Get Mystery Box with random crypto!

8 январь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сат | Bankers.uz - Банк тизими янгиликлари

8 январь куни Ўзбекистон банк секторига оид хабарлар қисқа сатрларда

Марказий банк 2021 йилнинг II ярим йиллигида банк тизими ликвидлигига оид шарҳини тақдим этди;

“Микрокредитбанк” АТБ 2 февраль куни акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишини ўтказади;

Ипотека-банк, Агробанк ва Халқ банки матбуот котиблари ижтимоий тармоқларда тарқалган ўз банкларига оид хабарларга муносабат билдирди;

Ориент Финанс банк Тошкентдаги "Самарқанд дарвоза" мажмуасида янгиланган минибанкини тақдим этди;

Anorbank иловаси техник ишлар сабабли 9 январь соат 00:00 дан 04:00 гача вақтинча ишламайди;

Hamkorbank ўз номидан фирибгарлик қилаётган Телеграм каналлар рўйхатини тақдим қилди;

Биржада АҚШ доллари курси 18 сўм 16 тийинга кўтарилди ва 10 январдан бошлаб расмий курс 10 836 сўм 21 тийинни ташкил қилмоқда.


#дайжест