Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон ўтган йил ноябрь ойида энг кўп олтин сотган мамлака | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

Ўзбекистон ўтган йил ноябрь ойида энг кўп олтин сотган мамлакат бўлди

Ўзбекистон Марказий банки ўтган йилнинг ноябрь ойда дунёдаги бошқа молиявий регуляторлардан кўпроқ қимматбаҳо метал сотди. Бу ҳақда Жаҳон Олтин Кенгашининг (ЖОК) ойлик маълумотларига асосланиб Spot.uz хабар берди.

Айнан ноябрь ойида олтин нархи охирги 5 ой ичида максимал даражага етди - унция учун 1866 доллар. Қайд этилишича, Ўзбекистон олтинни энг юқори чўққисида сотишга ҳаракат қилмоқда.

Бошқа регуляторлар камроқ бўлсада, олтин захираларини кўпайтирдилар. Ноябрь ойида қимматбаҳо металларнинг энг фаол харидорлари Қозоғистон (4,3 тонна), Полша (3,4 тонна) ва Ҳиндистон (2,8 тонна) Марказий банклари бўлди.

2021 йилнинг январь-ноябрь ойларида олтин савдоси Ўзбекистон Марказий банкига 4,1 миллиард доллар даромад келтирди. Ушбу сумманинг 40 фоиздан ортиғи ноябрь ойига тўғри келди, деб хабар берган Давлат статистика қўмитаси.


@bankers_uz