Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Telegram kanalining logotibi bahodirahmedoff — Bahodir Ahmedov
Kanaldagi mavzular:
Namuna
Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.55K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Инстаграм: https://instagram.com/huquqiy_boho

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 85

2022-10-06 18:14:02 Суддаги омонат

"Ҳазрат Жалолиддин Румий ўзининг «Фиҳи-мафиҳи» (Ичингдаги ичингдадур) номли китобида муқаддас «Қуръони карим» каломларига таяниб қўйидаги сўзларни келтиради.
«Биз омонатни кўкларга, ерга ва тоғларга таклиф этдик. Улар омонатни ўз зиммаларига олишдан чекиндилар, унга хиёнатдан қўрқиб, андиша қилдилар. Аммо омонатни инсон ўз гарданига олди».

Ҳа... агарки, қисқагина ва соддагина ёки чуқур мушоҳада қилмасдан туриб ҳам айтиб қўя қоладиган бўлсак, «эр-хотин бири-бири, ота-она фарзанди, қариндош уруғлар, жамиятдаги ҳар бир шахс ўзаро бир-бирлари олдида ҳақдорлик (ҳуқуқ)ни ёки қарздорлик (мажбурият)ни олдилар.

Жамиятда шахслар ўртасида юзага келган, айнан ўша ҳақдорлик ва қарздорлик «омонат»и борасида «фатво» чиқариш юкини эса қозилар елкасига олди
".

Иқтисодий ишлар бўйича Тошкент туманлараро суди раиси Нуриддин Муродов мақоласи шундай сўзлар билан бошланмоқда.

Мақола

@bahodirahmedoff
4.2K views15:14
Ochish/sharhlash
2022-10-06 15:40:57 Ижарачилари "инсофи"

Шу кунларда ижара нархлари жуда кўтариляпти. Ижарага уй берганлар нархни кўтаришини, баъзилари ҳатто уйдан чиқиб кетишиниям сўрашяпти. Нарх кўтарилиши шунчаки рус қочоқлари кўпайганидан бўлмоқда. Бу бир ишлаб чиқариш маҳсулоти бўлиб таннархига таъсир қиладиган бирор хомашё нархи ошгани йўқ, ёки бирор ресурс камайиб кетгани йўқ. Нарх калькуляцияси йўқ. Шунчаки бозорда талаб ошиб кетяпти, холос. Нархни оширмаса бўлмайдиган, бўлмаса зиёнга кирадиган ҳолат йўқ. Нега бошқалар катта нархга қўйяпти-ю, мен ололмайман деб арендаторлар васвасага тушиб боши айланиб қолмоқда.

Ким ким эканини шундай кунлар саралаб беради. Бу руслар уруш тугашига яна қайтиб кетади. Лекин юртда қоладиган сиз-у биз. Пул ҳам вақтинчалик тушунча. Эртага кўз-кўзга тушади. Дунё тор. Ўртада парда кўтарилгани қолади.

@bahodirahmedoff
4.8K views12:40
Ochish/sharhlash
2022-10-06 11:00:04Йўлларга камералар сонини ва сифатини ошириш керак

Тошкент шаҳар ҳокимияти томонидан Австрия давлатининг “Glans Gresselchaft Tashkent” номли корхонаси А. Навоий кўчасини рақамлаштириш бўйича таклифи ўрганилмоқда, ҳозирги вақтда ушбу корхонага тегишли интеллектуал фото-видеони қайд этиш камералари ўрнатилади.

Бу камерараларнинг "кароматлари":
йўл чизиқларига риоя қилмаслик,
тезликни ошириш,
уяли телефондан фойдаланиш,
хавфсизлик камаридан фойдаланмаслик ва бошқа қоидабузарликларни қайд этиш имкониятига эга.

"Барча йўл ҳаракати иштирокчиларига белгиланган қоидаларга амал қилишларини тавсия қиламиз", дейди ИИВ.

P. S. Машнақа камераларни кўпайтирайлик. Айримлар мошинини пешеходни устига қўйиб қўйса, айримлар йўлни эгаллаб мошинини парковка қилади.

@bahodirahmedoff
4.4K views08:00
Ochish/sharhlash
2022-10-06 09:32:41 Шахслар даври

Ҳамма ташкилотда ўз даврининг "эгаси" бор. Кимдир салбий, кимдир ижобий эсланади. Давлат раҳбарлари эмас, ташкилот раҳбарлари ҳам даврга номи қўйилади. Экологияда ўтган йилни "Мақсудов даври", "айиқ даври" деб эслаймиз. Ҳудуд бўйича Фарғонада масалан "Ғаниев даври" оғир давр дея эсланади. Андижонда "Обидов даври" ҳалигача эслаб турилади. Мустабид давр Сурхондарёси "Тўрақулов даври" дея қўрқув билан эсланади. Прокуратуранинг зимистон коридорлари "Рашид Қодиров даври" номи остида салбий ҳолатда ёдга олинади. Бундай ёдга олишлар университетлардаям бор. АДУда "Мадумаров даври", ЖИДУда "Жумаев даври", Миллий университетда "Муҳаммедов даври" эслаб турилади.

Мен шу кунларда, юристлар орасида суд тизимининг ўтган даври "Комилов даври" дея худдики ўзбилармончилик, тартибсизлик давридек эсга олинаётганига гувоҳ бўляпман. "Қарор қачон чиққан экан? 2020 йилми? Ҳа унда тушунарли...."

Одам қаерга борса қўлларини бигиз қилиб кўрсатишлари, сизга олазарак қараб зимдан пичирлаб қўйишлари бу сизнинг иш тутумингизга бир баҳодек, гўё. Кўчадаги одамлар эмас, айнан мутахассислар орасида. Шунинг учун қилган ишларим изсиз кетади деб ўйламанг. Кресло бугун, эртага йўқ. Ўлимдек абсолют ҳақиқат бу.

@bahodirahmedoff
1.7K views06:32
Ochish/sharhlash
2022-10-05 16:30:42 Газ-свет мавзусини очиқ деб эълон қиламиз

Сирдарёдан ёзишмоқда:

"Ассалому алайкум!

Сирдарё шаҳрида айни пайтда газ йўқ. Аниқроғи, кечга келиб пасайиб кетябди, айни пайтда, соат 22:00 ҳолатига кўра, умуман ўчган. Кундузи яхши ёнади, совуқ бўлаётганлиги туфайли ҳамма иситиш тизимларини кечга ёқишни бошлашган. Бугун эса кечаси умуман ўчди, юқорида айтилганидек.

Нега газни дадил беришмайди, пулини тўлаябмиз, нима муаммо? Кечаси газ ёқиб қўйганлар ўчганини билмай қолишлари мумкин, шундай кейин ёнғинлар, портлашлар содир бўлади, буни ҳам инобатга олиш керак. Нима бўлганда ҳам газни яхши босимда беришлари керак, пулини олишябди!"

@bahodirahmedoff
2.6K views13:30
Ochish/sharhlash
2022-10-05 14:14:40 Москвадаги парадокс

Москвада 53 ёшли Константин Серебрий Номаълум аскар қабри олдида Россия қуролли кучларини қўллаб-қувватлаш мақсадида пикет қилмоқчи бўлган. 1 октябр куни у Александрский боғига бориб «Храни вас Бог, все свои ZOV» деган ёзувни кўтариб чиқибди.

Полиция унинг нима деб ёзгани, у қайси томон позициясини ёқлаши билан қизиқиб ўтирмай дарровда ҳибсга олибди.

Костя амаки Россия Федерацияси Маъмурий кодекси 20.2-моддаси билан айбли деб топилиб, унга 10 минг рубл штраф солинибди. Тугади.

Россияни қўллаб бало бормиди?

@bahodirahmedoff
3.4K viewsedited  11:14
Ochish/sharhlash
2022-10-05 13:02:22
Алимент ўрнига Дамас

Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Эшматдан ундирувчи З.Г. фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. МИБ буни ижрога қаратиб, қарздорнинг 31.08.2022 йилда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Четга чиқолмаслигини эшитган қарздор Эшмат ундирувчи З.Г. билан ўзаро келишган ҳолда икки нафар фарзандларини 18 ёшга тўлгунига қадар бўлган давр учун ҳисобланган 127 млн. сўм алимент ўрнига “Damas” автотранспорт воситаси олиб берган. Хотинни калласи ишлаган. У билан уришиб алимент олгандан кўра ўша Дамасдан келган аренда пули болаларни харажатига чиқиб туради. Четга чиқишга "запрет" бўлса, уни ечиш йўли осон: келишув битими тузилади, масала ҳал.

Дамас хотинда, энди Эшматам Расияда.

@bahodirahmedoff
4.0K viewsedited  10:02
Ochish/sharhlash
2022-10-05 12:05:36
Кўлга сув туширилаётгани бўйича видеолар келмоқда. Дарахтлар ҳам қайтишини кутамиз.

@bahodirahmedoff
3.4K views09:05
Ochish/sharhlash
2022-10-05 11:47:51
Андижон давлат университети орқасидаги собиқ Комсомол кўлининг кечаси ва бугуни деган хабарлар чиқарган эдик.

Кенг жамоатчиликнинг ҳаракати билан кўолга яна сув қайтиб кўл тусини олмоқда. Кузатувчилар атрофга яна дараҳтлар экила бошлаганини, кўл ўрнига уйлар қурилмайдиган бўлаётганини айтишмоқда.

Инсоф бергани рост бўлсин, кўл сувга тўлса анжанлик братлар кўл бўйида ош йимиз дейишяпти

@nurbekalimov
2.9K views08:47
Ochish/sharhlash
2022-10-05 08:30:00 ITшникларга 100 фоиз устама ва 100 минималка мукофот

IT ҳозирги кунда замон талаби. У ҳамма соҳага кириб бормоқда. Ҳар бир ташкилотни бошлиғи, бухгалтери бўлгани каби ITшники бўлиши шарт ҳозирги кунда. Бўлмаса қийин. Юқоридагидек давлат ташкилотлари ўртасида интеграцияланган базалар, QR-code ларни айнан ITшниклар йўлга қўйиб берган. Ҳаттоки тўйга таклифномани ичидаям QR-code ни кўрдим. Нима экан деб киритиб кўрсам тўйхонани локацияси экан.

Балки шу сабабли ҳам ПФ-5349-сон Президент фармони билан 2018 йил 1 июндан бошлаб бекорга:

– давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган ходимларига ходим лавозим маошидан 100 фоиздан кам бўлмаган миқдорда белгиланиши,

– бундай бўлинма раҳбарлари ҳар йил якунлари бўйича ахборот тизимлари, электрон давлат хизматлари ва ахборотлаштиришни жорий этиш режалари ва дастурларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилганлиги учун БҲМ 100 баробари (ҳозирда 30 млн. сўм) миқдорида мукофотланиши назарда тутилмаган бўлса керак.

Ахборот технологиялари замонида давлат раҳбари бу рағбатлантиришни йўлга қўйиб жуда адолатли иш қилган экан.

@bahodirahmedoff
2.6K viewsedited  05:30
Ochish/sharhlash