Get Mystery Box with random crypto!

Халқ Банки бугун 149 ёшга тўлди! 1875 йил 8 май куни Россия и | 🇺🇿Bankxabar

Халқ Банки бугун 149 ёшга тўлди!

1875 йил 8 май куни Россия империяси Давлат банкининг Тошкентдаги филиали раҳбари филиалнинг 10 май куни расман очилиши ва у орқали аҳолига  8 турдаги банк хизматлари кўрсатилишини маълум қилиб, Сирдарё округи генерал-губернаторига мактуб жўнатган.

Ҳукуматнинг 1995 йил 4 октябрдаги Қарорига асосан «Ўзжамғармабанк» давлат-тижорат Халқ банки этиб қайта ташкил этилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2015 йилдаги “Акциядорлик жамиятларида замонавий корпоратив бошқарув услубларини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига асосан банк номи “Акциядорлик тижорат Халқ банки” номига ўзгартирилди.

@Bankxabar канали ушбу кун муносабати билан банкнинг серғайрат, аҳил жамоасига муваффақият тилайди! Халқ хизматидан чарчаманг азаматлар!

Каналга уланиш @Bankxabar