Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Telegram kanalining logotibi bahodirahmedoff — Bahodir Ahmedov
Kanaldagi mavzular:
Namuna
Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.55K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Инстаграм: https://instagram.com/huquqiy_boho

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 86

2022-10-05 07:42:23 QR-code лар замони

Бир муассасага иш билан бордим. Хизмат кўрсатишганидан сўнг, қўлимга квитанция беришиб кассага боришимни айтишди. "Касса ома ёпиқ, эртага тўланади энди" дейишди. Эртага нимага электрон тўлайман дедим. Аввалгидек рақамни киритиб тўлаш ҳам йўқ, шунчаки чеккасидаги QR-code сканерлагандим ҳамма нарсаси чиқиб келди. Битта кнопкани босиш кифоя бўлди.

Тўланганлиги бўйича СМС келди. Бироздан сўнг, ўша хужжат базага киритилгани ҳақида СМС келиб ссилка жўнатилди. Ссилкадан кирсам барча маълумотлар бор. Чиқариб олсам QR-code билан чиқди. Ҳар қандай пайт бу кодни сканерлаб ушбу хужжатни ола оларканман. Сўнгра, тушлик қилгани оддий ошхоналардан бирига кирдим. Овқатланиб бўлганимдан сўнг тўловга чек беришди. Чекда кешбэкли QR-code менга қараб безрайиб турарди.

Ажиб замон бўлди.

@bahodirahmedoff
2.7K views04:42
Ochish/sharhlash
2022-10-04 18:13:45 Ягона мактаб формасини бекор қилиш бўйича Ҳукумат қабул қилган қарор.

Тўлиқ файл


@bahodirahmedoff
1.3K viewsedited  15:13
Ochish/sharhlash
2022-10-04 16:39:41 Ўзбек пешонасига битган қора кун

Самоварга чиқишуб, ёш-у қари
чулдирашур,
Эртадан кечғача чойни ичадур
шўлдур-шўлдур,
Ўлтуруб мақташадур отини, эшакларини,
Бири дер – йўрға, бири дер – сеники дулдур-дулдур,
Уйда оч ўлтурадур хотини,
эр тўкма еяр,
Келтуруб бачча, базмларга кетар пулдур-пулдур,
Ўйнабон қарта-қимор, пулларини бой берибон,
Том тешиб, бўхча ўғирлаб,
одам ўлдур-ўлдур.

Абдулла Авлоний

Нафақат босқинчи ва жоҳил ҳукмдорлар зулми, балки ақлсиз оломонни ҳам танқид қилган бебаҳо миллат дурдоналари, жадидларимиз нобуд қилинганига 84 йил бўлибди. Гавҳарларимиз геноциди!

4 октябр – юртимизда Хотира куни бўлиши керак.

@bahodirahmedoff
2.4K viewsedited  13:39
Ochish/sharhlash
2022-10-04 16:13:00 Вазирлар Маҳкамасининг 3 октябрдаги [558-сон] қарори билан 2022/2023 ўқув йилидан бошлаб давлат умумий ўрта таълим муассасаларида ўқувчилар учун тасдиқланган шакллардаги ягона мактаб формасини жорий этиш талаби расман бекор қилинди дейишяпти.

Хужжат матни қайси расмий манбада бор билмадим. Lex.uz ҳозирча жим. Кучини йўқотган ҳужжат ҳам жим. Gazeta.uz ҳужжат нусхаси бизда бор деяпти-ю.

@bahodirahmedoff
2.4K viewsedited  13:13
Ochish/sharhlash
2022-10-04 15:01:13 Кадастр бўйича электрон хужжат алмашиш Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларимиз бор деб қачон қўрқмай айта оламиз? Қачонки у давлат рўйхатидан ўтганда. Бирор уйни сотиб олаётганда "кадастри борми?" деб сўраймизку, бу ўша давлат рўйхатидан ўтказилганининг тасдиғи.…
2.8K views12:01
Ochish/sharhlash
2022-10-04 14:16:39 Кадастр бўйича электрон хужжат алмашиш

Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларимиз бор деб қачон қўрқмай айта оламиз? Қачонки у давлат рўйхатидан ўтганда. Бирор уйни сотиб олаётганда "кадастри борми?" деб сўраймизку, бу ўша давлат рўйхатидан ўтказилганининг тасдиғи. Ҳукумат қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида НИЗОМга мувофиқ, кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатидан ўтказилмасдан амалга оширилган кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар ҳақиқий эмас деб ҳисобланади.

Ҳозирги кунда кадастр билан боғлиқ барча хатти-ҳаракатлар электрон кўринишга келган. Сиз аввалгидек бир даста кадастр хужжатларини кўтариб юрмайсиз. Ҳозирда бундай ҳуқуқингиз давлат рўйхатидан ўтказилгани бўйича бар варақ электрон кўчирма берилади, шуни ўз етарли.

Агар кўчмас мулк билан боғлиқ битимлар нотариал тартибда тузилганда икки кун ичида Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитасининг ҳудудий органларига ахборот тизими орқали жўнатилади. Яъни, кадастрга одамни ўзи бориб ўтирмайди. Хужжатлар электрон тарзда алмашилади. Маълум тўловини тўлаганингиздан сўнг, сизга СМС келади. Шу билан ҳаммаси ҳал.

@bahodirahmedoff
2.9K viewsedited  11:16
Ochish/sharhlash
2022-10-04 08:30:53 Сенат раиси Танзила Норбоева ёзмоқда:

"Ижтимоий тармоқларда Сенат раиси номидан юритилаётган ҳақиқий бўлмаган - фейк саҳифалар пайдо бўлганини гувоҳи бўлдим. Шу ўринда, Сизларни огоҳлантиришга қарор қилдим.

Ижтимоий тармоқда фақат айнан қуйида кўрсатилган расмий ҳаволалар орқали Сенат раиси ҳамда Сенат фаолиятига доир маълумотларни кузатиб боришингиз мумкин.

Telegram: https://t.me/tanzilanarbaeva
Facebook:
https://www.fb.com/narbaevatanzila/
Instagram:
https://www.instagram.com/tanzilanarbaeva
Twitter:
twitter.com/TNarbaeva

@bahodirahmedoff
3.7K viewsedited  05:30
Ochish/sharhlash
2022-10-04 08:01:03 Ҳудудгазнинг қиммат ҳисоблагичи борми?

Мурожаат:

"Ассалому алейкум. Боходир ака! Мен бир тадбиркорман фаолиятим умумовқатланиш билан тирикчилик қиламан. Менинг мурожаатим шундан иборатка. Бундан 2 ой муқаддам Худудгазтаъминот томонидан ходимлар келиб 2 млн сўмга газ хисоблагичга модем қўйишни буюрибди кетишди. Модемни хам қўйдик. Энди яна келиб шу йилнинг охиригача 2800$ га газ хисоблагични алмаштиришни огохлантириб кетишди. Бу қайси мезонга асосланиб 2800$ нарх шакллантирилган. Бу хақди ўзлиги хам бехабар. Битта "счетчик" нега бунчалик қиммат. Мисол учун сув-создан хам келишди "счетчик" ни алмаштирдик, уни нархи 1.7 млн сўм эди. Электрни "счетчик" гини эса бепулга алмаштириб беришди. Илтимос, шу мурожаатимни тегишли жойга етказсангиз. Трансгаз ахолига қўйиб берган бепул счетчикларни тадбиркорлар бўйнига қўйиш адолатданми? Битта автомашинани нархини сўрашвотти".

Электр ва газ ҳисоблагичлар бир вақтлар аҳоли ҳисобидан тез-тез алмаштирилиб, пули кимларнидир чўнтагига кетарди. Ушбу ҳолатни олдини олиш мақсадида 2018 йил Ҳукумат қарори чиққан. Унда шундай дейилади:

"маиший истеъмолчиларга электр энергияси ва табиий газ истеъмолини ҳисобга олиш замонавий ускуналарини харид қилиш, ўрнатиш, рўйхатдан ўтказиш, даврий давлат қиёслови ва пломбалаш тегишли равишда ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва газ таъминоти ташкилотлари маблағлари ҳисобидан амалга оширилади".

Демак, ҳисоблагич текин ўрнатилиши керак.

@bahodirahmedoff
3.8K viewsedited  05:01
Ochish/sharhlash
2022-10-03 18:39:52 Суд-ҳуқуқ масалалари адвокатлар иштирокисиз ҳал этилиши яна қанча давом этади?!

Адвокатлар ҳам прокурор ва судьялар каби амалиётда, кундалик ҳаётда қонунлар татбиқ этилишида кўплаб муаммоларга дуч келмоқда.

Адвокатларни эшитиш, айнан суд-ҳуқуқ соҳасидаги қонун лойиҳаларини тайёрлаш, қабул қилиш, тушунтириш ва шарҳ бериш жараёнларига жалб қилиш зарурлиги аллақачон замон талабига айланиб улгурди.

Шундай экан, уларга ҳам айнан ушбу соҳада айрим ҳуқуқлар берилиши мақсадга мувофиқ бўлади деб ҳисоблайман.

Биринчидан, суд-ҳуқуқ соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилиниши жараёнида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг йиғилишларида адвокатура номидан Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси иштирок этиши амалдаги қонун нормаларида назарда тутилмаган.

Иккинчидан,
Ўзбекистон Республикасининг олдинги таҳрирдаги “Судлар тўғрисида”ги Қонуннинг 15-моддасига мувофиқ, Олий суди Пленумининг мажлисларида Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори қатнашади деб белгиланган эди.

Суд-ҳуқуқ соҳасида амалдаги қонунчилик нормаларини амалиётда тўғри қўллаш борасида Олий суди Пленумининг мажлисларида прокуратура номидан Бош прокурор қатнаша олиши белгиланган, бироқ адвокатура номидан Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раиси иштирок этиши кўзда тутилмаган эди.

Мазкур ҳолатга мен ўз муносабатимни 28.02.2020 йилда билдирган эдим.

Ўзбекистон Республикасининг 28.07.2021 йилдаги “Судлар тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди.

Ушбу қонуннинг 20-моддасида, Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленумининг мажлисларида Бош прокурори қатори Адвокатлар палатаси раиси ҳам иштирок этиши мумкинлиги белгиланди.

Лекин, Қонуннинг 25-моддасида, Бош прокурор қонунчиликни қўллаш масалалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Олий суди Пленуми томонидан тушунтиришлар берилиши ҳақида таклифлар киритишга ҳақли эканлиги назарда тутилган бўлсада, Адвокатлар палатаси раисига эса бундай ҳуқуқ белгиланмай қолиб кетди...

Учинчидан, Ўзбекистон Республикасининг 27.04.2021 йилдаги “Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонуннинг 4-моддасига мувофиқ, Конституциявий суд Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунлари нормаларига шарҳ беради. Бу расмий шарҳ ҳисобланади.

Ушбу Қонуннинг 27-моддасида, Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тўғридан тўғри мурожаат қилиш ҳуқуқи белгилаб қўйилди.

Бироқ, Адвокатура фаолияти ва суд ишини юритиш билан боғлиқ қонунларга шарҳ бериш зарурияти туғилса, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси томонидан буни Конституциявий судда кўриб чиқиш учун киритилиши юзасидан мурожаат қилиш ҳуқуқи қонунда назарда тутилмай қолиб кетди.

Албатта бу ҳам адвокатуранинг жамият ҳаётидаги ролини оширишга тўсқинлик қилувчи омиллардан бири бўлиб қолмоқда.

Баён этилганлардан келиб чиқиб, адвокатуранинг жамият ҳаётида ролини ошириш борасида қонунларга тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритиб, Ўзбекистон Республикаси Адвокатлар палатаси раисига тегишли ҳуқуқ ва ваколатлар берилиши мақсадга мувофиқ деб ҳисоблайман.

Каналга уланиш @Advokat_Abdullayev
3.8K views15:39
Ochish/sharhlash
2022-10-03 17:02:42 Ишга тикланиш бўйича судда ютдим, лекин яна АРГОСдан ўтишим керакми?

Ассалому алейкум. Битта саволим бор эди. Мен махаллада раиснинг оила хотин-кизлар масалалари буйича уринбосари лавозимида ишлаб келдим ва 2022 йилнинг май ойида штат кискарди деб сокрашение булдим. Менинг 2021 йил тугилган фарзандим борлиги сабабли судга даво ариза кириттим ва раис уринбосари ёки унга тенглаштирилган лавозимга яъни янги хотин-кизлар фаоли лавозимига ишга тикланишим хакида карор чикди. Лекин туманнинг оила ва хотин-кизлар булими бу лавозимга ишга факат аргос оркали олинади деб аргосга топшириб яна сухбаттан утишимни айтяпти. ЯМТ ва аргос бир бирига богланган тугридан тугри ишга тиклашнинг имкони йук экан. Бу канчалик тугрилигини билмаябман.

Жавоб: Ушбу масала юзасидан ташкилотингиз томонидан атайин шундай қилган деган гумоним бор. Чунки ПҚ-5177 сонли Президент қарорига асосан ишга қабул қилиш танловини ўша ташкилотнинг ўзи жойлайди. Одатда ишга тиклаш бўйича суд қарорлари чиққанидан сўнг, бундай муаммо учраб туради. Кимдир буни билиб овора қилиш учун қилади, кимдир эса билмасдан. Сиз ушбу ҳолат юзасидан Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг вилоятдаги филиалига мурожаат қилинг. Агар шундаям натижа бўлмаса, (71) 239-34-76 га телефон қилинг.

@bahodirahmedoff
4.2K viewsedited  14:02
Ochish/sharhlash