Get Mystery Box with random crypto!

5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган | 🇺🇿Bankxabar

5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизларга тавсиянома бериш учун аризалар қабул қилиш бошланди

Вазирлар Маҳкамасининг 322-сон қарорига асосан, мутахассислиги бўйича камида 5 йил меҳнат стажи мавжуд, бироқ олий маълумотга эга бўлмаган хотин-қизлар давлат олий таълим муассасаларига алоҳида қабул параметрлари (жами 500 та квота) доирасида тўлов-контракт асосида ўқишга қабул қилиниши белгиланган.

Ушбу имтиёздан фойдаланмоқчи бўлган хотин-қизлар Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг тавсияномасига эга бўлишлари лозим.

Tалабгорлар жорий йилнинг 1 июнига қадар доимий яшаш ёки вақтинча рўйхатда турган жойидаги туман (шаҳар) Оила ва хотин-қизлар бўлимлари ҳузуридаги туман (шаҳар) ишчи гуруҳларга қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:

1. Фуқаролик паспорти ёки ID карта нусхаси.

2. Меҳнат дафтарчаси (электрон меҳнат дафтарчаси)дан кўчирма.

3. Ўрта-махсус ёки профессионал таълим бўйича диплом.

Талабгорлар томонидан тақдим этилган ариза ва ҳужжатлар туман (шаҳар) Ишчи гуруҳлари томонидан ўрнатилган тартибда 1-7 июнь кунлари кўриб чиқилади ва тавсиянома бериш ёки тавсиянома беришни рад этиш тўғрисида хулоса қабул қилинади.

Каналга уланиш @Bankxabar