Get Mystery Box with random crypto!

Ўзини Марказий банк масъул ходими деб таништирган шахс фирибга | 🇺🇿Bankxabar

Ўзини Марказий банк масъул ходими деб таништирган шахс фирибгар бўлиб чиқди!

Сохта мутахассис «ўлжа»ларининг банк карта маълумотларини қўлга киритиб, сақлаётган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётгани маълум бўлди.

Наманган вилояти, Учқўрғон туманида яшовчи 45 ёшли (аёл) У.Ж. ИИОга мурожаат қилиб, ўзининг банк картасидаги 4.100.000 сўм пуллари номаълум шахс томонидан ўзлаштирилганлигини маълум қилган.

Тезкор-қидирув хизмати Киберхавфсизлик бўлинмалари ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, мазкур жиноятни Хоразм вилоятида туғилган, Урганч шаҳрида яшовчи 25 ёшли Қ.Ж содир этганлиги аниқланган.

Гумонланувчи сифатида тергов ҳаракатларига жалб этилган Қ.Ж., интернет фойдаланувчиларига ўзини Марказий банкнинг "мутахассис ходими" сифатида таништириб, уларнинг ишончига кириш орқали банк карта маълумотларини қўлга киритиб, банк карталарида сақланган пулларни ўғирлаб, қинғир йўллар билан бойлик орттириб келаётганлиги маълум бўлди.

Каналга уланиш @Bankxabar