Get Mystery Box with random crypto!

Нурафшондаги банкоматдан 20 млн сўмга яқин пулни ўғирлаган беш | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Нурафшондаги банкоматдан 20 млн сўмга яқин пулни ўғирлаган беш нафар шахс ушланди

Тошкент вилояти Ички Ишлар Бош Бошқармаси хабарига кўра, 2021 йилнинг 11 декабрь куни тунги соат 02:30ларда бир гуруҳ номаълум шахслар томонидан (юзига ниқоб ва қўлига қўлқоп кийган ҳолда темир мослама билан қуролланиб) Нурафшон шаҳри марказида ўрнатилган “Пойтахт банк” АЖга қарашли банкоматларнинг бирига ҳужум қилиниб, кодли сейфни бузиш орқали банкомат ичидан жами 19 млн 433 минг сўм миқдоридаги пуллар ўғирланиб, гуруҳ вакиллари воқеа жойидан яширинган.

Ҳолат юзасидан Нурафшон шаҳар ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбири давомида ушбу жиноятни – Ўрта Чирчиқ ва Бектемир тумани ҳамда Нурафшон шаҳрида яшовчи 22-24 ёш орасидаги 5 нафар шахс содир қилганлиги аниқланиб, улар Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланган.


@bankers_uz