Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.59K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Твиттер: https://twitter.com/BahodirAhmedov2

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 88

2022-09-27 19:32:24 Тўра Боболов жаримага тортилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори билан ўз фаолиятини давлат сиёсати ва амалга оширилаётган ислоҳотларга мос равишда ташкил этмагани, ҳокимларга қўйиладиган талабларга риоя этмасдан мажлис қатнашчиларини ҳақорат қилганлиги ва бу билан кенг жамоатчиликнинг норозилигига сабаб бўлгани учун Сурхондарё вилояти ҳокими Т.Боболовга жарима интизомий жазо чораси қўлланилди.

Президент матбуот котиби

@bahodirahmedoff
3.1K viewsedited  16:32
Ochish/sharhlash
2022-09-27 17:40:32 Туркиядан кийим буюртма қилмоқчи бўлган шахс 9 млн. сўмга "ухлатилган"... Қашқадарё вилоятида яшовчи фуқаро Т.Д. ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжеридаги “Ayollar kiyimlari turkiya” номли канал администратори-номаълум фойдаланувчи билан мулоқотга…
3.8K viewsedited  14:40
Ochish/sharhlash
2022-09-27 17:26:29 Туркиядан кийим буюртма қилмоқчи бўлган шахс 9 млн. сўмга "ухлатилган"...

Қашқадарё вилоятида яшовчи фуқаро Т.Д. ариза билан мурожаат қилиб, телеграм мессенжеридаги “Ayollar kiyimlari turkiya” номли канал администратори-номаълум фойдаланувчи билан мулоқотга киришганлиги, ўзини "Фарангиз" деб таништирган шахсга кўйлак харид қилиш мақсадида мурожаат қилганлигини айтган.

Маълум бўлишича, ўша "Фарангиз" унга банк картаси маълумотлари ҳамда телефон рақамига келган СМС хабарни унга тақдим этишини сўраган. Сўнг жабрланувчи ўзига тегишли банк картаси ва телефон рақамига келган СМС маълумотларини телеграм мессенжери орқали тақдим этган ва натижада "Фарангиз" банк картасида бўлган жами 9 млн. сўм миқдоридаги пулларини мазза қилиб ечиб олган.

Тугади.

@bahodirahmedoff
4.0K viewsedited  14:26
Ochish/sharhlash
2022-09-27 16:30:52


Россияда сафарбарликка чақирилган бир эркак военкомат остонасида урушга бормаслик учун протест сифатида ўзини ёқиб юборибди.

@bahodirahmedoff
4.2K views13:30
Ochish/sharhlash
2022-09-27 15:39:12 Кадастрда мулкни рўйхатга олиш билан боғлиқ чалкашлик

Бир адвокат акамиз кадастр масаласида бир қизиқ ҳолат ҳақида айтиб қолди. Қаранг:

Ер участкангизни давлат рўйхатидан ўтказишингиз учун мурожаат қиласиз. Агар сизда кадастр пасспорти бўлмаса, Вазирлар Маҳкамасининг 29.10.2018 йил кунги 1060-сонли кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 15-бандига кўра бирламчи кадастр йиғмажилдининг (кадастр паспорти) мавжуд эмаслиги асоси билан ер участкасига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш рад этилади.

Ҳа, демак кадастр пасспортини олишим керак экан дейсизда мурожаат қиласиз. Лекин...

Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 2 сентябрдаги 535-сонли қарори билан тасдиқланган Кўчмас мулк объектига кадастр паспортини бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатишнинг маъмурий регламентининг 23-бандига асосан кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд эмаслиги кадастр паспорти беришни рад этиш учун асос бўлади.

Ер кодекснинг 35-моддаси тўртинчи қисмига кўра ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар давлат рўйхатига олинганлиги тўғрисида Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларнинг давлат реестридан электрон кўчирма берилади. Яъни, ер участкаси ажратиш ёки фойдаланишга бериш ҳақидаги ҳоким қарори билан белгиланган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш учун кадастр паспорти бўлиши талаб этилади, кадастр паспортини тайёрлаш учун эса ерга бўлган ҳуқуқларни тасдиқловчи ҳужжат.

Соддароқ: Мулк рўйхатдан ўтиши учун кадастр пасспорти керак. Кадастр пасспортини олишингиз учун эса мулк рўйхатдан ўтган бўлиши керак. А ни олишингиз учун Б керак, Б ни оламан десангиз А сўралади

Бу худдики бир пайтлар прописка билан боғлиқ муаммога ўхшаб қолган. Вақтинчалик прописка олиш учун иш жойингиздан маълумотнома олишингиз керак. Ишга киришингиз учун эса вақтинчалик прописка бўлиши керак. Икки ўртада сарсон одам.

@bahodirahmedoff
4.6K viewsedited  12:39
Ochish/sharhlash
2022-09-27 13:09:00 Нозим Сафарининг навбатдаги тревел видеоси Париж шаҳри ҳақида бўлибди. Бу бола Парижда нималар қилиб юрди шунча пайт десам астойдил ўрганиб чиқибди. Мени ҳайрон қолдирган биринчи факт Францияни лол қолдирган самарқандлик меъмор бўлди.

Каллали, интеллектуал одамлар кўп бизда. Сен бўлса ҳалиям ўзингга ишонмай Россияда ишлашни ўйлаб ўтирибсан Карл!

Видео:



Машнақа блоглар кўпайишидан ҳаммамиз манфаатдормиз.
234 views10:09
Ochish/sharhlash
2022-09-27 10:50:04 Ўқитувчилар аттестация хорижда қандай?

Ҳуқуқий сиёсат тадқиқот институти масъул ходими Бектурсун Муродқосимов билдиришича, институт томонидан хорижий давлатлардаги ўқитувчилар фаолиятини баҳолаш билан боғлиқ тартиблар ўрганилганда қуйидагилар аниқланган.

Жанубий Корея

Ўқитувчилар фаолиятини баҳолаш “Ўқитувчиларнинг касбий ривожланишини баҳолаш” тизими асосида олиб борилади.

Ушбу тартиб жорий этилгунга қадар ўқитувчилар фаолияти фақат директор томонидан баҳолаб келинган бўлса, янги тизимга кўра камида учта ўқитувчи, мактаб директори ва ўқувчилар ҳамда уларнинг ота-оналари баҳолаш жараёнида иштирок этишади.

Баҳоловчилар ўқитувчига турли компетенсиялар бўйича 5 балли ликерт шкаласида балл қўяди, бунда 1 балл энг паст балл, 5 балл эса энг юқори балл ҳисобланади.

Баҳолашда паст балл олган педагоглар Ўқитувчилар малакасини ошириш муассасаларида 60 соатдан 210 соатгача касбий тайёргарликдан ўтишлари керак. Агарда улар кейинги йили ўз кўрсаткичларини яхшилай олмасалар, олти ойга дарс машғулотларидан четлаштирилади ва Таълим, фан ва технологиялар миллий институтида 730 соатлик касбий тайёргарликдан ўтишлари керак бўлади .

АҚШ

Ўқитувчилар фаолиятини баҳолаш тартиблари штатлар томонидан мустақил тарзда белгиланади. 31 та штатда ўқувчиларнинг ўқитувчи фаолиятига билдирган фикрларидан асосий баҳолаш кўрсаткичларидан бири сифатида фойдаланилади.

Илғор тажрибани инобатга олган ҳолда, ўқитувчиларнинг педагогик маҳорати ва касбий салоҳиятини баҳолаш жараёнларига ўқувчилар ва ота-оналарни ҳам жалб этиш, бунда «kundalik.com» нинг техник имкониятларидан фойдаланиш таклиф этилади.

@bahodirahmedoff
2.0K views07:50
Ochish/sharhlash
2022-09-27 09:06:38 Пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнат масаласида баёнот

Мажбурий меҳнатга йўл қўйилмаслиги миллий қонунчилик билан тартибга солинган, ушбу қилмиш учун жиноий жавобгарлик белгиланган.

Олий Мажлис Сенати Раиси бошчилигидаги Одам савдосига ва мажбурий меҳнатга қарши курашиш миллий комиссияси томонидан ҳар қандай кўринишдаги мажбурий меҳнатга жалб этиш, ишчилар учун муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш билан боғлиқ муаммоларни зудлик билан ўрганилиши, бартараф этилиши ҳамда айбдор шахсларга нисбатан қонуний чора кўрилиши назоратга олинган.

Азиз юртдошлар агар Сиз мажбурий тарзда бирор бир меҳнатга жалб этиш, муносиб меҳнат ва дам олиш шароитларини яратиш билан боғлиқ муаммоларга дуч келсангиз “1176” ҳамда “1092” рақамли “ишонч телефон”ларига мурожаат қилишингизни сўраймиз.

Ҳар бир маълумот ва мурожаат белгиланган тартибда тезкорлик билан ўрганиб чиқилади ҳамда зарур чоралар кўрилади. Мурожаатчининг розилигисиз шахсига доир бирон-бир маълумот ошкор этилмаслиги кафолатланади.

Одам савдосига ва мажбурий
меҳнатга қарши курашиш
миллий комиссияси

@bahodirahmedoff
3.0K views06:06
Ochish/sharhlash
2022-09-26 17:12:12 Олий суднинг расмий канали (@oliysuduz)га кириб суд ҳақида янгиликларни ўқимоқчи эдим. Электротехника бўйича президент селектори тўғрисидаги хабарларга кўзим тушди. Бу хабарларни шундоғам президент матбуот котибининг канали (@Press_Secretary_Uz)дан ўқигандик.

Олий суднинг матбуот хизматидаги кимдир суд органлари мустақил эмаслигини кўрсатиш учун атай шундай қиладими дейман?

@bahodirahmedoff
2.2K viewsedited  14:12
Ochish/sharhlash
2022-09-26 15:20:28Вьетнам урушида қатнашишдан бош тортган Мухаммад Али

Мусулмон инсон сифатида бокс қироли Муҳаммад Али АҚШнинг Вьетнамдаги урушида қатнашишдан бош тортган.

Айни кунларда Россияда қисман сафарбарлик эълон қилинди. Ушбу зўравонликларда қатнашишдан мусулмон одам тийилиши кераклиги ҳақида Мусулмонлар идораси фатво берди. Худди шундай ҳаракат АҚШ-Вьетнам уруши вақтида Муҳаммад Али томонидан бажарилган.

Мен вьетнамликлар билан жанжаллашмаганман, уларга ҳеч қандай ғайирлигим йўқ. Улар менга ҳеч қандай ёмонлик қилишмаган, қора танли деб ҳуқуқларимни чекламаган. Агар мени қамоққа юбормоқчи бўлсангиз, марҳамат. Мен бу бечора бахтсизларни ўлдириш учун 10 минг км. йўл босиб борганимдан кўра – қамоқда ўтириб, сизлар билан жанжаллашиб ўлганим афзал. Айнан сизлар менинг эркинлигимга, бошқалар билан тенг ҳуқуқли бўлишимга, диний эътиқодимга беҳурмат муносабатда бўлдингиз. Вьетнамликлар эмас".

Россиядаги мобилизацияда нега рус халқи фаол қатнашмаяпти, нега урушда улар Путин буйруғига лаббай демаяпти деганлар бир нарсани тушуниши керак. Адекват одам учун бу Ватанни ғанимдан мудофаа қилиш, бостириб келаётган ёвга қарши қон кечиш эмас. Бу агрессия. Йўқ жойдан бориб бошқа бир инсон (кимгадир ота, кимгадир ўғил, кимгадир ака бўлган шахс)ни ўлдириш ишига ҳисса қўшишни хоҳламаслик табиий ҳолат.

Муҳаммад Али бунга яққол мисол.

@bahodirahmedoff
3.7K views12:20
Ochish/sharhlash