Get Mystery Box with random crypto!

BlogerUz | ортга йўл йўқ!

Telegram kanalining logotibi blogeruzofficial — BlogerUz | ортга йўл йўқ! B
Telegram kanalining logotibi blogeruzofficial — BlogerUz | ортга йўл йўқ!
Kanal manzili: @blogeruzofficial
Toifalar: Bloglar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 9.19K
Kanalning ta’rifi

Энди, гап мндей жиян; "ишни бошлашга шошилма, бошласанг охирига етказ". Ва шуни ёдингда тутгинки, "югураётган йиқилади, эмаклаётган ҳеч қачон йиқилмайди".
📩 Bot: @blogeruzb_bot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2022-05-06 00:50:04 Мирзиёев бош вазир бўлган вақтлари ОАВда деярли кўринмаган.
Бош вазирнинг ташқи кўринишини деярли кўпчилик танимаган ҳам.

Айтишларича кимдир Мирзиёевдан нега ОАВда кўриниш бермаслиги ҳақида сўраганида у шундай жавоб берган экан:

"Ўзбекистонда 1 та лидер, 1 та давлат раҳбари бор.
ОАВга тез-тез чиқишга фақат ўша инсон муносиб.
Биз эса халқ хизматини қилишимиз керак, экранларда кўринишимиз эмас!"


Ҳозир эса экранлардан давлат раҳбари қолиб, халқ хизматидаги раҳбарлар тушмай қолди.
Артистлар ҳам баъзи раҳбарларчалик кўп чиқолмаяпти ОАВда...
ОАВда чиқишни давлат раҳбарига қолдириб, ишни қилинглар энди.

P.S. Санъатли ишингиз тезроқ тугаб, халқ хизматига қайтишларингда тилакдошмиз ҳурматли экрансевар раҳбарлар...

@Otabek
26.1K views21:50
Ochish/sharhlash
2022-05-06 00:45:54
Узунқулоқ гапларга қараганда, депутатлар камар тақмаганлик учун яна бир жаримани жорий этишга бош қотиряпти. Гап шундаки, дониш депутатлар "Автомобилларнинг олд ўриндиғида ўтирган йўловчи камар таққанида, нега жамоат жойида пиёда юрган йўловчилар камар тақмаслиги керак экан, ахир бу ижтимоий адолатнинг очиқчасига бузилиши-ку?!", деб бонг урмоқда.

Улар пиёда юрган фуқароларнинг шимлари кутилмаганда тушиб кетишидан қаттиқ хавотирда!

Шу боис яқин кунларда шимингизга камар тақмай чиқсангиз ҳам жаримага тортилишингиз тобора аниқ бўлиб боряпти. Шундай экан, камарларнинг чангини артиб, тақишга шайлаб қўяверинг. Йўқлар сотиб олинг. Жарима жорий этилса, бирдан ўн баробарга нархи ошади.

Бу гап аёлларимизга ҳам тегишлими ёки йўқми, бу борада ҳозирча аниқ тўхтамга келинмаган. Бироқ гендер тенглигини таъминлаш учун аёллар ҳам бу янгиликдан четда қолдирилмаса керак деяпти хорижий экспертлар.

Зоҳиджон Олов

@RakursUz
24.9K views21:45
Ochish/sharhlash
2022-05-04 18:18:32 Баъзи матбуот котибларини бир ГНИДА одати бор.
Унга алоқадор соҳада қайсидир тармоқда танқид чиқса, муносабат ёзишда "ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ФАЛОН НОМ БИЛАН ТАРҚАЛГАН ХАБАР" деб муносабат ёзади.

Айнан қайси тармоқдаги қайси номдаги канал ёки сайт ёзганини очиқламайди.
Худдики манбаани очиқласа ундаги аудитория ғиззилаб кўрсатилган манзилга ўтиб олиб, бу учбурчаккалла аудиториясиз қоладигандек.

Ёки номини кўрсатсам уни танқидига муносабат берганим учун танқид ёзган томон "шишиб" кетади деб ўйлайдими жин тепган?
Баъзи миясизлари сайтга чиққан хабарни ҳам ижтимоий тармоқ деса, баъзилари телеграм канални сайт дейди, мия у бошни сочдан аввал тарк этганов?.

Эй каллангга қопқоқ сен атом каллани, ёзганда аниқ манбаани кўрсат ёки муносабатингни буклаб-буклаб бир жойингга тиқиб қўй...

@Otabek
12.0K views15:18
Ochish/sharhlash
2022-05-04 18:17:25
#Иккиланиш

"Ассалому алайкум бир нарсага тушунмаяпман. Иккиласи хам энергетика вазирлигининг идоралари булса нима учун бири кам бири куп пул беряпти?"

Мен ҳам тушунмадим...

ДАВОМИ @blogeruzofficial
13.1K views15:17
Ochish/sharhlash
2022-05-03 17:50:26
Президент Шавкат Мирзиёев 3 май куни ушбу транспорт иншоотини бориб кўрди

Тошкент шаҳрида янги транспорт иншооти билан танишди.

Давлатимиз раҳбари шу ерда нуронийлар, жамоатчилик фаоллари билан суҳбатлашди.

Президент амалдорлар билан учрашмаган. Улар Давлат раҳбарининг фармони билан ота-оналари, фарзандлари бағрида дам олишда.
Воҳима қилманглар.
Фотода ҳам фақат пенсионерлар турибди.

ДАВОМИ @blogeruzofficial
15.6K views14:50
Ochish/sharhlash
2022-05-03 17:42:33 #Ҳа_шунақа

3-4 МАЙ ДАМ ОЛИШ КУНИ ҲИСОБЛАНАДИ

Президентнинг 2022 йил 30 апрелдаги ПФ–131-сон Фармонига асосан 2022 йилда қўшимча дам олиш кунлари белгиланган Президент фармонига ўзгартиришлар киритилди.

Унга мувофиқ:
3 май қўшимча дам олиш куни;
4 май 7 майдан кўчирилган дам олиш куни этиб белгиланди.

Ҳокимлар ташкилот раҳбарларини, раҳбарлар ходимларини ишга жалб қилмоқда экан.
Майрам, майрамдек ўтсин-э...

ДАВОМИ @blogeruzofficial
15.8K views14:42
Ochish/sharhlash
2022-05-03 14:45:15
Asaxiy китобхонларни хурсанд қилишда давом этади. Май ойи учун навбатдаги супер чегирма. Бештаси биттада ва етказиб бериш текин.

Китобхонлар томонидан яхши баҳоланган бешта машҳур китобни чегирма нархда 119 000 Сўмдан харид қилинг.

Буюртмангиз Ўзбекистоннинг хоҳлаган ҳудудига етказилади.

Буюртма бериш:
https://asaxiy.uz/s/xOtRaprnFr
20.2K views11:45
Ochish/sharhlash
2022-05-01 12:20:09
«Бор кучингни ишлатиб ҳаракат қилсанг ҳам, ҳаммани рози қилиб бўлмайди.
Шундай экан, ният ва амалингни
Аллоҳ таоло учун холис қил»

Имом Шофеъий

Қора кўз халқим, кириб келаётган РАМАЗОН ҲАЙИТИ муборак бўлсин !

ДАВОМИ @blogeruzofficial
24.2K views09:20
Ochish/sharhlash
2022-05-01 10:01:21
Наманган вилоят ИИБ ва Наманган шаҳар ИИО ФМБ ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор тадбирлар давомида, Наманган шаҳри ҳудудида таъмагирлик билан шуғулланиб келаётган гуруҳ қўлга олинди.

Namangan viloyati IIB Axborot xizmati.

Бу каби судхўрлик илдиз отиб кетди. Қора кўз халқим, Ўзингизни эҳтиёт қилинг!

ДАВОМИ @blogeruzofficial
27.4K views07:01
Ochish/sharhlash
2022-04-30 14:57:34
Пенсия ва нафақалар ошармиш…

Карикатура: @habikatura
20.3K viewsedited  11:57
Ochish/sharhlash