Get Mystery Box with random crypto!

Алимент ўрнига Дамас Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманла | Bahodir Ahmedov

Алимент ўрнига Дамас

Фуқаролик ишлари бўйича Марғилон туманлараро судининг ижро ҳужжатига асосан қарздор Эшматдан ундирувчи З.Г. фойдасига икки нафар фарзандларининг моддий таъминоти учун 1/3 қисми миқдорида алимент ундириш белгиланган. МИБ буни ижрога қаратиб, қарздорнинг 31.08.2022 йилда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Четга чиқолмаслигини эшитган қарздор Эшмат ундирувчи З.Г. билан ўзаро келишган ҳолда икки нафар фарзандларини 18 ёшга тўлгунига қадар бўлган давр учун ҳисобланган 127 млн. сўм алимент ўрнига “Damas” автотранспорт воситаси олиб берган. Хотинни калласи ишлаган. У билан уришиб алимент олгандан кўра ўша Дамасдан келган аренда пули болаларни харажатига чиқиб туради. Четга чиқишга "запрет" бўлса, уни ечиш йўли осон: келишув битими тузилади, масала ҳал.

Дамас хотинда, энди Эшматам Расияда.

@bahodirahmedoff