Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.55K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Инстаграм: https://instagram.com/huquqiy_boho

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 84

2022-10-09 15:20:10
Мурод Назаровнинг "Кислород" мажмуасида 700га яқин дарахтни кесгани ҳолати бўйича Газета.уз маълум қилишича, Тошкент шаҳар экология бошқармаси 12та дарахт кесилгани бўйича ҳолатни расмийлаштирган. Зарар миқдори 26,2 млн. сўм.

Қаранг, табиатга, Тошкент аҳолисига келтирилган шунча зарар 26,2 млн сўмлик бўлибди. Ишқилиб Мурод ака қийналиб қолмадимикин? Осонми шунча пулни тўлаш? Бу атайлаб зарар фактини камайтириш бўлса керак? Бўлмаса жазониям энг ками қўлланиладими? МЖтКнинг 79-моддаси 1-қисми яна. Санкция: БҲМ 5 бараваридан 10 бараваригача Кўчмас мулкни вақтида рўйхатдан ўтказмаса ҳам БҲМ 10 баравар жарима. Тўй, маърака ўтказиш тартибини бузгангаям БҲМ 10 баробар жарима...

Энг қизиғи, йўлга, йўл иншоотига, тартибга солувчи техник воситага шикаст етказгангаям, шаҳарни экологик муҳитини ўзгартириб юборадиган қирғингаям БҲМ 10 баробар жарима...

Экоцид жиноятини киритиш вақти аллақачон бўлган бизда ўзи

@bahodirahmedoff
3.5K viewsedited  12:20
Ochish/sharhlash
2022-10-09 07:39:19
Биз қандай инсон тарбиялашимиз керак? Aёллар қандай яшаши керак? Идеал муносабатлар қандай бўлади? Бола учун ҳамма ишни бажариш керакми?

Юзма-юз лойиҳасининг бугунги меҳмони психолог Ҳуррият Раҳматуллаева кўпчиликни қийнайдиган саволларга жавоб берди.

Юзма-юз - Хотин қизларни руҳлантириш ва уларга мотивация бериш лойиҳаси.

Видеони тўлиқ томоша қилиш учун





@bahodirahmedoff
4.1K viewsedited  04:39
Ochish/sharhlash
2022-10-07 19:01:34 Сени ёки яқинларингни ҳаёти фирибгар артист ва тиш суғурувчи туфайли асраб қолинган бўлиши мумкинлиги ҳақида

Сарлавҳани ўқиб, воу кечки ўқишга қизиқарли биннаса шекилли деб ўйлагандирсан. Да.

Хуллас бугун янги китоб бошладим, француз врачи ва публицисти Люк Перинонинг "Нолинчи бемор" асари.

Прикинь, XIX аср ўрталаригача агар мабодо бола "Кесерево" орқали туғиладиган бўлиб қолса, аёл 100 фоиз ҳолатда аяғини узатворардикан, яъни уни асраб қолишга абсолютно имкон бўлмаганакан. Катта қон йўқотилиши ва қорнинг ёрилгандаги шок любой одамни шокка туширса керак.

Ўша пайтларда жарроҳликка эътибор жа унақа катта бўлмаган, ўша даврда бу иш билан қассоблар ва сартарошлар шуғулланганиданам сезса бўлади буни

Так вот, 1844 йилда АҚШ да Квинси Колтон исмли машенник брат турли томошалар қўйиб юрган, одамларни кулдирадиган, ееенгил қилиб қўядиган газ борлигини реклама қилиб, томошалар қўйган. Бунда у азот оксидидан фойдаланарди. Бу моддани ичига ютган одам жуда енгиллашиб, такой лёхкий кулорадиган бўбқолади. (баъзида айрим братларинг 0.5 баклажкани ушаволиб тиржайиб турадию ашнақа ҳолат типа )

Бир куни шу братни томошасига Хорас Уэллс исмли "тиш суғургич" кириб қолади, бундай деганим у пайтларда стамотолог деган касб бўмаган, тиш оғрияптими давай таг-паги билан суғурвор, тамом.

Халиги машенник брат саҳнага Сэмюэла Кули исмли одамни чақиради, азот оксидини ҳидлатади, Кули ўзини йўқотиб, такой лёхкий бўволиб, рақс тушаётганида йиқилиб тушади ва полдан чиқиб турган катта мих унинг болдирини йиртиб ташлайди. У эса ҳеч нарса бўлмагандай ўрнидан туриб, рақс тушишда давом этаверади. Буни Хорас Уэллс кўриб қолади.

Кейинчалик тушуниладики, азот оксиди хидлаб олгани учун ҳам у оғриқ сезмаган, концертдан кейин войдодлаб оёғини ушлаб ётади, чунки азотнинг таъсири тарқаган эди. Буни кузатган Хорас Уэллс уйига бориб, ўзи ҳам шу газдан хидлаб олиб, ўзини тишини суғуриб ташлайди. Абсолютно оғриқ ҳис қилмайди.

Шундай қилиб, у медицинада илк бор анестезия бўлимини кашф қилади, оддий тиш суғурувчидан тишларни даволовчига айланади.

Ушбу кашфиётлардан кейин, медицина ва хусусан жарроҳлик жуда катта қадамлар билан ривожлана бошлайди, чунки инсон энди оғриқни буткул жиловлашни ўрганиб олган эди.

@nurbekalimov
1.1K views16:01
Ochish/sharhlash
2022-10-07 18:22:41 Судьялар олий мактаби тугатилмаслиги керак

Судьялар олий мактабини тугатиб Ҳуқуқни мухофаза қилиш академиясига ўтказиш фикрига қаршиман. Бу судлар мустақиллиги принципига прям болта уриш. Бўлажак судьялар эртага судда кўзи-кўзига тушадиган бўлажак прокурор, терговчилар билан ўқийдими?

Суд-прокурорлик фаолияти бўйича бакалавриат дегани нимаси бўлди? Суд ва прокурор сўзлари битта тире билан жуфт сўзда келиши ўзи уларни бир сафга қўймоқда. Ўзи нега судьялик ва прокурорлик учун алоҳида бакалавриат бўлиши керак? Эртага бошқа юридик ОТМлар ажратилмаслигига ким кафолат беради?

Агар мактабда моддий-техник база ва ўқув услубий таъминлашга шароит бўлмаса, бунинг учун умуман бошқа Академияга қўшвориш кераклигига тушунмадим. Нимасида мантиқ бор буни? Рақамлаштириш сустлигиям сабаб экан. Кадастр рақамлаштирилди. Битта мактабга 4 та ускуна қўйиш қийинми?

Судьялар олий мактаби бир вақтлар очилиш маросимида карнай-сурнайлар бўлганди. Бунга кўп бўлмади. Камчиликлар тўғриланиб эволюцион тарзда сайқалланади, оёғи кесиб ташланмайди бундай таҳсил масканларни.

@bahodirahmedoff
1.9K viewsedited  15:22
Ochish/sharhlash
2022-10-07 13:00:05 Даъво муддатини қўллашда "чўзилишлар"

Кеча Саидали ака Олий судда адолат қарор топгани ҳақида ёзди. Бу борада маҳкамага ташаккур билдирамиз. Лекин мен эътибор берган жиҳат бошқа масала.

Ушбу суд иши фуқаролик ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида апелляция тартибида кўриб чиқилганда шахсан ўзим бир неча бор қизиқиб қатнашдим. Бир неча бор! Ишда раислик қилувчи Д. Абдуқахарова, ҳайъат аъзолари: Г. Зиганшина, И. Алманов бўлди. Билмайман ўзим 4 ёки 5 марта бордим суд мажлисига. Жами суд мажлиси 8 марта бўлди адашмасам. Ҳар сафар суд ҳайъати уни текширади, буни текширади. Қисқаси роса чўзилди. Ҳа энди суд атрофлича далилларни текширади-да дерсиз. Тўғри. Лекин шунча текшириб охири даъво муддатини қўллаш билан суд ишида ажрим чиқарди.

Даъвогар вақтида Меҳнат инспекциясига ариза берганман, даъво муддатини сўнгги вақтларида Умрада бўлганман деб далиллар кўрсатса ҳам, суд шунча ишни кўриб охирида даъво муддати бўйича апелляция шикоятини рад қилиб турибди-ю. Шунақа экан нимага иш бунча чўзилди, тушунмадим.

Олий суд эса буни кўриб ортиқча оворагарчиликларсиз, тезда ҳолатга ҳуқуқий баҳо бериб, даъво муддатини ҳам узрли деб топди, ҳам ноқонуний буйруқни бекор қилиб даъвогарни ишига тиклади.

Судьяларга илтимос: даъво муддатини қўлласангиз Абдуқахарова ва унинг шерикларидек узоқ чўзмай ажримингизни чиқара қолинг. Даъвогар тезроқ Олий судга бориши керак.

@bahodirahmedoff
3.0K viewsedited  10:00
Ochish/sharhlash
2022-10-07 10:00:26
Дўстингизга ишимга аралашма деб бақирсангиз Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 183-моддаси (майда безорилик) билан жавобгарликка тортиласиз. Мана исботи.

@bahodirahmedoff
8.1K viewsedited  07:00
Ochish/sharhlash
2022-10-07 09:45:09 Жиянига фирма очиб кредит берган шахс

Жиззах шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, АТБ “Қишлоқ қурилиш банк”нинг Жиззах минтақавий филиали собиқ бошқарувчиси У.Ю., “Z.B.” МЧЖга жияни О.ни раҳбар сифатида тайинлаб, ушбу МЧЖга юк автотранспорт воситаларини харид қилиш учун 1,5 млрд сўм кредит ажратилишига эришиб, кейинчалик 1,3 млрд сўмлик транспорт воситаларини бошқа шахсларга сотиб юбориб, кредит маблағларини ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилганлиги аниқланган.

Бош прокуратура ҳузуридаги департамент

Ҳалол Эшматни уйидагилари сал олдинроқ:

Мана шу бола жуда уддабурон чиқди-да. Банк бошқарувчиси бўлиб кетган ҳозир. Кўрдингми, сен тенгилар уйларни данғиллама солиб, қиличдек бўлиб мошиналарни миниб юришибди. Сен бўлса ҳокимиятда ишлаб қуруқ ойликка қараб юрорасан!

@bahodirahmedoff
3.4K viewsedited  06:45
Ochish/sharhlash
2022-10-07 09:25:50 Кадастр бўйича “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун Сенатда Сенатор Рустам Ибрагимович Холмуродов айтмоқда: "Бугунги кунгача Кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёни бир неча босқичда амалга оширилиб келинган.…
3.3K viewsedited  06:25
Ochish/sharhlash
2022-10-07 09:01:08 Кадастр бўйича “Кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида”ги Қонун Сенатда

Сенатор Рустам Ибрагимович Холмуродов айтмоқда:

"Бугунги кунгача Кўчмас мулкни давлат рўйхатидан ўтказиш жараёни бир неча босқичда амалга оширилиб келинган.
Ҳар бир босқични таҳлил этиш, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш амалиётини ўрганиш соҳада бир қатор муаммолар мавжудлигини кўрсатди.

Булар асосан давлат рўйхатидан ўтказишнинг аниқ жараёни ва муддатлари белгиланмагани, кўп йиллик дарахтларга бўлган ҳуқуқларни рўйхатдан ўтказиш ҳамда кўчмас мулк ҳақидаги ахборотларни тегишли органларга тақдим этиш тартибларининг мавжуд эмаслиги, кўчмас мулклар ягона давлат реестрининг йўқлиги, энг асосийси, бино-иншоотларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги ягона қонуннинг қабул қилинмаганлиги билан изоҳланади".

Сенат Ялпи мажлисидан битиклар

@bahodirahmedoff
3.5K viewsedited  06:01
Ochish/sharhlash
2022-10-06 18:44:02 Ҳибсхоналарда клапа босгани айтилмоқда.

https://t.me/Advokat_Abdullayev/185

Қонун бўйича бу ИИВ назоратида. Тезроқ бир чора кўрилиши керак.
4.3K views15:44
Ochish/sharhlash