Get Mystery Box with random crypto!

ITшникларга 100 фоиз устама ва 100 минималка мукофот IT ҳозир | Bahodir Ahmedov

ITшникларга 100 фоиз устама ва 100 минималка мукофот

IT ҳозирги кунда замон талаби. У ҳамма соҳага кириб бормоқда. Ҳар бир ташкилотни бошлиғи, бухгалтери бўлгани каби ITшники бўлиши шарт ҳозирги кунда. Бўлмаса қийин. Юқоридагидек давлат ташкилотлари ўртасида интеграцияланган базалар, QR-code ларни айнан ITшниклар йўлга қўйиб берган. Ҳаттоки тўйга таклифномани ичидаям QR-code ни кўрдим. Нима экан деб киритиб кўрсам тўйхонани локацияси экан.

Балки шу сабабли ҳам ПФ-5349-сон Президент фармони билан 2018 йил 1 июндан бошлаб бекорга:

– давлат органлари ва бошқа бюджет ташкилотларининг замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини жорий қилиш ва ривожлантиришга масъул бўлган ходимларига ходим лавозим маошидан 100 фоиздан кам бўлмаган миқдорда белгиланиши,

– бундай бўлинма раҳбарлари ҳар йил якунлари бўйича ахборот тизимлари, электрон давлат хизматлари ва ахборотлаштиришни жорий этиш режалари ва дастурларининг ўз вақтида, тўлиқ ва сифатли бажарилганлиги учун БҲМ 100 баробари (ҳозирда 30 млн. сўм) миқдорида мукофотланиши назарда тутилмаган бўлса керак.

Ахборот технологиялари замонида давлат раҳбари бу рағбатлантиришни йўлга қўйиб жуда адолатли иш қилган экан.

@bahodirahmedoff