Get Mystery Box with random crypto!

🇺🇿Bankxabar

Kanal manzili: @bankxabar
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 48.51K
Kanalning ta’rifi

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда!
Коментария гуруҳи: @bankxabarchat
Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 4

2024-05-05 03:26:37
Бугун "YANGI BANK" 1 ёшга тўлди!

Бундан бир йил аввал, Марказий банк томонидан “YANGI BANK” АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензия берилган эди.

@bankxabar канали ушбу кун билан банкнинг серғайрат жамоасини қутлайди ва келажакдаги ишларига муваффақият тилайди. Халқ хизматидан тўхтаманг азаматлар!

Каналга уланиш @Bankxabar
19.8K views00:26
Ochish/sharhlash
2024-05-04 06:57:21
Бугун «Асакабанк» АЖ бошқарувчи директори (чакана бизнес) Тангматов Бекзод Олимжонович 38 ёшга тўлдилар!

Б.Тангматов 04.05.1986 йил Қашқадарё вилояти Китоб туманида туғилган.Банк тизимидаги иш тажрибаси 16 йил.

Бекзод Олимжоновични бугунги таваллуд айёми билан чин юракдан қутлаймиз.

Каналга уланиш @Bankxabar
13.3K viewsedited  03:57
Ochish/sharhlash
2024-05-03 20:45:32 Агробанкчи қизларга юбориб қўямиз

Каналга уланиш @Bankxabar
16.5K views17:45
Ochish/sharhlash
2024-05-03 15:20:09
Асакабанк кўмагида барпо этилган кутубхоналардаги маънавий дурдоналар маҳалла фуқаролари онги ва қалбига маърифат зиёсини улашмоқда!

Бугун халқимизга хос миллий қадрият қайта тикланиб, китобхонлик зиёси бутун маҳаллалар бўйлаб ёйилмоқда. Тижорат банклари кўмагида ташкил этилаётган маҳалла кутубхонаси лойиҳаси доирасида мамлакатимиз йирик банкларидан бири Асакабанк фаол иштирок этмоқда.

Асакабанк бириктирилган Тошкент шаҳридаги «Оқ тепа», «Зафаробод», «Дамариқ» ва «Ракат» маҳаллаларда 500 дан зиёд китоб фондига эга бўлган кутубхоналар ташкил этилди. Ушбу маърифат масканларида барча ёшдаги маҳалла аҳли қизиқишига мос ўзбек ва жаҳон адабиётининг нодир асарлари жамланган бўлиб, бугунги кунда ушбу кутубхоналар одамлар билан гавжум.

Ушбу кутубхоналардаги китоб жавонларини тўлдириб турган маънавий дурдоналар аллақачон маҳалла ёшларини онги ва қалбига маърифат зиёсини улашишни бошлаган.

Каналга уланиш @Bankxabar
20.7K viewsedited  12:20
Ochish/sharhlash
2024-05-03 12:37:02 «МАҲАЛЛА ЕТТИЛИГИ» ТАВСИЯСИ АСОСИДА УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ ВА ТАЪМИРЛАШ УЧУН 20 ЙИЛГАЧА ИПОТЕКА КРЕДИТИ БЕРИЛАДИ!

1 июндан бошлаб «маҳалла еттилиги» тавсияси асосида Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга Иқтисодиёт ва молия вазирлиги маблағлари ҳисобидан ипотека кредитларини ажратиш амалиёти жорий этилади. Бунда:

Ипотека кредитлари 120 млн сўмгача миқдорда, 20 йил муддатга Марказий банк асосий ставкасидан 4 фоиз бандга юқори ставкада якка тартибдаги уй-жойни қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш мақсадлари учун ажратилади.

Ипотека кредити бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ажратиладиган кредитнинг 15 фоизи миқдорида ҳамда фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун кредит муддатининг биринчи 5 йили давомида 12 фоиздан ошган қисмига субсидия тўланади.

(ПФ-70-сон, 30.04.2024)

«Маҳалла еттилиги» — фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари намунавий тузилмасига киритилган маҳалла раиси раҳбарлигидаги ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси, хотин-қизлар фаоли, профилактика инспектори, ижтимоий ходим ва солиқ инспектори аъзоларидан иборат бўлган гуруҳ.

Каналга уланиш @Bankxabar
32.5K viewsedited  09:37
Ochish/sharhlash
2024-05-02 21:00:49 Президентнинг "2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги" фармони

Уй-жойга субсидия олиш истагида бўлганлар учун жўнатиб қўйинг.

(ПФ-70-сон, 30.04.2024)

Каналга уланиш @Bankxabar
31.7K viewsedited  18:00
Ochish/sharhlash
2024-05-02 16:45:14 УЙ-ЖОЙ ОЛИШ УЧУН СУБСИДИЯГА АРИЗАЛАР 15 МАЙДАН 1 НОЯБРГАЧА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ! Фармонга мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади: субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган…
30.2K viewsedited  13:45
Ochish/sharhlash
2024-05-02 15:57:53 УЙ-ЖОЙ ОЛИШ УЧУН СУБСИДИЯГА АРИЗАЛАР 15 МАЙДАН 1 НОЯБРГАЧА ҚАБУЛ ҚИЛИНАДИ!

Фармонга мувофиқ, дастур доирасида субсидиялар тўлашнинг амалдаги тартибига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилади:

субсидиялар ажратиш юзасидан аризалар тасдиқланган параметрлар доирасида 2024 йилнинг 15 майидан 1 ноябрига қадар қабул қилинади;

2024 йилги Дастур доирасида ажратиладиган кредитлар бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 12 фоиздан ошган қисмига, 2025 йил ва ундан кейинги йиллар Дастурлари доирасидаги кредитлар бўйича эса – Марказий банкнинг асосий ставкасидан ошган қисмига тўланади;

бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни сотиб олиш учун ажратилган ипотека кредитлари бўйича дастлабки бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидиялар – 2024 йилги Дастурдан бошлаб қатъий белгиланган 30 миллион сўм миқдорида тўланади.

Каналга уланиш @Bankxabar
20.5K views12:57
Ochish/sharhlash
2024-05-02 15:37:42 УЙ-ЖОЙ ҚУРИШ, РЕКОНСТРУКЦИЯ ВА ТАЪМИРЛАШ УЧУН ИПОТЕКА КРЕДИТЛАРИ МИҚДОРИ ОШИРИЛДИ!

Камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади.

(ПФ-70-сон, 30.04.2024)

Каналга уланиш @Bankxabar
14.7K views12:37
Ochish/sharhlash
2024-05-02 13:04:02
Тадбиркорлар учун Ўзсаноатқурилишбанкдан яна бир қулай таклиф

"ТАДБИРКОРГА КЎМАК" кредити 1 000 000 АҚШ доллари эквивалентигача, муддати 5 йилгача:
500 тадан 1000 тагача ва ундан ортиқ янги иш ўринлари ташкил этилганда:
хорижий валютада – йиллик 8%;
миллий валютада – йиллик 18%;
100 тадан 500 тагача янги иш ўринлари ташкил этилганда:
хорижий валютада – 11%;
миллий валютада – 22%;
50 тадан 100 тагача янги иш ўринлари ташкил этилганда:
хорижий валютада – 11,5%;
миллий валютада – йиллик 23%;
20 тадан 50 тагача янги иш ўринлари ташкил этилганда:
хорижий валютада – йиллик 12%;
миллий валютада – йиллик 24%;
10 тадан 20 тагача янги иш ўринлари ташкил этилганда:
хорижий валютада – 12,5%;
миллий валютада – йиллик 25%;
5 тадан 10 тагача янги иш ўринлари ташкил этилганда:
хорижий валютада – йиллик 13%;
миллий валютада – йиллик 26%.

Кредитдан фойдаланиш даврида иш ўринлари камайтирилса - имтиёзли фоиз ставкаси тижорий қийматга қайтарилади. Яратилган иш ўрни бўйича маълумотлар иш ҳаққи лойиҳаси доирасида шакллантирилади.

Ҳозироқ аризангизни sqb.uz сайтида ёки банкимизнинг энг яқин офисида қолдиринг. Батафсил маълумот 1180 рақами орқали.
14.2K views10:04
Ochish/sharhlash