Get Mystery Box with random crypto!

🇺🇿Bankxabar

Kanal manzili: @bankxabar
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 49.13K
Kanalning ta’rifi

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда!
Коментария гуруҳи: @bankxabarchat
Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 3

2024-05-10 18:04:04 ИМТИЁЗЛИ ТАЪЛИМ КРЕДИТНИ ҚАЙСИ БАНКЛАРДАН ОЛСА БЎЛАДИ?

@Bankxabar канали айни пайтда Ориент Финанс Банк ва Бизнесни ривожлантириш банки томонидан имтиёзли таълим кредити ажратилаётганлиги тўғрисида маълумот олди:

Кредит шартлари:
● Фоизи:
Хотин-қизлар учун-0%
Йигитлар учун-14%
● Муддати-Ўқиш даври+7.5 йил
● Миқдори-Ўқув йили учун талаба ва ОТМ ўртасида тузилган шартнома суммаси
● Имтиёзли даври-Ўқиш даври+6 ой
Мурожаат учун:
Ориент Финанс Банк—4004
;
Бизнесни ривожлантириш банки—1254

Ориент Финанс Банк филиаллари манзили;

БРБ филиаллари манзили.

2-3-4 курслар учун контракт тўлаш муддати 30 майгача. Улгуриб қолинглар!

Каналга уланиш @Bankxabar
19.6K views15:04
Ochish/sharhlash
2024-05-10 15:56:44
TBC Group Uzbekistan — инсонларнинг ишончига сазовор бўлаётган компания

TBC Group Uzbekistan экотизими 2024 йилнинг биринчи чораги бўйича баъзи бир рақамларни ошкор қилди.

Унга кўра, Payme ва TBC UZ иловаларида рўйхатдан ўтган фойдаланувчилар сони йил бошидан буён 1,4 миллионга ошиб, жами 14,6 миллионни ташкил этган. Биргина Payme иловасида мижозларнинг фаоллиги 21 фоизга ортган. Ҳар ой ўзбекистонликларнинг 13 фоизи экотизим хизматларидан фойдаланиб келмоқда.

Бундан ташқари TBC Bank омонатлари ҳажми $244 миллионгача кўтарилди. Банкнинг кредит портфели 2023 йилнинг шу даврига нисбатан 110 фоизга ошиб $345 миллионга етган. Марказий банк маълумотига кўра TBC Bank сўнгги 6 ой ичида кредит бериш тоифасида энг юқори ўсишни қайд этди.

Ушбу рақамлар компанияга бўлган ишонч юртимизда ошиб бораётганидан далолат беради.

Реклама
15.7K viewsedited  12:56
Ochish/sharhlash
2024-05-10 13:24:17
ПРЕЗИДЕНТ ХАЛҚ БАНКИ БОШҚАРУВ РАИСИГА ТОПШИРИҚ БЕРДИЛАР!

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида чарм ва ипак саноатида мавжуд имкониятларни ишга солиш, жойларда Сайхунобод тажрибаси асосида аҳоли бандлигини таъминлаш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда Давлатимиз раҳбари Халқ банки Бошқарув Раиси Ш.Атабаев ҳамда Савдо-саноат палатаси Раиси Д.Вахабовга жорий йилда Ш.Рашидов ва Оҳангаронда 40 минг кв метр биноси бўлган чарм кластер ташкил қилиши бўйича топшириқ бердилар.

Бу ҳудудлардаги тайёр лойиҳаларга 7 йил муддатга бўлиб тўлаш шарти билан табиий ва сунъий чармдан маҳсулот чиқарувчи хорижий брендлар жойлаштирилиши таъкидланди.

Каналга уланиш
@Bankxabar
16.8K viewsedited  10:24
Ochish/sharhlash
2024-05-10 12:03:26
Ўзини Марказий банк масъул ходими деб таништирган шахс фирибгар бўлиб чиқди!

Сохта мутахассис «ўлжа»ларининг банк карта маълумотларини қўлга киритиб, сақлаётган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётгани маълум бўлди.

Наманган вилояти, Учқўрғон туманида яшовчи 45 ёшли (аёл) У.Ж. ИИОга мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 4.100.000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Хоразм вилоятида туғилган, Урганч шаҳрида яшовчи 25 ёшли Қ.Ж содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган Қ.Ж., интернет фойдаланувчиларига ўзини Марказий банкнинг "мутахассис ходими" сифатида таништириб, уларнинг ишончига кириш орқали банк карта маълумотларини қўлга киритиб, банк карталарида сақланган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётганлиги маълум бўлди.

Каналга уланиш @Bankxabar
18.7K views09:03
Ochish/sharhlash
2024-05-10 04:57:35
Халқ Банки бугун 149 ёшга тўлди!

1875 йил 8 май куни Россия империяси Давлат банкининг Тошкентдаги филиали раҳбари филиалнинг 10 май куни расман очилиши ва у орқали аҳолига  8 турдаги банк хизматлари кўрсатилишини маълум қилиб, Сирдарё округи генерал-губернаторига мактуб жўнатган.

Ҳукуматнинг 1995 йил 4 октябрдаги Қарорига асосан «Ўзжамғармабанк» давлат-тижорат Халқ банки этиб қайта ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йилдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан банк номи “Акциядорлик тижорат Халқ банки” номига ўзгартирилди.

@Bankxabar канали ушбу кун муносабати билан банкнинг серғайрат, аҳил жамоасига муваффақият тилайди! Халқ хизматидан чарчаманг азаматлар!

Каналга уланиш @Bankxabar
19.4K views01:57
Ochish/sharhlash
2024-05-09 12:53:44
Кредит олишдан олдин ва олгандан кейин

Кимларга юборишни ўзингиз биласиз:)

Каналга уланиш @Bankxabar
23.8K views09:53
Ochish/sharhlash
2024-05-09 10:56:12
Асакабанк бренди «ЙИЛ БРEНДИ 2023» танловида банклар ҳамда Молия йўналишида 1-ўринни қўлга киритибди!

Маълумот учун, ушбу танловда 150 дан ортиқ Ўзбекистон брендлари 24 хил номинацияда иштирок этган бўлиб, 300 мингдан ортиқ мижозлар ва истеъмолчилар овоз берди.

Каналга уланиш @Bankxabar
19.4K viewsedited  07:56
Ochish/sharhlash
2024-05-09 09:21:49 БИРЛАМЧИ БОЗОР УЧУН АВТОКРЕДИТЛАР
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

АСАКАБАНК
Барча турдаги автомобиллар учун

Фоизи-23.5% дан бошланади
Муддати-5 йилгача
Бошланғич тўлов-30% дан
Батафсил

ҲАМКОРБАНК
Фоизи-25,99% дан бошлаб
Муддати-48 ойгача
Бошланғич тўлов-25% дан бошлаб
Батафсил
1256

ЎЗСҚБ
Фоизи- 25%дан бошланади
Муддати- 5 йилгача
Бошланғич тўлов- 25%
Батафсил
1180

АЛОҚАБАНК
Фоизи-26%
Муддати-5 йилгача
Бошланғич тўлов-15%дан
Батафсил
71-230-77-77

ИПАК ЙЎЛИ БАНКИ
Автокредит UzAuto
Фоизи- 16,99% дан
Муддати- 4 йилгача
Бошланғич тўлов- 15% дан
Батафсил

Бирламчи бозор автокредити
Фоизи- 26,90% дан
Муддати- 5 йилгача
Бошлангич тулов - 0% дан
Батафсил

Ўзини ўзи банд килганлар учун
Фоизи- 26,90%
Муддати- 5 йилгача
Бошланғич тўлов- 0% дан
Батафсил
1296

АЗИЯ АЛЬЯНС БАНК
Фоизи-27.99% дан
Муддати-60 ойгача
Миқдори-100 000 000 млн. сўмгача
Батафсил
1270

БРБ
Фоизи-23-29%
Муддати-60 ойгача
Бошланғич тўлов-15%
Батафсил

Эксклюзив авто
Фоизи-19.99-23.99%
Муддати-60 ойгача
Бошланғич тўлов-15%
Батафсил
1254

АНОРБАНК
Муддати 60 ойгача
Фоизи 33%
Бошланғич тўлов 15%
Батафсил
1290

МКБАНК
Koмфорт автокредит
Фоизи- 26%
Муддати- 60 oйгача
Бошланғич тўлов- 10% дан
Батафсил

Енгил автотранспорт воситалари сотиб олиш учун автокредит
Фоизи- 26%
Муддати- 60 ойгачa
Бошланғич тўлов- 10% дан
Батафсил
1285

ТРАСТБАНК
Фоизи-24 %дан бошлаб
Муддати-60 ойгача
Бошланғич тўлов-25 % дан бошлаб
Батафсил
1287

ТЕНГЕ БАНК
UzAutomotors'да ишлаб чиқарилган автомобиллар учун
Фоизи- 25,5% дан
Муддати- 5 йилгача
Бошланғич тўлов- 15% дан
Батафсил

Импорт автомобиллар учун
Фоизи - 25,5% дан
Муддати - 5 йилгача
Бошланғич тўлов - 15% дан
Батафсил

Электромобиллар учун
Фоизи - 24,9%
Муддати - 5 йилгача
Бошланғич тўлов - 35% дан
Батафсил
1245

ХАЛҚ БАНКИ
Фоизи-24%дан
Муддати-60 ой
Бошланғич тўлов-25%дан
Батафсил
1106

Каналга уланиш @Bankxabar
22.0K viewsedited  06:21
Ochish/sharhlash
2024-05-09 04:59:02
​#Хотира_мангу

26 йил(1991-2017) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини бошқарган Файзулла Мақсуджонович Муллажонов.

Катта меҳнат ва ҳаёт тажрибасига эга бўлган Ф. Муллажонов 1991 йилда, мамлакатимиз эндигина давлат мустақиллигини қўлга киритиб, янги даврга қадам қўйган, мураккаб бир шароитда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси этиб тайинланган.


Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётининг турли соҳа ва тармоқларида хизмат қилиб келаётган кўплаб раҳбар ходимлар, банк-молия мутахассислари ҳақли равишда ўзларини Ф.Муллажоновнинг шогирдлари деб ҳисоблайдилар.

Ўзбекистон банк-молия соҳасининг йирик намояндаси, меҳрибон устоз, камтарин инсон Файзулла Муллажоновнинг хотираси қалбимизда ҳамиша сақланиб қолади.

Каналга уланиш @Bankxabar
19.1K viewsedited  01:59
Ochish/sharhlash
2024-05-08 17:13:50 Марказий банк 9 май куни ишлайдиган банкларининг валюта айирбошлаш ва пул ўтказмалари шохобчалари фаолияти ҳақида маълумот берди. Булар,

Milliy bank
"Bisnesni rivojjlantirish banki" ATB
Hamkorbank
Trastbank
Sanoatqurilishbank
Xalq banki
Asakabank
Infin bank
Ipoteka bank OTP group
Mkbank
Asia Alliance bank
Orient Finans Bank
Hayotbank
Agrobank

Каналга уланиш @Bankxabar
17.8K viewsedited  14:13
Ochish/sharhlash