Get Mystery Box with random crypto!

Бундайларни илгари қозиққа ўтқазишган. Зино энг оғир гуноҳ ва | BlogerUz | ортга йўл йўқ!

Бундайларни илгари қозиққа ўтқазишган.

Зино энг оғир гуноҳ ва шармандалик. Бу ишни қилаётган инсон жамиятга хиёнат қилаётган бўлади. Пайғамбар соллаллоху алайхи ва саллам айтдилар: «Қайси бир қавмда зино авж олса, Аллоҳ ўша қавмга бир балони юборадики, бу балони уларнинг ота-боболари ҳам кўрган эмас». Зинокор ўз жонига ҳам ҳиёнат қилган бўлади, чунки бу гуноҳи сабаб дунёда турли аламли касалликларга, маломатларга, охиратда эса даҳшатли азобга дучор бўлади.

Навоий вилояти болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази Неврология бўлими мудири вазифасида ишлаган К.Р тиббиёт ходимига нолойиқ хатти-ҳаракаталарни содир этиб, ўз шаҳвоний ҳирсини қондириш мақсадида бўлимда даволаниш учун ётган иккинчи гуруҳ ногирони Г.И нинг онаси Т.Л ни фарзандининг даволанганлиги бўйича бир ярим ой давомида касаллик варакаси(кўчирма)ни бермасдан келаётганлиги, қаршилигига қарамасдан касаллик варақасини бериш учун у билан жинсий алоқа қилишга мажбурлаб келган.

Бу шу кунларда тарқалган хабар. Пала-партиш жинсий ҳаёт фожеага олиб келиши мумкинлигини авом билмаса ҳам шу шифокор жуда яхши билиши керак. Бизнинг қонунларимиз кўп жиҳатларда ниҳоятда инсонпарвар бўлиб қолмаяптими? ”Кавказ асираси” фильми хотимасида “Дунёдаги энг адолатли суд” хукмидан умидвор ҳолда қарсак чалган Георгий Вицин. Ўтиниб-ўтиниб кечирим сўраганлар жарима билан қутилиб чиқиб кетаяпти. Дин нуқтаъий назаридан қаралса, энг аввал қилган гуноҳи учун астойдил пушаймон бўлган, афсус-надомат чекан инсон кечирилади.

Агар ёлғончилар бизлардан эмаслиги тамойилида фикр юритсак, бу энг баттол ҳирс жиноятига қўл урганлар гуноҳда бардавом бўлаверади, яна гуноҳ қилиш ниятида турган кишининг тавбаси ҳеч қачон қабул бўлмаслигини у афсуски билмайди. Гуноҳини ювиш учун уни босадиган даражада яхши, солиҳ амалларни қилиши мумкиндир. Лекин буни ҳам оқламайман. Чунки заррача бўлсада қилинган гуноҳ оқибатларини йиллик саҳоват, ҳайрия ҳаржи билан ҳам ювиш қийин. Зеро, она юртни, дунёни ислоҳ қилиш улуғ бўлган хайрли ишларга енг шимарган эканмиз, адашганни тўғри йўлга солишда унга тавфиқ берилишини кутишдан фойда йўқ. Кескин фикр шу. Чунки бошқа чорамиз қолмади. Жиноятчи қамоқда ўтириши керак. Зинокор эса...!

@blogeruzofficial каналига уланинг!