Get Mystery Box with random crypto!

Бу Оля момо. Бу онахон ҳақида аввал ҳам ёзганман. Оля момони | BlogerUz | ортга йўл йўқ!

Бу Оля момо.

Бу онахон ҳақида аввал ҳам ёзганман.

Оля момони ёши 82 да, кунига 15 километрлаб чўлоқ оёқда пиёда юриб, баклажка териб уйда касал ётиб қолган чолини боқади.

Нолимайди, доим жилмайиб ҳаммаси зўр деяверади.
Боқимандаларга намуна бўла оладиган тирик факт бу онахон.
Бирор марта ҳокимлик эшигига бориб ётиб олмаган, ёки имтиёзни эмиб ётгани йўқ.

Пластик картаси бўлса шу онахонга хайрия ташкил қилиб бераман дегандим, афсуски пластик картаси йўқ экан.
Ўзимни картамга қилолмайман гап-сўз кўпаяди.
Қашқадарё вилоят ҳокимлигидагилардан илтимос шу онахонни шароитини ўрганиб иложи бўлса битта пластик карта очтириб берсанглар, қолган ишни ўзим қилардим.

Бундай ҳаётидан мамнун, нолимай яшайдиган.
Боқимандаликни қариганда ҳам касб қилмаган одамларни қадрлаш керак
Қаршиликлардан илтимос агар шу онахонни кўчада кўриб қолсанглар имкон даражасида қўлига пул беринглар, савоб бўлади...
Жамиятда бу онахон кабилар саноқли...

@Otabek