Get Mystery Box with random crypto!

🇺🇿Bankxabar

Kanal manzili: @bankxabar
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 49.12K
Kanalning ta’rifi

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда!
Канал статистикаси: @bankxabar_statistika
Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 28

2024-03-26 16:37:38 #Савол_жавоб

Кредит расмийлаштириш чоғида қарз олувчиларга банк томонидан фақат маълум бир суғурта компанияси ёки баҳоловчи ташкилотнинг хизматидан фойдаланиши зарурлиги юзасидан талаб қўйиш тўғрими

Нотўғри. “Банк хизматлари истеъмолчилари билан ўзаро муносабатларни амалга оширишда тижорат банкларининг фаолиятига қўйиладиган минимал талаблар тўғрисида”ги Низомнинг 3-боб 36-бандига мувофиқ, банк қарз олувчининг суғурта компанияси ва баҳоловчини танлаш ҳуқуқини чекламаслиги лозим.

Каналга уланиш @Bankxabar
14.8K viewsedited  13:37
Ochish/sharhlash
2024-03-26 14:46:07 ​​ Президент Шавкат Мирзиёев бугун "Наманган вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси" юзасидан йиғилиш ўтказди

Давлатимиз раҳбари энг асосий масала аҳоли бандлигини таъминлаш ва даромадини ошириш эканини таъкидлади.

Танқидий руҳда ўтган йиғилишда муаммолар таҳлил қилиниб, имкониятларни тўлиқ ишга солиш бўйича вазифалар белгиланди.

Вилоят экспортининг 86 фоизи тўқимачилик ва мева-сабзавотчилик ҳиссасига тўғри келади. Поп, Чортоқ, Норин ва Янгиқўрғонда саноатлашиш даражаси паст. Вилоятда 56 минг томорқада маҳсулот етиштирилмаяпти.

Сайхунобод тажрибаси асосида Наманганда ҳам катта ҳаракат бошланган. Вилоятнинг 14 та туманидаги 788 та маҳаллага банк филиаллари бириктирилган. Улар “маҳалла еттилиги” билан бирга хонадонлардаги имкониятларни, оиланинг хоҳиш-истакларини ўрганмоқда.

Биринчи босқичда кам даромадли 4 мингта хонадон танлаб олиниб, оила аъзолари жон бошига ойлик даромадни 2 миллион сўмгача ошириш чоралари кўрилади.

Кейинги босқичда яна 4 мингтасига молиявий, техник, маслаҳат ва бошқа кўринишдаги амалий ёрдам берилади.

Маҳаллаларда гулчилик, балиқчилик, асаларичилик, чорвачилик, узумчилик, қулупнай ва картошка етиштириш имконияти, айниқса, яхши. Бунга имтиёзли кредитлар ажратилади.

Заргарликда ҳам салоҳият ҳозиргидан анча юқори. Юртимизда йилига 100 тонна олтин қазиб олинмоқда. Лекин унинг атиги 6 фоизи қайта ишланиб, бор-йўғи 78 миллион доллар экспорт бўлган. Шу боис тадбиркорлар учун алоҳида шароитларга эга заргарлик зоналари ташкил қилиниши айтилди. Соҳага хомашё етказиш, мутахассис тайёрлаш, ишлаб чиқариш занжири ва сотиш тизими бутунлай қайта кўриб чиқилади. 

Ангрен шаҳридан то Тўрақўрғонгача 100 километр юрилади, автомобиль оқими кунига 10 мингдан ошади. Тадбиркорлар бу йўл бўйида ошхоналар, савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларини кўпайтириб, 10 минг аҳолини доимий банд қилишга тайёр. Буни тартибли ташкил қилиш учун мастер-режа ишлаб чиқиб, ерларни аукционга чиқариш вазифаси қўйилди.

Наманган вилоятининг тоғли ва хушманзара ҳудудларида туризмни ривожлантириш, сайёҳларга қулайлик яратиш учун авиа ва темирйўл қатновларини кўпайтириш зарурлиги айтилди.

Конларни савдога чиқариш, қўшимча божхона постлари ва савдо уйлари очиш, Наманган халқаро аэропортида юк терминали ва Қамчиқ довонига яқин жойда логистика маркази ташкил этиш чоралари белгиланди.

Бугунги кунда 200 минг аҳоли учун Янги Наманган шаҳри қурилмоқда. Энди Чуст ва Поп туманида 10 минг аҳоли учун “Янги Ўзбекистон” массивлари, яна 20 минг хонадонли турар жойлар, IT-парк ва боғ барпо этилади.

Вилоятдаги 16 та ихтисослашган тиббиёт маркази негизида иккита – биринчи ва иккинчи Наманган тиббиёт марказлари ташкил этилади.

Йиғилишда муҳокама қилинган масалалар юзасидан вилоят ва туман ҳокимлари, вазирлар ахборот берди. Видеоалоқа орқали туманлар жамоатчилиги билан самимий мулоқот бўлди.

Каналга уланиш @Bankxabar
17.4K viewsedited  11:46
Ochish/sharhlash
2024-03-26 06:31:30Банкоматдан нақд пул ечаётганда нега 1% комиссия тўлаймиз? Шу комиссиянининг ҳаммаси банк фойдасими?

Мисол учун картангиздаги 1 млн сўмни банкомат орқали нақдлаштирсангиз, ечиб олинган комиссияси(1%) яъни, 10 минг сўмни ҳаммаси банк фойдаси эмас. Бу ўрта ҳисобда қуйидагича тақсимланади:

10 минг сўмни 10 фоизи(1000 сўм) тўлов тизимларига амалиётни процессинг қилгани учун берилади;
  10 минг сўмни 40 фоизи(4000 сўм) банкоматлар ва қурилмалар амортизациясини қоплайди (банкоматлар нархи $6.000 дан $30.000 гачани ташкил этади);
  10 минг сўмни 30 фоизи(3000 сўм) инкассация, нақд пулларни қайта санаш харажатлари;
  10 минг сўмни 10 фоизи(1000 сўм) коммуникация, электр энергияси, суғурта, эҳтиёт қисмлар ва ижара тўловларига оид харажатлар;
10 минг сўмни 10 фоиз(1000 сўм)ини банк фойдаси ташкил этади.

Демак, сиз нақдлаштираётган 1 млн сўмнинг 1000 сўми банкнинг соф фойдаси бўлади.

Каналга уланиш @Bankxabar
23.8K views03:31
Ochish/sharhlash
2024-03-24 21:12:54 АСАКАБАНКДАН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР УЧУН КРЕДИТЛАР!

Айни пайтда Асакабанк томонидан қуйида курсатилган кредитлар ажратилаётган экан:

Микроқарз 2.3
Фоизи-30% дан
Муддати-36 ойгача
Миқдори-50 млн сўмгача
Батафсил

Автокредит 2.3
(Бирламчи бозор учун)
Фоизи-23.5% дан бошланади
Муддати-5 йилгача
Бошланғич тўлов-30% дан
Батафсил

Автокредит Onix
(Бирламчи бозор учун)
Фоизи-19%
Муддати-24 ойгача
Бошланғич тўлов-30%
Батафсил

Онлайн овердрафт 2.3
Фоизи-24%
Муддати-12 ой
Миқдори: Қарз олувчининг иш ҳақи ёки пенсия картасига охирги 6 ой давомида келиб тушган ўртача ойлик иш ҳақининг бир баробаригача, лекин 50 000 000,0 сўмдан ошмаслиги керак;
Батафсил

Истеъмол кредити
Фоизи-30%
Муддати-3 йилгача
Миқдори-68 млн сўмгача
Батафсил

Ипотек «ZER0%»
(Кредит фақат NRG компанияси томонидан қурилаётган турар жой мажмуаларидан хонадон сотиб олиш учун ажратилади)
Фоизи-0% дан бошланади
Муддати-10 йилгача
Бошланғич тўлов-25% дан бошланади
Батафсил

Мурожаат учун 1152 қисқа рақамига қўнғироқ қилишингиз мумкин.

Агарда сизнинг банкингиз ҳақида ҳам мана шунга ўхшаш постлар чиқарилишини истасангиз,
@xabaryozishbot га мурожаат қилинг.

Каналга уланиш @Bankxabar
21.7K viewsedited  18:12
Ochish/sharhlash
2024-03-22 21:01:03 РАСМИЙ ДАРОМАДГА ЭГА БЎЛМАГАНЛАР УЧУН ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ
(Банкларнинг расмий веб-сайтидан олинган маълумот асосида тайёрланди)

АСАКАБАНК
(Бирламчи)
Фоизи - 0% дан бошланади
Муддати - 10 йилгача
Бошланғич тўлов - 40% дан бошланади
Батафсил
1152

АЗИЯ АЛЬЯНС БАНК
(Бирламчи ва иккиламчи)
Фоизи - 27.49% дан бошланади
Муддати - 144 ойгача
Бошланғич тўлов - 30% дан
Батафсил
71-231-60-00

ИПОТЕКА БАНК
(Бирламчи ва иккиламчи)
Фоизи - 26.4% дан бошланади
Муддати - 20 йилгача
Бошланғич тўлов - 20% дан
Батафсил
1233

ИПАК ЙЎЛИ БАНКИ
(Бирламчи ва иккиламчи)
Фоизи - 24% дан бошланади
Муддати - 84 ойгача
Бошланғич тўлов - 50% дан
Батафсил
1296

ТЕНГЕ БАНК
(Иккиламчи)
Фоизи - 25.9
Муддати - 10 йилгача
Бошланғич тўлов - 50%
Батафсил
1245

ХАЛҚ БАНКИ
Фоизи - 17% дан бошланади
Муддати - 20 йилгача
Бошланғич тўлов - 30% дан
Батафсил
1106

ЎЗМИЛЛИЙБАНК
(ПФ-33 бўйича)
(Бирламчи ва иккиламчи)
Фоизи - 18%
Муддати - 20 йилгача
Бошланғич тўлов - 40% дан
Батафсил
1344

ЎЗСАНОАТҚУРИЛИШБАНК
(Бирламчи)
Фоизи - 18%
Муддати - 20 йилгача
Бошланғич тўлов - 40% дан бошланади
Батафсил
1180

Каналга уланиш @Bankxabar
37.7K viewsedited  18:01
Ochish/sharhlash
2024-03-22 11:17:08
350 МЛРД СЎМ

1 АПРЕЛДАН БАНКЛАР УСТАВ КАПИТАЛИНИНГ ЭНГ КАМ МИҚДОРИ ОШИРИЛАДИ!

Эсингизда бўлса, 2023 йил 19 апрель куни “Банклар ва банк фаолияти тўғрисида”ги Қонунга ўзгартиришлар киритилганди.

Қонун билан банклар устав капиталининг энг кам миқдори:

● 2023 йил 1 сентябрдан 200 млрд сўмни;

2024 йил 1 апрелдан 350 млрд сўмни;

● 2025 йил 1 январдан 500 млрд сўмни ташкил этиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк устав капитали миқдори белгиланган минимал талабларга жавоб бермайдиган банкларга нисбатан қонун ҳужжатларига асосан бошқа банкларга қўшилишни тавсия қилган, акс ҳолда улардан банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияси чақириб олинишини маълум қилганди.

Каналга уланиш @Bankxabar
26.5K viewsedited  08:17
Ochish/sharhlash
2024-03-22 05:07:48 БИР ОЙ ДАВОМИДА КАНАЛИМИЗДА ЭЪЛОН ҚИЛИНГАН АКТУАЛ ПОСТЛАР
(25 феврал — 21 март)

Кредит калькулятори;

Расмий даромадсиз ипотека кредитлари;

Расмий даромадсиз ажратиладиган кредитлар рўйхати;

Телеграм орқали Humo карталарни бошқариш;

Банкларнинг HR саҳифалари;

Махсус порталлар;

Расмий даромадсиз автокредит;

Банкларнинг телеграмдаги расмий саҳифалари;

Картадан картага фоизсиз пул ўтказадиган иловалар;

Тадбиркорлик субъектлари учун 100 млн сўмгача гаровсиз, 1.5 млрд сўмгача кредит;

Барча турдаги микроқарзлар;

Банк карталарининг Uzcard ва Humo тизимидаги бинкодлари;

Банкдан кредит олган фуқаро хорижга чиқса бўладими?;

Қуёш панели сотиб олиш учун кредитлар;

100 млн сўмгача микроқарзлар;

Кредитни аннуитет усулда тўлаган фойдалими ёки дифференциал?;

Кредит тарихи қанча вақтда тозаланади;

Тўй қилиш ёки даволаниш учун кредитлар;

Банклардаги бўш иш ўринларм рўйхати;

Таълим кредитлари;

Уй-жой таъмирлаш учун кредитлар.

Каналга уланиш @Bankxabar
12.7K viewsedited  02:07
Ochish/sharhlash
2024-03-20 23:19:18
Қадрдон инсоним
Наврўз айёмингиз муборак бўлсин!

Сизни гўзал диёримизга қутлуғ қадамлар ила кириб келган фасллар маликаси, баҳорнинг янгиланиш ва яшариш, эзгулик ва меҳр оқибат айёми - Наврўзи олам билан самимий муборакбод этаман!

Каналга уланиш
@Bankxabar
27.1K viewsedited  20:19
Ochish/sharhlash
2024-03-20 20:22:56 ҚАЙСИ БАНКЛАР ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИ АҲОЛИГА ХИЗМАТ КЎРСАТАДИ?

Тўлиқроқ маълумот олиш учун, ўзингизга маъқул бўлган банк номи устига босинг

Асакабанк;
Ўзмиллийбанк;
Азия Альянс Банк;
Халқ банки;
ЎзСҚБ;
Ипотека банк;
Агробанк;
Туронбанк;
Трастбанк;
БРБ;
Инфинбанк;
Ҳамкорбанк;
Гарантбанк;
Зираат банк;
Анорбанк;
Универсалбанк;
Капиталбанк;
ОФБ;
Алоқабанк;
Ҳаёт банк;
Ипак Йўли банки;
МКБанк;
Ориент Финанс Банк;
Пойтахтбанк;
Тенге банк;
Давр банк;
Садерат банк;
Октобанк.

Каналга уланиш
@Bankxabar
20.2K viewsedited  17:22
Ochish/sharhlash
2024-03-20 19:25:23

"В.В.Б" ЭМАС! "В.Б"

Ижтимоий тармоқларда, "Айтишларича, бугун давлат банкларнинг раислари ва уларнинг барча ўринбосарлари, шунингдек, ушбу банкларнинг барча филиаллари бошқарувчилари ўз вазифасидан озод қилиниб, вақтинча бажарувчи қилиб қайта тайинланиши юзасидан топшириқ берилган.

Барча буйруқ нусхаларини зудлик билан йиғиб олиш Марказий банк зиммасига юклатилган"
мазмунидаги хабар тарқалди.

Аслида, вақтинча вазифасини бажарувчи эмас, балки вазифасини бажарувчи бўлишган.

Каналга уланиш @Bankxabar
16.4K viewsedited  16:25
Ochish/sharhlash