Get Mystery Box with random crypto!

🇺🇿Bankxabar

Kanal manzili: @bankxabar
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 48.51K
Kanalning ta’rifi

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда!
Коментария гуруҳи: @bankxabarchat
Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 6

2024-04-30 08:48:03 АПРЕЛЬ ОЙИДА 51 МЛРД СЎМГА ЯҚИН КРЕДИТ МАБЛАҒЛАРИ ТАЛОН-ТОРОЖ ҚИЛИНГАНЛИГИ ҲОЛАТИ АНИҚЛАНДИ!

Ушбу пост Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан апрель ойи давомида кредит маблағларининг талон-торож қилинганлиги ҳолати бўйича эълон қилган
маълумотлари асосида тайёрланди.

◦ Навоий вилоятида 6.5 млрд сўм;
◦ Тошкент туманида 2 млрд сўм;
◦ Андижон туманида 1.6 млрд сўм;
◦ Андижон шаҳрида 1.7 млрд сўм;
◦ Тўрткўл туманида 1.5 млрд сўм;
◦ Чирчиқ шаҳрида 120 минг АҚШ доллари;
◦ Навоий шаҳрида 3 млрд сўм;
◦ Каттақўрғон шаҳрида 602.6 млн сўм;
◦ Тошкент шаҳрида 18 млрд сўм;
◦ Қўнғирот туманида 2.5 млрд сўм;
◦ Самарқанд туманида 1.7 млрд сўм;
◦ Хоразм вилоятида 2.6 млрд сўм;
◦ Сариосиё туманида 2 млрд сўм;
◦ Ғаллаорол туманида 1.8 млрд сўм;
◦ Қўрғонтепа туманида 650 млн сўм;
◦ Шунингдек, Тошкент вилоятида 3.1 млрд сўм кредит маблағларини ўзлаштириб олиш ҳолатлари аниқланган. 
ЖАМИ: 50 767 000 000
(50 МИЛЛИАРД 767 МИЛЛИОН) СЎМ

Каналга уланиш @Bankxabar
13.1K viewsedited  05:48
Ochish/sharhlash
2024-04-29 19:46:04
Сизларни Ҳоким ёрдамчиси каналига аъзо бўлишингизни тавсия қиламан!

100,0 млн сўмгача гаровсиз кредитлар;
33,0 млн сўмлик имтиёзли кредитлар;
Аҳоли ва тадбиркорлар учун субсидиялар;
Янги имтиёз ва икониятлар ва шу каби янгиликлар ҳоким ёрдамчиси каналида.

Қўшилсангиз кам бўлмайсиз!

КАНАЛГА ҚЎШИЛИШ УЧУН БОСИНГ
https://t.me/hokim_yordamchilar
17.3K views16:46
Ochish/sharhlash
2024-04-29 16:57:28 Бир фоизлик кэшбек қайтариш бекор қилиниши мумкин!

2024 йил 1 июлдан бошлаб чакана савдо, хизмат кўрсатиш ҳамда умумий овқатланиш соҳаларида жисмоний шахслар томонидан тўловлар мобиль иловалар (нақдсиз) ва пластик карта орқали амалга оширилганда 1 фоиз миқдорида кэшбек қайтаришни ҳамда тўловлар нақд пулда амалга оширилганда кэшбек қайтариш тартибини бекор қилишни режалаштирилмоқда.

Манба

Каналга уланиш @Bankxabar
18.0K viewsedited  13:57
Ochish/sharhlash
2024-04-29 16:37:39 Фуқаронинг банк картасига ой давомида қанча миқдорда маблағ келиб тушса, Прокуратура департаментига тақдим этилади?

◦ мижознинг банк картасига бир вақтда ёки кўп маротаба 30 кундан ошмаган муддат давомида базавий ҳисоблаш миқдорининг 500 баравари(170 млн сўм)га тенг ёки ундан ошадиган умумий суммада пул маблағларини бир ёки бир нечта банк карталаридан ёҳуд электрон ҳамёнлардан келиб тушиши шубҳали операциялар деб тавсифланади.

Шубҳали операция ҳақидаги хабар Ички назорат хизмати томонидан Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 июндаги 402-сон қарори билан тасдиқланган низом талабларига мувофиқ махсус ваколатли давлат органига берилади.

Асос

Каналга уланиш @Bankxabar
18.5K viewsedited  13:37
Ochish/sharhlash
2024-04-29 15:38:41
Пул ўта зарур бўлиб турган вақтда, уни 1 дақиқа ичида олиш мумкин! Ишонмайсизми?

Эндиликда 1 дақиқа ичида АлоқаБанкнинг «Zoomrad» иловасидан 50 млн сўмгача микроқарз олишингиз мумкин. Буни қандай амалга ошириш мумкинлиги видеода кўрсатилган.

«Zoomrad» иловасининг қулайликларидан хабардор бўлиб туриш учун унинг Телеграм-каналига обуна бўлиб, кузатиб боришингиз мумкин!

Telegram | Instagram | Facebook | Sayt | You Tube
16.5K views12:38
Ochish/sharhlash
2024-04-29 15:04:19 Марказий банкнинг «Банк фаолиятига рухсат бериш тартиби ва шартлари тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги қарори лойиҳаси эълон қилинди

Қарор лойиҳасида қуйидагилар назарда тутилган:

◦ банкни ташкил этишда аризани кўриб чиққанлик учун йиғим тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатни талаб қилишни бекор қилиш;

банк филиаллари ва банк хизматлари офислари очилганда бу ҳақда Марказий банкни хабардор қилиш муддатларини белгилаш;

◦ банк хизматлари офисларини очишда унинг жойлашувига қўйилган чекловни бекор қилиш;

◦ банк уставига киритилган ўзгартириш ва (ёки) қўшимчаларни рўйхатдан ўтказишда тақдим этиладиган ҳужжатларни икки нусхада тақдим этиш (илгари уч нусхада тақдим этилган);

◦ банк уставига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар матнини кузатув кенгаши раиси бўлмаган тақдирда унинг бошқа аъзоларидан бири томонидан имзоланиши мумкинлиги белгилаш;

◦ банк манзилининг ўзгариши муносабати билан унинг уставига ўзгартириш киритилганда Марказий банкка тақдим этиладиган ҳужжатларни аниқлаштириш;

◦ банкларнинг ахборот-коммуникация технологиялари ва (ёки) ахборот хавфсизлиги ва киберхавфсизликни таъминлашга масъул бўлган таркибий бўлинмаси раҳбарларига малака талабларини белгилаш;

◦ ҳуқуқий нормаларнинг турли хил талқин қилинишини олдини олиш мақсадида айрим бандларга таҳририй ўзгартиришлар киритиш.

Каналга уланиш
@Bankxabar
14.7K views12:04
Ochish/sharhlash
2024-04-29 14:51:24 Бугун - 29 апрель куни банкларда тўловлар 19:00 гача узайтирилди!

Каналга уланиш @Bankxabar
18.1K views11:51
Ochish/sharhlash
2024-04-29 12:47:49
MKBANK энг юқори фоизли валюта омонатини таклиф қилмоқда!

Банк «Стимул» омонати шартлари ўзгарганини маълум қилди. Эдиликда сиз МКБанкдаги жамғармангиздан юқори ва фойдали шартларда даромад олишингиз мумкин!

◦ Йиллик фоиз ставкаси — 9 %;
◦ Минимал миқдор — 100 $;
◦ Омонат муддати — 24 ойгача.

Энг муҳими, сиз омонат фоизини ҳар ойда ёки охирида жамлаб олишингиз мумкин!

«Стимул» омонатида қўшимча тўлов қилиш имконияти ҳам мавжуд.

Шошилинг, акция 2024 йил 1 июлга қадар давом этади!

Батафсил

Каналга уланиш @Bankxabar
16.8K views09:47
Ochish/sharhlash
2024-04-29 11:11:22 Олтита банк устав капиталини минимал талаб даражасига етказмади

"Банклар ва банк фаолияти" тўғрисидаги қонунга киритилган ўзгартиришларга биноан 2024 йилнинг 1 апрелидан тижорат банклари устав капиталининг энг кам миқдори 350 млрд сўм этиб
белгиланган.

Bankers.uz маълумотларига асосан 6 та банк - Мадад Инвест банк, Hayot bank, Garant bank, Янги банк, Пойтахт банк ва Эрон Содерот банкларнинг устав капитали 1-чорак якунига кўра минимал талабга етмай қолган.

Эслатиб ўтамиз, иқтисодчи Отабек Бакиров устав капиталини белгиланган талабга етказа олмаган тижорат банклари микромолия банкларига айланишлари мумкинлиги ҳақида
ёзганди.

Манба

Каналга уланиш @Bankxabar
17.4K viewsedited  08:11
Ochish/sharhlash
2024-04-28 10:31:56 ТЎЙ МАРОСИМЛАРИ, ТИББИЁТ ХИЗМАТЛАРИ, АВИАЧИПТА, МЕБЕЛЬ ВА ТЕХНИКАЛАР СОТИБ ОЛИШ УЧУН ИСТЕЪМОЛ КРЕДИТЛАРИ
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

@Bankxabar канали айни пайтда товар ва кўрсатилган хизматлар учун тўловларни амалга ошириш мақсадида истеъмол кредитлари ажратаётган банклар рўйхатини тузиб чиқди:

АСАКАБАНК
Фоизи-30%
Муддати-36 ойгача
Миқдори-68 млн сўмгача
Батафсил
1152

ИПАК ЙЎЛИ БАНКИ
Фоизи- 27,9%
Муддати- 3 йилгача
Миқдори- 200 млн сумгача
Батафсил
1296

ТРАСТБАНК
Фоизи-25%-27%
Муддати-24 ойгача
Миқдори-68 млн сўмгача
Батафсил
1287

БРБ
Фоизи-26%-27%
Муддати-4 йилгача
Миқдори-170 млн сўмгача
Батафсил
1254

ТУРОНБАНК
Фоизи-27%
Муддати-3 йилгача
Миқдори-50 млн сўмгача
Батафсил
1220

ҲАМКОРБАНК
Фоизи-32%-36%
Муддати-36 ойгача
Миқдори-68 млн сўмгача
Батафсил
1256

АГРОБАНК
("
Chakana.uz" маркетплейсидан истеъмол товарларини сотиб олиш учун)
Фоизи- 27,99%
Муддати - 2 йилгача
Миқдори – 50 млн сўмгача
Батафсил
1216

ПОЙТАХТБАНК
Фоизи-25%-27%
Муддати-3 йилгача
Миқдори-102 млн сўмгача
Батафсил
71-214-20-00

ЎЗСҚБ
Фоизи-25% дан бошланади
Муддати-5 йилгача
Миқдори-200 млн сўмгача
Батафсил
1180

ҲАМКОРБАНК
Фоизи-27.99% дан бошланади
Муддати-36 ойгача
Миқдори-68 млн сўмгача
Батафсил
1256

АЗИЯ АЛЬЯНС БАНК
Фоизи-23.99% дан бошланади
Муддати-36 ойгача
Миқдори-170 млн сўмгача
Батафсил
1270

МКБАНК
Фоизи-30%
Муддати-48 ойгача
Миқдори-80 млн сўмгача
Батафсил
1285

Каналга уланиш @Bankxabar
31.8K viewsedited  07:31
Ochish/sharhlash