Get Mystery Box with random crypto!

'Мени ёқтирмасангиз ҳам қонун талабига риоя этишингиз шарт' Б | BlogerUz | ортга йўл йўқ!

"Мени ёқтирмасангиз ҳам қонун талабига риоя этишингиз шарт"

Бир неча йил муқаддам Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг "депутатга беписандлик-халққа беписандлик", деб айтган гаплари ҳамон аҳамиятини йўқотмади.

Масалан, Олий суд раиси номига юборилган депутатлик сўровига Олий суднинг аппарат раҳбари(Ж.Юлдашев), Ички ишлар вазири номига юборилган депутат сўровига вазир ўринбосари(А.Икрамов) жавоб бермоқда. Афсуски бу биринчи бор эмас. Камига вақтида жавоб бермайдиганлари ҳам бор.

Ваҳоланки, қонунга кўра Қонунчилик палатаси депутатининг сўровига жавоб ўз номига сўров юборилган мансабдор шахс ёки унинг вазифаларини вақтинча бажараётган шахс томонидан имзоланади.

Айрим мансабдорлар, айниқса халқ тўлаган солиқлардан "тонировкали" хизмат машинасида юрадиган биринчи раҳбарларнинг халқ вакилларига бўлган беписандлиги сабаб ушбу норма кўпинча ишламаяпти.

Бироқ нима бўлганда ҳам унутмаслик керак: ҳурматли раҳбар сиз шахсан мени ёқтирмасангиз ҳам қонун талабига риоя этишингиз шарт.

@deputat_kusherbayev