг этагига беркинадиган, сенинг шиддатинг яхши, дея баҳонада аёлни ҳокимият олдига ғалаёнга чиқариш, йўлни тўсишга ундаш шундан келиб чиқса керак. Эркаклар аёллардан кўра, бошқача фикрлайди. Улардаги мия ярим шарларининг икки палласи бирдек ишлай олмайди. Аёлларда эса аксинча икки ярим шар ҳам “ЧЕТКИЙ” ишлайди. Шу сабабли аёллар бир вақтнинг ўзида бир неча ишни бажара олишади.

Ҳозирги кунда лопиллаб юзага чиқаётгани эркакларнинг ғолиблик истаги ниҳоятда кучлилиги. Амал, лавозим, бойликни улар биринчи ўринга қўйишади. Банкрот бўлиш, касодга учраш, мавқеини йўқотишни улар фожеа сифатида кўришади. Бошқа аёлларга суқланиб қараш. Қўшнингнинг хотинини қиздай кўриш биз эркакларнинг табиатига мос. Ҳатто яхши ота, яхши турмуш ўртоқ бўлганда ҳам биров қарашдан ўзимизни тия олмаймиз. Лекин икки-уч қараш кўз зиносига айланиб кетишини унутмаслик ҳам керак. Ҳар қанча қудратли бўлмасин эркак аёл деган хилқатга талпинаверади.

Умрини у билан бирга ўтказишга мажбур бўлади. Шундай экан маслаҳат: пулни оилада ҳар иккингиз бошқаришингиз лозим. Агар уларни ишлата билмасангиз, сарфлашдан қўрқсангиз пулларнинг сизга нафи бўлмайди. Жуфтингизга ишонинг, ундан пул беркитманг. Бу ўзаро ишончга путур етказади. Эркак ва аёлнинг суяги меҳнат билан қотган бўлса, билингки бу оилада ҳалоллик хукмрон. Аёл яшнаса-хонадон яшнайди, аёл хафа бўлса-бутун хонадон зимистонга айланади.

Сўнггида эса битта удар шеър шоир акамиздан

Аёл зоти мўъжиза, тилсим.
—Қовурғадан яралгани чин.
—Тўғирламоқ истасанг-
—Букламоғу синдирмоқ эмас,
—Уни фақат СИЛАШИНГ мумкин!


@blogeruzofficial каналига уланинг!
52.8K views05:14
Ochish/sharhlash
2021-11-19 07:20:37
Охирги вақтларда баъзи бир каттаконлар, шаллақи аёлларни кетига беркинадиган бўлиб қолганми?
Ҳа эркак, эркак!

@blogeruzofficial каналига уланинг!
35.3K viewsedited  04:20
Ochish/sharhlash
2021-11-19 05:44:18
Аллоҳ таолонинг саломи.
Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг дуоси
Қуръоннинг нури,
Жуманинг барокати
кун давомида сиз билан бўлсин!

@blogeruzofficial каналига уланинг!
39.1K views02:44
Ochish/sharhlash
2021-11-18 13:23:52Ариқмэн қайтмоқда

Асли Самарқанднинг Жомбой туманидан бўлган Зойир Мирзаев ҳокимлик пиллапоялари бўйлаб юришни ўзи туғилиб ўсган тумандан бошлаган. Кейин Самарақанд вилояти ҳокими ўринбосари, Самарқанд шаҳар ҳокими, Самарқанд вилояти ҳокими лавозимларида фаолият юритган. Унинг 2016-2018 йилларда бош вазир ўринбосари сифатидаги фаолияти айниқса “пиар” бўлган. 2018 йилдан - бош вазир ўринбосари - агросаноат, озиқ-овқат ва халқ истеъмол моллари мажмуаси раҳбари бўлиб ишлаган.

У бу лавозимда эканида Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида туман ҳокимлиги мутасаддилари ва фермерларни сув оқаётган ариққа тушишга, яна бир неча кишини тош кўтариб туришга мажбурлаганидан кейин танқидларга учраб ишдан олинганди. Бироз вақт Жиззах вилояти Шароф Рашидов туманига “астрабод” қилингач, 2019 йил октябрида Қашқадарё вилоятига ҳоким этиб тайинланганди. Зоир Мирзаев иштирокида пойтахт вилоятидаги саргузаштларни интиқлик билан кутиб қоламиз.

Сўнгги кунларда кадрлар рокировкасига доир турли миш-мишлар чиқаяпти ва бу миш-мишлар деярли чинга айланаяпти. Бу ўзгаришлар дарҳол ва кескин ўзгаришларга олиб келиши жуда қийин. Маҳмуд аз-Замахшарийнинг “Бирор мамлакат (ҳокимият) ишларининг орқага кетишига сабаб — тузукларию тартиботларининг сусайишидандир”деган фикрини инкор этадиган далил келтира оласизми? Мана масаланинг моҳияти қаерда.

@blogeruzofficial каналига уланинг!
51.2K views10:23
Ochish/sharhlash
2021-11-18 12:11:56
Хато қилишингни кутарлар...

Икки блогерни ўзаро пиарини ортидан кимларнидир орқага ёпишган бамфери шарлардек шишиб кетаётгани тўхтаб қолгани ёмон алам қилдида. Кетингизни шиширишни косметологияга бориб давом эттирарсиз?!.

P.S.: "Бирлашган ўзар, бирлашмаган тўзар" дегани, шу бўлса керак-да!

@blogeruzofficial каналига уланинг!
50.6K views09:11
Ochish/sharhlash
2021-11-18 10:51:23
https://t.me/blogeruzofficial/1339

Бу ерда гап зино хақида эмас, бир инсонни шаъни, яъни обрўсизлантиришлик тўғрисида илмий асосларни келтириб ўткандик...

Зино билан инсонни шаънини, яъни обрўсизлантиришни фарқига бориб олишни маслаҳат берган бўлар эдим.

Зино мавзусига тўхталадиган бўлсак.

Зино ҳақида батафсил

@blogeruzofficial каналига уланинг!
43.7K viewsedited  07:51
Ochish/sharhlash
2021-11-18 05:53:45Янги мунаввар тонг муборак бўлсин!

Агар ризқ ҳоҳласангиз
“Ё Раззоқ, ризқлантир” денг...
Агар мол-мулк ҳоҳласангиз
“Ё Ғаний, бой қилгин”, денг
Агар кечиришини ҳоҳласангиз
“Ё Ғофур, кечиргил”, денг...
Агар раҳматини ҳоҳласангиз
“Ё Раҳмон, кечиргил”, денг
Агар илмни ҳоҳласангиз
“Ё Алийм, билдиргин днг”, денг...

P.S.: Амалларингиз Оллоҳга кўрсатиладиган душанба ва пайшанба кунларида барча хайрли ишларингиз яратганга мақбул бўлиб ризқ барокотларини зиёда қилсин.Омийн!

@blogeruzofficial каналига уланинг!
43.8K viewsedited  02:53
Ochish/sharhlash
2021-11-17 11:21:18 #МУНОСАБАТ
"Баҳсда ким биринчи бўлиб чекинса, у кўпроқ нарсани билади" деган ақидага биноан Девона билан бўлиб ўтган баҳсли масалада келишмовчиликлар бўлди. Шу ўринда айтиб ўтиш керакки, биз журналист ва блогерлар бири биримиз билан рақобатлашмай, аксинча яхши маънода одамларни ортимиздан эргаштира олишимиз лозим бўлади. Ахир Чўлпон айтганидек, "УЙҒОНМАГАНЛАРНИ УЙҒОТИШ УЙҒОНГАНЛАРНИНГ ВАЗИФАСИДИР!!!

@blogeruzofficial каналига уланинг!
43.7K viewsedited  08:21
Ochish/sharhlash
2021-11-17 09:22:38Халқ ва Энергетика вазирлигининг, айни об-ҳаводаги дилхушлиги.

@blogeruzofficial
каналига уланинг!
63.9K views06:22
Ochish/sharhlash