Get Mystery Box with random crypto!

​#Хотира_мангу 26 йил(1991-2017) Ўзбекистон Республикаси Марк | 🇺🇿Bankxabar

​#Хотира_мангу

26 йил(1991-2017) Ўзбекистон Республикаси Марказий банкини бошқарган Файзулла Мақсуджонович Муллажонов.

Катта меҳнат ва ҳаёт тажрибасига эга бўлган Ф. Муллажонов 1991 йилда, мамлакатимиз эндигина давлат мустақиллигини қўлга киритиб, янги даврга қадам қўйган, мураккаб бир шароитда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси этиб тайинланган.


Бугунги кунда мамлакатимиз иқтисодиётининг турли соҳа ва тармоқларида хизмат қилиб келаётган кўплаб раҳбар ходимлар, банк-молия мутахассислари ҳақли равишда ўзларини Ф.Муллажоновнинг шогирдлари деб ҳисоблайдилар.

Ўзбекистон банк-молия соҳасининг йирик намояндаси, меҳрибон устоз, камтарин инсон Файзулла Муллажоновнинг хотираси қалбимизда ҳамиша сақланиб қолади.

Каналга уланиш @Bankxabar