Get Mystery Box with random crypto!

Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Kanal manzili: @bankers_uz
Toifalar: Iqtisodiyot
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 17.10K
Kanalning ta’rifi

Bankers.uz интернет-нашрининг расмий Телеграм саҳифаси.
Таклиф ва ҳамкорлик учун: @ism0il
998977553333
Каналга овоз бериш — https://t.me/bankers_uz?boost

Ratings & Reviews

3.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 83

2022-01-24 17:25:50
2021 йилда тижорат банклари кредит қўйилмаларининг умумий ҳажми қарийб 18 фоизга ўсди

Оператив маълумотларга кўра, 2021 йил якунида тижорат банкларининг жами кредит қўйилмалари умумий ҳажми 326,39 трлн. сўмни ташкил қилган. Бу 2020 йил якунига нисбатан 49,41 трлн. сўмга ёки 17,8 фоизга кўпдир.

2021 йилда кредит қўйилмаларининг миқдорий жиҳатдан энг кўп ўсиши Ўзмиллийбанк (+8,44 трлн. сўм), Агробанк (+7,26 трлн. сўм), Ипотека-банк (+4,74 трлн. сўм), Қишлоқ қурилиш банк (+3,67 трлн. сўм), Капиталбанк (+3,58 трлн. сўм), Асакабанк (+3,56 трлн. сўм) ва ЎзСҚБ (+3,25 трлн. сўм) ларда кузатилди.

Кредит қўйилмаларининг 2020 йилга нисбатан жадал ўсиш суръати Tenge Bank, Капиталбанк, Давр банкда, шунингдек иккита рақамли банклар — Anorbank ҳамда TBC Bank'ларда юз берган.

Тижорат банклари жами кредит портфелининг миллий валютадаги қисми 163,72 трлн. сўмни (50,1 фоизни) ташкил қилмоқда.


@bankers_uz
5.6K viewsedited  14:25
Ochish/sharhlash
2022-01-24 15:19:00
Ўзбекистонда “Газпромбанк” АЖ ваколатхонаси очилмоқда

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан Россия Федерациясининг “Газпромбанк” акциядорлик жамияти ваколатхонаси аккредитация қилинди. Бу ҳақда Марказий банк расмий телеграм каналида маълум қилинди.

"Ваколатхона Ўзбекистоннинг давлат органлари, молия-кредит ташкилотлари, таълим муассасалари ва хўжалик юритувчи субъектлари билан алоқаларни ўрнатиш, уларни қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш, банкнинг Ўзбекистонда халқаро бизнесини ривожлантиришга кўмаклашиш, шунингдек, банк томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган ташаббус ва лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилди", - дейилади регулятор хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Газпромбанк Директорлар кенгаши 2020 йилнинг сентябрида Ўзбекистонда ваколатхона очишга қарор қилган эди.


@bankers_uz
6.0K views12:19
Ochish/sharhlash
2022-01-24 15:01:55
"Ocean" ТЖМ хонадонларини фоизсиз тўлов асосида харид қилинг!

Бунинг учун 30% миқдоридаги бошланғич тўловни миқдоридаги бошланғич тўловни амалга оширсангиз бас, қолган қисмини ойига 3,7 млн. сўмдан бошлаб фоизсиз тўлаб боришингиз мумкин!

Шошилинг, хонадонлар сони чекланган!

Бот орқали боғланиш

Қўшимча маълумот учун

712007400
555017400

xonsaroy.uz

Реклама
6.0K views12:01
Ochish/sharhlash
2022-01-22 13:18:48
Қишлоқ қурилиш банк "Оммавий ахборот воситалари эътиборини қозонган банк" сифатида эътироф этилди

Аввал хабар берганимиздек, куни кеча "Rost24" ахборот портали томонидан бир нечта йўналишларда “Йил танлови – 2021” номинациялари бўйича ғолиблар эълон қилинди.

Мазкур тадбирда журналистлар, блогерлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган сўров натижаларига кўра, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк” – 2021 йилда “Оммавий ахборот воситалари эътиборини қозонган банк” дея эътироф этилди.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил август ойида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан эълон қилинган вазирлик, давлат идоралари ва корхоналари ахборот хизмати раҳбарлари фаолияти самарадорлиги рейтингида давлат банклари орасида Қишлоқ қурилиш банки матбуот котиби Ш.Орипов биринчи ўринда қайд этилган.


@bankers_uz
5.9K views10:18
Ochish/sharhlash
2022-01-22 12:46:49
Ойбек Турсунов Капиталбанк аффилланган шахслари рўйхатидан чиқарилди

"Капиталбанк" АТБ аффилланган шахслари рўйхатида ўзгариш рўй берди. Тегишли маълумот банк томонидан Корпоратив ахборотлар ягона порталига жойлаштирилган.

2021 йил ноябрь ойи бошида Капиталбанк акцияларининг 50 фоизига эгалик қилишни бошлаган жисмоний шахс — Ойбек Турсунов банкнинг аффилланган шахслари рўйхатидан 20 январь куни чиқарилган. Меъёрий ҳужжатларга кўра хулоса қилиш мумкинки, О.Турсуновнинг бевосита ва билвосита Капиталбанк акцияларидаги улуши 20 фоиздан камроқни ташкил қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Россиялик тадбиркор Алишер Усмоновга тегилши "Телекоминвест" компанияси томонидан банк акцияларининг бир қисми сотиб олингандан сўнг, 2022 йил 11 январь ҳолатига кўра, О.Турсунов Капиталбанкнинг 41,6 фоиз акцияларига эгалик қилаётган эди.

Қайд этиш лозимки, Капиталбанкнинг умумий равишда 2022 йил бошидан 975,4 млрд. сўмлик акциялари билан 9 та битим амалга оширилган. Битимлар кимлар ўртасида бўлгани ҳозирча ноъмалум.


@bankers_uz
5.9K views09:46
Ochish/sharhlash
2022-01-21 20:00:04  21 январь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

 Ички валюта бозорида чет эл валютасига бўлган талаб 26,1 млрд. АҚШ долларини ташкил қилмоқда;

 2021 йилда жисмоний шахслар 7,1 млрд. долларлик валюта сотди;

 Рақобат бор жойда солиқ юкининг ошиши нархларни оширмайди — МБ раиси;

 Хоразмда $45 минг эвазига кредит олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди;

 Агробанк Rost24 нашри томонидан ташкиллаштирилган "Йил танлови - 2021" танловида "Халққа энг яқин бўлган банк" деб топилди;

Ўзсаноатқурилишбанк - 2021 йилнинг энг фаол банки сифатида эътироф этилди;

 Қишлоқ қурилиш банкнинг "Quant" ва "QQB Mobile" иловаларида 21-24 январь кунлари конвертация ва VISA карталарига маблағ кирим қилиш бўйича хизматлар кўрсатилмайди;

 Биржада АҚШ доллари курси 9 сўм 95 тийинга кўтарилди ва 24 январдан бошлаб расмий курс 10 845 сўм 2 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест
3.3K views17:00
Ochish/sharhlash
2022-01-21 19:33:25
Ўзсаноатқурилишбанк - 2021 йилнинг энг фаол банки сифатида эътироф этилди

"Rost24" ахборот портали ташаббуси билан журналистлар, блогерлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилган “Йил танлови - 2021” танлови натижаларига кўра, Ўзсаноатқурилишбанк 2021 йилнинг энг фаол банки деб топилди.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистондаги энг йирик тижорат банкларидан бири бўлган Ўзсаноатқурилишбанк 2021 йил якунларига кўра, тижорат банклари орасида энг кўп соф фойда олган банк ҳисобланади. Шунингдек, айни пайтда Халқаро молия корпорацияси билан ҳамкорликда банкни трансформация қилиш жараёнлари якунланмоқда.

Банк жамоаси ва мижозларини ушбу эътироф билан табриклаймиз.


@bankers_uz
5.0K views16:33
Ochish/sharhlash
2022-01-21 16:14:39
Хоразмда 45 минг АҚШ доллари эвазига кредит олиб бермоқчи бўлган шахслар ушланди

Хоразм вилоятининг Боғот туманида 2 фуқаро тадбиркордан 45 000 АҚШ доллари ундирмоқчи бўлган. Ушбу ҳолат ДХХ ва Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Хоразм вилояти бошқармалари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда аниқланган.

Таъкидланишича, "Б.Қ." МЧЖ раҳбари юк автотранспортини сотиб олиш учун 10 млрд сўм кредит олиш истагида бўлган.

Фуқаролар С.И. ва Р.Д. лар олдиндан тил бириктириб, унга ушбу кредит маблағини банкда ишловчи танишлари орқали ажратилишида ёрдам беришини айтишган.

"Бунинг эвазига тадбиркордан 45 000 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 15 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган", — дейилади хабарда.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

@bankers_uz
6.0K viewsedited  13:14
Ochish/sharhlash
2022-01-21 14:38:28
Рақобат бор жойда солиқ юкининг ошиши нархларни оширмайди — МБ раиси

20 январь куни бўлиб ўтган матбуот анжуманида Марказий банк раиси М.Нурмуратов солиқ юкининг ортиши инфляцияга қанчалик таъсир қилиши борасида журналистлар, шу жумладан Bankers.uz журналисти саволларига жавоб берди.

“Солиқ юкининг ошиши ижара тўловларига таъсирини ўтказади. Бевосита ишлаб чиқаришда эса даромадга таъсир қилади. Масалан, шу стаканнинг нархи 100 сўм, лекин эртага солиқ кўпайиб кетди, деб унинг нархини 110 сўм қилса, буни ҳеч ким олмайди. Фақат асосий нарса шу-ки, мен буни 100 сўмга сотиб, 30 сўм даромад олаётган бўлсам, энди менинг даромадим 10 сўмга камаяди.” – деди М.Нурмуратов.

МБ раиси рақобат тўлиқ ривожланган иқтисодиётда солиқ юкининг ўзгариши бевосита инфляцияга таъсир қилмаслигини, Ўзбекистон шароитида эса рақобат муҳити тўлиқ шаклланмаганини айтди.

“Шу нуқтаи назардан саволингиз ўринли, мен бевосита рақобат муҳити шаклланган иқтисодиётдан келиб чиқиб айтяпман” – деб сўзини якунлади М.Нурмуратов.

@bankers_uz
6.2K viewsedited  11:38
Ochish/sharhlash
2022-01-21 09:13:58
2021 йилда жисмоний шахслар 7,1 млрд. долларлик валюта сотди

2021 йил мобайнида жисмоний шахслар томонидан тижорат банкларига сотилган чет эл валютаси миқдори 7,1 млрд. АҚШ долларини ташкил этиб, аввалги йилга нисбатан 1,5 баробарга ошди (2020 йилда - 4,6 млрд. АҚШ долл.).

Шу билан бирга, жисмоний шахсларга 4,6 млрд. АҚШ доллари сотилди ҳамда ушбу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 12 фоизга ўсди (2020 йилда - 4,1 млрд. АҚШ долл.).

2021 йилда жисмоний шахслар томонидан чет эл валютасига бўлган таклиф ҳажми унга бўлган талаб ҳажмидан 2,5 млрд. АҚШ долларига ортиқ бўлди (2020 йил 5 баробар кўп). Бу ўз навбатида, ички валюта бозорида қўшимча таклиф манбаи бўлиб хизмат қилди.

2021 йилда халқаро пул ўтказмалари орқали республикага 8,1 млрд. АҚШ доллари миқдорида валюта маблағлари келиб тушган бўлиб, ушбу кўрсаткич 2019 - 2020 йилларга нисбатан 34 фоизга ошди (6,0 млрд. АҚШ доллар).

Халқаро пул ўтказмалари орқали республикадан 1,6 млрд. АҚШ доллари миқдорида валюта маблағлари четга жўнатилган.


@bankers_uz
6.7K views06:13
Ochish/sharhlash