Get Mystery Box with random crypto!

«МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ» ТАВСИЯСИ АСОСИДА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИ | 🇺🇿Bankxabar

«МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ» ТАВСИЯСИ АСОСИДА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ ВА ТАЪМИРЛАШ УЧУН 20 ЙИЛГАЧА ИПОТЕКА КРЕДИТИ БЕРИЛАДИ!

1 июндан бошлаб «маҳалла еттилиги» тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади. Бунда:

Ипотека кредитлари 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йил муддатга Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади.

Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

(ПФ-70-сон, 30.04.2024)

«Маҳалла еттилиги» — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари намунавий тузилмасига киритилган маҳалла раиси раҳбарлигидаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори аъзоларидан иборат бўлган гуруҳ.

Каналга уланиш @Bankxabar