Get Mystery Box with random crypto!

🇺🇿Bankxabar

Kanal manzili: @bankxabar
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 48.51K
Kanalning ta’rifi

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда!
Коментария гуруҳи: @bankxabarchat
Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 7

2024-04-27 19:02:20
900 дан ортиқ вакант лавозимга танлов эълон қилинди

Қуйидаги ташкилотлар тизимидаги вакант лавозимлар учун эълон қилинган танловларга аризалар қабул қилинмоқда:

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги
Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги
Иқтисодиёт ва молия вазирлиги
Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги
Рақамли технологиялар вазирлиги
Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги
Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги
Сув хўжалиги вазирлиги
Транспорт вазирлиги
Энергетика вазирлиги
Маданият вазирлиги
Тоғ-кон саноати ва геология вазирлиги
Спорт вазирлиги
Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси
Давлат активларини бошқариш агентлиги
Ёшлар ишлари агентлиги
Солиқ қўмитаси
Маданий мерос агентлиги

Танловда иштирок этиш учун номзод vacancy.argos.uz порталида рўйхатдан ўтиши лозим.

Барча бўш иш ўринлари
13.7K views16:02
Ochish/sharhlash
2024-04-27 16:56:46
“Уй-жой учун ажратилаётган кредитлар фоизи пасайиши кутилмоқда”. Марказий банк раиси бу бўйича лойиҳа якунига етганини маълум қилди

Барча бирламчи бозордаги уйларга ипотека кредитларини ажратиш бўйича лойиҳа ишлаб чиқилмоқда. Бу ҳақда Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов маълум қилди, дея хабар бермоқда “Дарё” мухбири.

“Ипотека бўйича Ҳукуматнинг 17-18 фоизлик нормалари имтиёзли ипотека доирасига киради ва у ерда белгиланганки, агар Марказий банк қайта молиялаш ставкани оширса фоизлар ошмайди, тушадиган бўлса, пасаяди. Бугунги кунда биз қайта молиялаш ставкасини ўзгартирганимиз йўқ, бу дегани ҳозирча ҳеч қандай ўзгариш бўлмайди.

Олдиндан айтмоқчи эмасман, бу муҳокама жараёнида. Лойиҳага кўра, аввал имтиёзли кредитлар маълум бир бозордаги уй-жой сегментига йўналтирилган бўлса, ҳозир Иқтисодиёт ва молия вазирлиги барча бирламчи бозордаги уйларга кредит ажратади”, — деди Марказий банк раиси.

Манба

Каналга уланиш @Bankxabar
16.6K viewsedited  13:56
Ochish/sharhlash
2024-04-27 12:57:23
Барча вазирлик ва идоралар Янги Тошкентга кўчирилади

Республика даражасидаги ижро органлари Янги Тошкент шаҳрига кўчирилиб, уларнинг ҳозирги бинолари сотилади. Сотишдан тушган маблағлар Янги Тошкентда маъмурий бинолар қуришга сарфланади.

Бу – “Иқтисодиётда давлат иштирокини қисқартиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарорида белгиланди.

Каналга уланиш @Bankxabar
18.2K viewsedited  09:57
Ochish/sharhlash
2024-04-26 15:46:19
ANORBANK савдо офислари Ўзбекистон бўйлаб фаолият кўрсатмоқда

Ўзбекистондаги илк маҳаллий рақамли банк ANORBANK мижозларга хизмат кўрсатишни ривожлантириш бўйича янги лойиҳаларни мунтазам равишда амалга ошириб келмоқда. Хусусан, аҳолига қулайлик яратиш мақсадида банк Ўзбекистон   бўйлаб барча савдо офисларини янгилади.

ANORBANK концепциясининг ўзига хослиги шундаки, у бутунлай рақамли банк бўлиб, унинг хизматларидан онлайн тарзда банкнинг веб-сайти, мобил иловаси ёки туну кун хизмат кўрсатувчи алоқа марказига мурожаат қилиш орқали фойдаланиш мумкин. Банк хизматларидан анъанавий офлайн  тарзда фойдаланишни маъқул кўрувчи мижозларга қулайлик яратиш мақсадида ANORBANK Ўзбекистон бўйлаб янгиланган савдо офисларини таклиф этмоқда.

Батафсил

Каналга уланиш @Bankxabar
15.1K viewsedited  12:46
Ochish/sharhlash
2024-04-26 14:57:06 МАРКАЗИЙ БАНКДАГИ БЎШ ИШ ЎРИНЛАРИ

Марказий аппарат учун:


Валютани тартибга солиш ва тўлов баланси департаменти
1-тоифали иқтисодчи— батафсил

Монетар операциялар департаменти
Етакчи иқтисодчи — батафсил
Бош иқтисодчиси — батафсил

Инспекция департаменти
Етакчи инспектор — батафсил
Бош инспектор — батафсил
Бош инспектор — батафсил

Кредит ташкилотлари пруденциал назорати департаменти
Етакчи иқтисодчи — батафсил
Бош иқтисодчи — батафсил

Инсон ресурсларини бошқариш департаменти
Бош мутахассис — батафсил

Кредит ташкилотлари фаолиятини тартибга солиш методологияси департаменти
Бош мутахассис — батафсил
Бош мутахассис — батафсил
Етакчи мутахассис — батафсил

Тўлов тизимлари департаменти
Бош иқтисодчи — батафсил

Марказий банк “CERT-CBU” киберхавфсизлик маркази
Бош эксперт — батафсил
Бош эксперт — батафсил
Бўлим бошлиғи — батафсил
Бош эксперт*2 — батафсил

Ҳудудий Бош бошқармалар учун:

Андижон вилояти
Бош мутахассис — батафсил

Тошкент шаҳар
Бош иқтисодчи — батафсил
Етакчи мутахассис — батафсил
Етакчи иқтисодчи — батафсил

Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 29.04.2024.

Юқорида келтирилган бўш иш ўринлари бўйича @CBUuz_bot орқали резюме юборинг.

Каналга уланиш @Bankxabar
14.7K views11:57
Ochish/sharhlash
2024-04-26 14:06:41
NBU bankida biznes uchun bepul hisob raqamini oching

Havfsizlik va maxfiylik
Tezkor va sifatli xizmat ko‘rsatish
Keng ko‘lamli xizmatlar
iBankga bepul ulanish va hisob raqamini boshqarish uchun mobil ilova

Tafsilotlar saytda: sme.nbu.uz
14.2K viewsedited  11:06
Ochish/sharhlash
2024-04-26 12:30:02 Марказий банкнинг «Банклар ва нобанк кредит ташкилотларига нисбатан чоралар ва санкциялар қўллаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори бугундан кучга кирди!

Марказий банк чора ва санкцияларни қўллашда қуйидаги манбалардан фойдаланади:

назорат тадбирлари, инспекция (текшириш) ва масофавий назоратни амалга ошириш натижасида олинган маълумотлар ва расмийлаштирилган ҳужжатлар;
аудиторлик ташкилотлари томонидан ўтказилган аудиторлик текшируви натижалари бўйича ҳисобот ёки хулосалар;
давлат органларининг, жумладан ички ишлар, прокуратура ва суд органларининг банклар ва нобанк кредит ташкилотлари томонидан содир этилган қоидабузарликлар акс эттирилган ҳужжатлари;
банк ва нобанк кредит ташкилотлари истеъмолчиларининг мурожаатларини ўрганиш натижасида олинган маълумотлар;
Марказий банкнинг кўрсатмаларига асосан банк ва нобанк кредит ташкилотлари томонидан тақдим этилган ҳужжатлар ёки маълумотлар;
Марказий банкнинг асослантирилган мулоҳазаси ҳамда қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган бошқа манбалар.

Барча банк ходимлари қайтадан танишиб чиқишини тавсия қиламиз. Билмаган эканман деб яна жаримага тортилиб ўтирманг!

Каналга уланиш @Bankxabar
16.7K views09:30
Ochish/sharhlash
2024-04-26 12:01:03
“Трастбанк”дан 1 млрд сўмгача кредит олинг! Иш ўрнини кўпайтирганингиз сари фоиз ставкалари камайтирилади.

“Трастбанк”нинг “Бизнесни ривожлантириш ва янги иш ўринларини яратиш” кредити тадбиркорлик фаолиятингизни янги босқичга кўтаришга ёрдам беради.

1 млрд сўмгача кредит олиб, янги иш ўринларини яратинг. Иш ўринлари яратганингиз сари фоиз ставкалари туширилади. Яъни кредитнинг фоиз ставкалари 25 % дан 20 % гача пасайтирилади.

Айланма маблағларини тўлдириш учун:
Муддати: 18 ойгача;
Имтиёзли давр: 3 ой.

Инвестицион лойиҳаларни молиялаштириш учун:
Муддати: 36 ойгача;
Имтиёзли давр: 6 ой.

Батафсил маълумот trastbank.uz сайтида.
Алоқа маркази: 1287

Кўпроқ маълумот бу ерда: https://t.me/trustbankuz
14.4K views09:01
Ochish/sharhlash
2024-04-26 09:40:20
Картадан-картага фоизсиз пул ўтказмаларни амалга ошириш мумкин бўлган иловалар

Uzcard Humo
Humo Uzcard
Uzcard Uzcard
Humo Humo

Агробанк иловасида — бир ойда 10 млн сўмгача 0%.
Иловани юклаб олиш Play Market ёки App Store

Тенге банк иловасида — бир ойда 3 млн сўмгача 0%.
Иловани юклаб олиш Play Market ёки App Store

Халқ банки Xazna иловаси — бир ойда 5 млн сўмгача 0%.
Иловани юклаб олиш Play Market ёки App Store

МКБанк иловасида — бир ойда 3 млн сўмгача 0%.
Иловани юклаб олиш Play Market ёки App Store

Зираат банк иловасида исталган миқдоргача 0%(кунлик лимит 10 млн сўм). Бунинг учун Зираат банк офисига ташриф буюриб идентификациядан ўтиш керак.
Иловани юклаб олиш Play Market ёки App Store

Ўзмиллийбанк иловасида бир ойда 3 млн сўмгача 0%(идентификациядан ўтиш керак).
Иловани юклаб олиш Play Market ёки App Store

Давр банк иловасида — бир ойда 3,5 млн сўмгача 0%.
Иловани юклаб олиш Play Market ёки App Store

Ўзсаноатқурилишбанк Joyda иловасида — бир ойда 5 млн сўмгача 0%.
Иловани юклаб олиш Play Market ёки App Store

Ипак Йўли банки иловасида — Humo карталари орасида 0%.
Иловани юклаб олиш Play Market ёки App Store

Асакабанк иловасида — лимитсиз 0.25%.
Иловани юклаб олиш Play Market ёки App Store

My Uztelecom иловасида — бир ойда 10 млн сўмгача 0%.
Иловани юклаб олиш Play Market ёки App Store

Paynet иловасида бир ойда 3 млн сўмгача 0%.
Иловани юклаб олиш Play Market ёки App Store

HUMANS иловасида бир ойда 5 млн сўмгача 0%.
Иловани юклаб олиш Play Market ёки App Store

alif mobi иловасида бир ойда 1 млн сўмгача 0%.
Иловани юклаб олиш Play Market ёки App Store

Талабалар контракт тўловларини ушбу иловалар ёрдамида фоизсиз тўлаш мумкин:

Zoomrad
Иловани юклаб олиш Play Market ёки App Store

Pay Me
Иловани юклаб олиш Play Market ёки App Store

Xazna
Иловани юклаб олиш Play Market ёки App Store

Каналга уланиш @Bankxabar
28.8K viewsedited  06:40
Ochish/sharhlash
2024-04-26 07:44:50 Кичик бизнесни ривожлантириш жамғармаси: 100 млн сўм учун гаров сўрамаймиз, агар сиз:

камида бир йил мобайнида фаолият юритиб келаётган якка тартибдаги тадбиркор;
деҳқон хўжалиги;
ўзини ўзи банд қилган шахс;
ҳунарманд;
касаначи;
нодавлат таълим ташкилоти эгаси;
уч ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркор;
оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик ёки жисмоний шахс бўлсангиз.

Батафсил маълумот
Мурожаат учун: 55-514-40-00

Каналга уланиш @Bankxabar
22.2K viewsedited  04:44
Ochish/sharhlash