Get Mystery Box with random crypto!

'Tenge Bank' АТБ банк амалиётлари бўйича ҳеч қандай чекловлар | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

"Tenge Bank" АТБ банк амалиётлари бўйича ҳеч қандай чекловлар ва узилишлар йўқлигини маълум қилди

Айни пайтда Қозоғистондаги барча банклар қатори, “Halyk bank” фаолиятининг ҳам вақтинчалик тўхтатилиши муносабати билан, банкнинг Ўзбекистондаги шўъба банки — "Tenge Bank"да ҳам бир қатор операциялари тўхтатилиши мумкинлиги борасида саволлар ва асосланмаган маълумотлар келиб тушмоқда.

Bankers.uz сўровига кўра мазкур масала юзасидан "Tenge Bank" АТБ расмий муносабат билдирди:

"Бу маълумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. "Tenge Bank" АТБ ўз фаолиятини одатий режимда амалга оширмоқда, юридик ва жисмоний шахсларнинг барча тўловлари ва ўтказмалари, валюта айирбошлаш, кредит ажратиш каби барча амалиётлар узлуксиз амалга оширилмоқда ва тўхтатилмайди. Банкнинг терминаллари ва банкоматлари маҳаллий ва халқаро карталарга хизмат кўрсатмоқда."

"Шу билан бир қаторда, "Tenge Bank" АТБ мижозларнинг депозитлари ва маблағларининг бут сақланиши ва қайтарилишини кафолатлайди." дейилади расмий муносабатда.


@bankers_uz