Get Mystery Box with random crypto!

🇺🇿Bankxabar

Kanal manzili: @bankxabar
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 49.12K
Kanalning ta’rifi

Банк ва молия янгиликлари биринчи бизда!
Канал статистикаси: @bankxabar_statistika
Мурожаат ва тижорий ҳамкорлик учун: @Xabaryozishbot

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 27

2024-03-29 12:21:18 АВТОКРЕДИТЛАР
(Банкларнинг Бош офис масъул ходимлари томонидан берилган маълумот асосида тайёрланди)

@Bankxabar канали айни пайтда бирламчи бозор учун автокредит ажратаётган банклар рўйхатини тузиб чиқди:

АСАКАБАНК
Барча турдаги автомобиллар учун

Фоизи-23.5% дан бошланади
Муддати-5 йилгача
Бошланғич тўлов-30% дан
Батафсил

Автокредит Onix
Фоизи-19%
Муддати-24 ойгача
Бошланғич тўлов-30%
Батафсил
1152

ТЕНГЕ БАНК
UzAutomotors'да ишлаб чиқарилган автомобиллар учун
Фоизи- 25,5% дан
Муддати- 5 йилгача
Бошланғич тўлов- 15% дан
Батафсил

Импорт автомобиллар учун
Фоизи - 25,5% дан
Муддати - 5 йилгача
Бошланғич тўлов - 15% дан
Батафсил

Электромобиллар учун
Фоизи - 24,9%
Муддати - 5 йилгача
Бошланғич тўлов - 35% дан
Батафсил
1245

ИПАК ЙЎЛИ БАНКИ
Бирламчи бозор учун автокредит 5 йилгача
Фоизи - 26.9% дан
Муддати - 5 йилгача
Бошланғич тўлов - 0% дан
Батафсил

Бирламчи бозор учун автокредит 3 йилгача
Фоизи - 25.9% дан
Муддати - 3 йилгача
Бошланғич тўлов - 0% дан
1296
Батафсил

Ўзини ўзи банд қилганлар учун автокредит 5 йилгача
Фоизи - 26.9% дан
Муддати - 5 йилгача
Бошланғич тўлов - 0% дан
Батафсил

Ўзини ўзи банд қилганлар учун автокредит 3 йилгача
Фоизи - 25.9% дан
Муддати - 3 йилгача
Бошланғич тўлов - 0% дан
1296
Батафсил

МКБАНК
UzAutomotors'да ишлаб чиқарилган автомобиллар учун

Фоизи- 26% дан
Муддати-60 ойгача
Бошланғич тўлов-25% дан
Батафсил

Электромобиллар учун
Фоизи- 27% дан
Муддати-60 ойгача
Бошланғич тўлов- 22% дан
Батафсил
1285

ТРАСТБАНК
UzAutomotors'да ишлаб чиқарилган автомобиллар учун

Фоизи- 24 % дан бошлаб
Муддати-60 ойгача
Бошланғич тўлов-25 % дан бошлаб

Электромобиллар учун
Фоизи-24% дан бошлаб
Муддати-60 ойгача
Бошланғич тўлов-25%дан бошлаб
Батафсил
1287

БРБ
UzAutomotors'да ишлаб чиқарилган автомобиллар учун

Фоизи-19.99%
Муддати-60 ойгача
Бошланғич тўлов-15%

Электромобиллар учун
Фоизи-23%
Муддати-60 ойгача
Бошланғич тўлов-15%
Батафсил
1254

АЛОҚАБАНК
UzAutomotors'да ишлаб чиқарилган автомобиллар учун

Фоизи-26%-28%
Муддати-1-5 йилгача
Бошланғич тўлов-15% дан бошлаб

Электромобиллар учун
Фоизи-26%-28%
Муддати-1-5 йилгача
Бошланғич тўлов-20%дан бошлаб
Батафсил
71 230-77-77

ҲАМКОРБАНК
UzAutomotors'да ишлаб чиқарилган автомобиллар учун
Фоизи-25,99 % дан бошлаб;
Муддати-48 ойгача;
Бошланғич тўлов-25 % дан бошлаб.

Электромобиллар учун
Фоизи-25,99 % дан бошлаб;
Муддати-48 ойгача;
Бошланғич тўлов-30 % дан бошлаб
Батафсил
1256

Каналга уланиш @Bankxabar
20.6K views09:21
Ochish/sharhlash
2024-03-29 11:22:40
Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов ишга пиёда кетмоқда

Айримлар буни ёритишга арзирли мавзу эмас, деб ҳисобласа ҳам, лекин бу кўпчиликка ўрнак бўладиган ҳолат. Шаҳар экологиясини янада «қийнаб», пиёда етиб борса бўладиган жойга машинасида юрадиганлар учун яққол намуна!

Маълумот учун Мамаризо Бердимуратович ишга ҳар куни пиёда борадилар

Каналга уланиш @Bankxabar
21.2K viewsedited  08:22
Ochish/sharhlash
2024-03-29 09:50:17

Ҳудудий электр тармоқлари томонидан 2024 йил 2 апрель соат 00-00 дан 3 апрель соат 22-00 га қадар маълумотларни қайта ишлаш марказида профилактик ишлар олиб борилади.

Мазкур вақт оралиғида электр энергияси учун онлайн тўловларни амалга ошириш ҳамда шахсий ҳисоб рақамдаги мавжуд маълумотларни олишда техник узилишлар кузатилиши мумкин.

Ушбу даврда қарздор истеъмолчилар автоматик тарзда тармоқдан узилмайди.

Каналга уланиш @Bankxabar
23.5K viewsedited  06:50
Ochish/sharhlash
2024-03-28 15:47:33
ANORBANK yangi reklama kampaniyasini taqdim etdi

ANORBANK 100 million so'mgacha bo'lgan mikroqarz bilan kampaniyasida kutilmagan vaziyatlar uchun moliyaviy yechimlarni taklif qildi. Videolar deyarli har bir oila duch keladigan kundalik muammolarni qamrab olgan

Shuningdek, Anorbank ilovasida ish haqi kartasini qo'shganda, bank asosiy stavkaga -10% chegirmani beradi. Savollar paydo bo'lsa, tunu kun xizmat ko'rsatuvchi aloqa markaziga (1290) qo'ng'iroq qilishni tavsiya etamiz.

Ilovani yuklab olish havola
18.6K viewsedited  12:47
Ochish/sharhlash
2024-03-28 13:47:34
Ҳамкорбанк бирламчи ва иккиламчи бозордаги якка тартибдаги уй-жой ёки кўп қаватли уйлардан квартира сотиб олиш ҳамда уй-жойни таъмирлаш учун ипотека кредит таклиф қилмоқда

· Сотиб олиш учун – 400 млн. сўмгача
· Таъмирлаш учун – 80 млн. сўмгача

Батафсил маълумот
1256

Каналга уланиш @Bankxabar
28.3K views10:47
Ochish/sharhlash
2024-03-28 04:33:32
Бугун Марказий банк Раиси Нурмуратов Мамаризо Бердимуратович 64 ёшга тўлдилар!

М.Бердимуратович 1960 йил 28 март Самарқанд вилоятида таваллуд топганлар. 1977 йили Тошкент халқ хўжалиги институтига ўқишга кириб, 1982 йили Ленинград иқтисодиёт-молия институтини тамомлаган. Мутахасислиги иқтисодчи. Раисимиз эгаллаб турган лавозимларида 2017 йилдан буён ишлаб келмоқдалар.

@Bankxabar жамоаси Мамаризо Бердимуратовичга доимо омонлик, оилавий бахт ва келажакдаги ишларига омад тилайди.

Каналга уланиш @Bankxabar
21.6K viewsedited  01:33
Ochish/sharhlash
2024-03-27 14:52:09 ОЛМОҚНИ БЕРМОҒИ БОР!
(диққат билан ўқинг)

Аксарият инсонларнинг  буйнида ҳеч бўлмаганда битта кредит бўлади ва бунга нормал деб қаралади. Кимдир нақд пул, яна кимдир ипотека, катта фоизлик авто кредит, маиший техника хариди ва ҳоказо.

Мухтарам қарз олувчилар бошида,табиийки, кредитнинг фақат афзалликларини кўрадилар. Шу боис, келаси сафар ҳам янги кредит олишга ботина олади. Кредитнинг нима учун хавфли эканлиги ҳақида эса кейинроқ бош қотиришади.

Гапни аслида шундан бошлаш керак. Демак: ҳар қандай турдаги кредит олинганда, унинг қайтарилмаслиги эҳтимоли ҳам бўлади. Ҳаётда! Турли вазиятлар бўлиши мумкин, натижаси эса молиявий аҳволга ҳам салбий таъсир кўрсатади. Ишдан бўшаш, касаллик, қўшимча мажбурий оилавий ҳаражатлар ва ҳоказо деганларидек… Бу тўловларнинг кечиктирилишга сабаб бўлади. Тўловлар кечикиши билан банкдан тинимсиз қўнғироқларидан қулоқ қизий бошлайди. Агар вазият ўз вақтида ҳал қилинмаса, банк кредит шартномасини мажбурий ундирувга қаратади ва судга беради.

Шу каби ўйлар ва ҳолатлар шу постни ўқиётганлар орасида - камида 10 тадан бирининг ҳаёлидан ўтган бўлса ажаб эмас.

Қолаверса, психологлар таъкидлаганидек, қарз эр -хотин ўртасидаги муносабатлар учун ҳам хавфлидир. Гап шундаки, кредит тўловлари оила бюджетига салбий таъсир қилади. Натижада кўпинча пул этишмаслиги фонида  кўплаб муаммо ва жанжаллар вужудга келади. Баъзан бунинг натижасида ажрим ҳолатлари ҳам кузатилади…

  Эндиги навбат ипотекага!

Ипотека кредитини умрбод қайтариш.
Ипотека - энг қиммат ва узоқ муддатли кредит ҳисобланади. Оилавий бюджетнинг катта қисми ипотека фоизларига сарфланади ва камида 15 йиллик умр ҳам. Америка олимлари ипотекани энг хавфли кредит деб билишади. Бунинг ажабланарли жойи йўқ, чунки бундай кредит эгаларида стресс ҳолатлари кузатилади.
Чунки ҳаёт тўлиқ ташвишлардан ҳоли деб кафоланланмаган!
Энг  ачинарлиси ипотека олган инсон ўз ишини йўқотишдан ва тўловларни амалга ошира олмаслик кўрқуви билан яшайди.

"Пеняларга"!

Молиявий қийинчиликларни ҳал қилдим деган ният билан кредит шартномасини имзоладингиз, унда тўловларнинг аниқ миқдори, тўлаш жадвали ва кредит ёпилиш санаси кўрсатилди. Ҳаммаси зўр ва сизнинг режангиз асосида кетмоқда.
Бирдан белгиланган муддатда қайтарилиши керак бўлган суммани ўзингиз боғлиқ бўлмаган ҳолатда тўлай олмай қолдингиз. Натижада асосий қарз, фоиз ва энди сизни пенялар (жарималар) қарши олади. Бу, албатта, молиявий ва психологик босимларни келтириб чиқариши турган гап...

Фақат негатив ёзмай вазиятдан қандай чиқиш ҳақида ўйлаб кўрайлик.

Бунинг учун сизга керак:

  асабларингиз ва соғлигингиз ҳақида кўпроқ ўйланг ва тананинг доимий тўловлар билан боғлиқ стрессдан қанчалик азоб чекаётганини тушунинг;

ижобий фикрланг ва яхши ниятлар билан яшанг;

пул этишмаслигидан ваҳимага берилманг чунки кредит ягона ечим эмас;

яхши даромад олиш режасини тузишга ҳаракат қилинг ва ўз бизнесингизни очишга киришинг;

кредит олмаслик учун қўшимча даромад топинг;

қарзларни тезроқ қутулиш ва ўзингизга энди кредит олмаслигингизга ваъда беринг;

агар ишингиз кам даромад келтирса, уни иш ҳақи яхши бўлган жойга ўзгартиринг;

яна бир энг асосийси  – молиявий пирамидалардан бош тортинг, чунки бу даромад келтирмайди, аксинча янги молиявий муаммоларни келтириб чиқаради.

Эсингизда тутинг кредит - бу вақтинчалик молиявий қийинчиликларни ҳал қилишнинг бирдан-бир йўли эмас!

Кредит туфайли янги муаммолар пайдо бўлиш хавфи юқорироқ. Тағин ўзингиз биласиз. Агар кредит олмоқчи бўлсангиз, узоқни ўйланг, жуда узоқни. Қайтаришни, кейинчалик бўладиган ҳар қандай муаммоларни ҳисобга олинг. Агарда қўшимча даромадингиз ёки аниқ бизнес реъжангиз бўлса, ана шунда кредит олишингиз мумкин. Ойликни ўзига ёки ҳеч қандай сабабсиз кредит олиб, ўзингизни ҳам, банкни ҳам қийнаб қўйманг.Тижорат банки ҳам бир дўкон, фойда кўргиси келади. Дўкон сотган маҳсулотидан фойда олмаса, аста-секин касотга учрайди. Келгуси янги келадиган товарлар сони камаяди. Банк ҳам худди шундай ташкилот.

Каналга уланиш
@Bankxabar
30.0K views11:52
Ochish/sharhlash
2024-03-27 14:22:09
Қаддингиз ва қадрингиз доллардек баланд бўлсин:)

Эртага тижорат банкларида АҚШ долларининг сотув курси 12 650 сўмдан ошиши кутилмоқда!

Каналга уланиш @Bankxabar
22.4K viewsedited  11:22
Ochish/sharhlash
2024-03-26 19:56:29 Марказий банк Бошқарувининг Тижорат банкларида активлар сифатини таснифлаш ва активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларни қоплаш учун захиралар шакллантириш ҳамда улардан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги қарори лойиҳаси эълон қилинди

Мазкур ҳужжат лойиҳасида “субстандарт”, “қониқарсиз”, “шубҳали” ҳамда “умидсиз” деб таснифланган активлар сифати яхшиланганда, жумладан муддати ўтган қарздорлик сўндирилганда ва актив бўйича тўловлар белгиланган талабларга мувофиқ кечиктирилмасдан амалга оширилганда, ушбу активлар босқичма-босқич “стандарт” актив даражасигача яхшиланишига оид тегишли нормалар киритилмоқда.

Шунингдек, актив шартлари қайта кўриб чиқилса, ушбу активнинг сифати қандай тоифада таснифланиши лозимлиги бўйича талаблар кўрсатиб берилмоқда.

Бундан ташқари, алоҳида ҳолларда (фавқулодда ва муайян шароитларда олдини олиб бўлмайдиган вазиятларда қарздор томонидан банк олдидаги мажбуриятни бажариш ёки лозим даражада бажариш имконияти бўлмаганда) активлар сифатини таснифлаш, захира яратиш ва активлар шартлари қайта кўриб чиқилмаган деб ҳисобланиши Марказий банк томонидан белгиланишига оид норма белгиланмоқда.

Каналга уланиш @Bankxabar
25.5K views16:56
Ochish/sharhlash
2024-03-26 19:15:10
«Ўлай агар, ҳар ой ўз вақтида қайтараман»

Кафил бўлиб «еб қўйган»ларга юборамиз

Каналга уланиш @Bankxabar
16.3K viewsedited  16:15
Ochish/sharhlash