Get Mystery Box with random crypto!

Шахслар даври Ҳамма ташкилотда ўз даврининг 'эгаси' бор. Кимд | Bahodir Ahmedov

Шахслар даври

Ҳамма ташкилотда ўз даврининг "эгаси" бор. Кимдир салбий, кимдир ижобий эсланади. Давлат раҳбарлари эмас, ташкилот раҳбарлари ҳам даврга номи қўйилади. Экологияда ўтган йилни "Мақсудов даври", "айиқ даври" деб эслаймиз. Ҳудуд бўйича Фарғонада масалан "Ғаниев даври" оғир давр дея эсланади. Андижонда "Обидов даври" ҳалигача эслаб турилади. Мустабид давр Сурхондарёси "Тўрақулов даври" дея қўрқув билан эсланади. Прокуратуранинг зимистон коридорлари "Рашид Қодиров даври" номи остида салбий ҳолатда ёдга олинади. Бундай ёдга олишлар университетлардаям бор. АДУда "Мадумаров даври", ЖИДУда "Жумаев даври", Миллий университетда "Муҳаммедов даври" эслаб турилади.

Мен шу кунларда, юристлар орасида суд тизимининг ўтган даври "Комилов даври" дея худдики ўзбилармончилик, тартибсизлик давридек эсга олинаётганига гувоҳ бўляпман. "Қарор қачон чиққан экан? 2020 йилми? Ҳа унда тушунарли...."

Одам қаерга борса қўлларини бигиз қилиб кўрсатишлари, сизга олазарак қараб зимдан пичирлаб қўйишлари бу сизнинг иш тутумингизга бир баҳодек, гўё. Кўчадаги одамлар эмас, айнан мутахассислар орасида. Шунинг учун қилган ишларим изсиз кетади деб ўйламанг. Кресло бугун, эртага йўқ. Ўлимдек абсолют ҳақиқат бу.

@bahodirahmedoff