Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.55K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Инстаграм: https://instagram.com/huquqiy_boho

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 82

2022-10-31 10:01:13
Xo'sh, uzoq kutilgan va ko'p gapirilgan "ICTWeek Uzbekistan-2022" AKT haftaligi Samarqandda qanday o'tdi?

24-27-oktabr kunlari o’nlab mamlakatlardan kelgan yuzlab tashrif buyuruvchilarni o'zida jamlagan "Silk Road Samarkand" majmuasida 4 kun davomida "ICTWEEK Uzbekistan" sammiti, "Digital Eurasia" forumi, "BPO" sammiti, "IT-ta'lim" sammiti, "CIO" sammiti va "ICT Expo" ko'rgazmasi kabi 20 dan ortiq yirik tadbirlarga mezbonlik qildi.

Haftalikda nafaqat mahalliy IT kompaniyalar, balki, Nokia, Huawei, ZTE, Yandex va Meta kabi 60 dan ortiq yirik xalqaro korxonalar ham ishtirok etgani e’tiborli.

"ICT Week"ning so’nggi kunida mehmonlar Samarqand shahridan biroz chetroqda joylashgan Nurobod tumanining Oqsoy qishlog’iga taklif etilishdi. Bunga sabab, "IT Village" - innovatsion kampusining ochilishi bo'ldi.

Eslatib o'tamiz, bosh axborot hamkor sifatida "Mening yurtim" telekanali haftalikning barcha jarayonlarini yoritib kelmoqda. "ICTWeek" qanday o'tganligi borasida yuqoridagi video orqali batafsil tanishishingiz mumkin.

#ictweek #ictweek2022 #my5tv
Telegram | Instagram | Facebook | YouTube
2.6K views07:01
Ochish/sharhlash
2022-10-30 18:05:14 Мен ютубда қизиқиб кўрадиган лойиҳалар ТОП-3лигида Teacher Azam, Mirshakar Fayzullayev ҳақида топ-3ликни яна биттаси Subyektiv лойиҳаси ажойиб кўрсатув тайёрлабди. Ҳали кўрмасдан туриб қўрқмасдан айтяпман буни. Улар қатнашган сон даҳшат чиққанига иккиланмай, баралла айта оламан.





Констани очиғи эшитмаганман. Лекин ёшлар қанчалик мухлислик қилиб, у учун "ўлиб-тирилаётганини" кўриб турибман. Демак у ҳам талант.

Бўпти, кўришамиз. Видеони кўришим керак. Ичидан парчалар келтириб ўз фикрларимни бериб бораман.

@bahodirahmedoff
4.0K views15:05
Ochish/sharhlash
2022-10-30 11:37:14 Apple ва Pear technologies

Европа интеллектуал мулк идораси (EUIPО) Pear Technologies томонидан нок логотипидан фойдаланишни тақиқлаган. Сабаби нок тасвири туширилган логотипга Apple адвокатлари қарши чиқишди.

Дастурий таъминот ҳамда рақамли хариталаш хизматларини кўрсатувчи Pear Technologies компанияси 2014 йилда нок мевасини компания логотипи сифатида рўйхатдан ўтказишга уриниб кўрди ва дарҳол Applе томонидан қаршиликка учради.

Интеллектуал мулкни ҳимоя қилиш бўйича мутахассислар: битта расмда олма, иккинчисида нок тасвирланган бўлишига қарамай, улар юридик жиҳатдан бир хил, чунки улар "мавҳум стилизация"ни англатади ва иккаласи ҳам "меваларнинг силлиқ, юмалоқ силуетлари" ҳисобланади, деган қарорга келишди.

Ҳаттоки, Pear Technologies рўйхатдан ўтказмоқчи бўлган логотипда мева номи ёзилиши ҳам ёрдам бермади (pear инглиз тилида нок деган маънони англатади). Маълум бўлишича, истеъмолчи бу номнинг логотип билан алоқасини ҳар доим ҳам англай олмайди ва охир-оқибат гап Applе маҳсулотлари ҳақида кетаяпти деб, адашиши мумкин.

Европа интеллектуал мулк идораси (EUIPO) Аpple адвокатларининг далилларини инобатга олиб, Pear Technologies компаниясига нок мевасидан логотип сифатида фойдаланишни тақиқлади. Биринчи қарордан сўнг, компания логотипнинг иккинчи версиясини таклиф қилди, унда нок силуети турли ўлчамдаги кўплаб квадратлардан ташкил топган бўлиб, унинг олма шаклига умуман ўхшаш жойи бўлмасада мазкур белгидан фойдаланишга барибир рухсат берилмади.

Манба

@bahodirahmedoff
4.2K views08:37
Ochish/sharhlash
2022-10-30 09:02:15
Asaxiy дан ажойиб чегирма. Жаҳон адабиётининг бешта машҳур асари тўпламини 149 000 Сўмдан харид қилинг. Уни устига етказиб бериш текин. Фойдаланиб қолинг.

Китоб жавонингизни бирданига бешта номдор китоб билан бойитинг!

Буюртма бериш:
asaxiy.uz/u/635bd2eb0fe33

Телеграм бор орқали: @asaxiybot
3.9K views06:02
Ochish/sharhlash
2022-10-29 19:05:50 Янги тахрирдаги Меҳнат кодекси: ходимлар ва иш берувчиларга нималар ўзгармоқда?

Олий Мажлис қонунчилик палатаси Спикер ўринбосари Одилжон Тожиев янги таҳрирдаги Меҳнат кодексидаги фарқларни келтириб ўтибди.

Ходимлар учун:

Ишга қабул қилиш босқичлари, жумладан, ишга кириш тартиблари белгилаб олинмоқда;
Айрим тоифадаги ходимлар (раҳбарлар, бош бухгалтерлар) учун синов муддати 3 ойдан 6 ойгача узайтирилмоқда;
“Ходимнинг пенсия ёшига етганлиги муносабати билан иш берувчининг ташаббуси билан меҳнат шартномасини бекор қилиш” асоси чиқариб ташланмоқда;
Ишдан бўшатиш нафақасини иш берувчида ишлаган иш стажига қараб дифференциациялашган миқдори белгиланмоқда;
Ходимларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилишга бағишланган нормалар киритилмоқда;
Дам олиш кунини давлат байрамлари (ишланмайдиган байрам кунлари) кунларига тўғри келган тақдирда кўчириш қоидаси киритилмоқда;
Меҳнат таътилининг минимал давомийлиги календарь кунларда (15 иш куни ўрнига 21 календарь куни) белгиланмоқда.

Иш берувчилар учун:
Муддатли меҳнат шартномасини тузиш асослари сезиларли даражада кенгайтирилмоқда;
Муддатли меҳнат шартномаси муддати бир марталик узайтириш ҳуқуқи билан
5 йилдан 3 йилгача қисқартирилмоқда;
Ходимни бошқа иш берувчига хизмат сафарига юбориш тартиби белгиланмоқда;
Иш берувчи томонидан иш вақти режимининг турли хил вариантларини белгилаш механизми жорий этилмоқда;
Иш берувчи томонидан хизмат текширувларини ўтказиш ва ишдан четлаштириш тартибга солинмоқда.

"Кодекс даражасида мажбурий меҳнат тақиқланиши ва меҳнат мажбуриятларининг кафолатланганлиги алоҳида эътиборга лойиқ" деб айтмоқда Тожиев.

Янги Меҳнат кодексида кўп ўзгаришлар бор. Депутат ва сенаторлар бу Кодекс қанчалар муҳокамага бой бўлганини яхши билишади.

@bahodirahmedoff
4.7K views16:05
Ochish/sharhlash
2022-10-29 17:52:59
Қашқадарё вилояти Ғузор туманида жойлашган “Uzbekistan GTL” заводи маъмурий биносида “Таълим-ишлаб чиқариш кластерида ёшларнинг ўрни” мавзусидаги Республика илмий-техникавий анжумани ўтказилибди.

Унда Республиканинг 15 тадан ортиқ Олий таълим ва илмий текшириш институтларидан 100 тадан ортиқ ёш олимлар ва мутахассислар қатнашишибди.

Биз ҳар қандай соҳада илмни устун қўйишимиз керак бўлган замон одамларимиз.

Батафсил

@bahodirahmedoff
3.7K views14:52
Ochish/sharhlash
2022-10-29 15:44:02 Ит ёки мушук боқувчиларнинг қонунчиликдаги мажбуриятлари

Ит ёки мушук боқишга қизиқасизми? Уларни кўчаларда сайр қилдириб ўзгача руҳий ҳордиқ оласизми? Бўлмаса қуйидаги мажбуриятларни билиб олинг. Бўлмаса ИИБ ходимлари жарима билан ўзгача "руҳий ҳордиқ" олдириб қўйишади

Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 08 июл куни 202-сонли қарорига асосан ит ва мушукларнинг эгалари қуйидагиларга мажбур:

атрофдаги одамлар ва ҳайвонларнинг хавфсизлигини таъминлайдиган зарур чораларни кўриш;

итларнинг қўшнилар тинчлигини бузиб тинимсиз вовиллашига йўл қўймаслик чораларини кўриш;

итлар ва мушукларнинг умумфойдаланишдаги жойларни (кириш жойларини, зинапоя майдончаларини, лифтларни, болалар майдончаларини, йўлкаларни, йўлакларни, кўкаламзорлаштирилган ва ободонлаштирилган ҳудудларни ва ҳоказоларни) ифлос қилишига йўл қўймаслик;

умумфойдаланишдаги жойларда итлар ва мушуклар қолдирган экскрементларни (тушундинглар нималигини) олиб ташлаш;

итлар ва мушуклар қолдирадиган экскрементларни дарҳол йиғиштириб олиш учун ўзи билан анжом олиб юриш;

итларни сотиб олишда ва бошқа жойга кўчганда уларни тегишли ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларида рўйхатдан ўтказиш ва ҳар йили қайта рўйхатдан ўтказиш, шунингдек зарур маълумотларни фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига маълум қилиш;

итларни ветеринария паспортини тақдим этиш ҳамда итларни текшириш ва касалликнинг олдини олувчи эмлаш учун ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига олиб келиш;

тегишли ҳудудга киришда ит борлиги тўғрисида огоҳлантирадиган тахтача ўрнатиш;

ит ёки мушук одамларни ёки ҳайвонларни тишлаган тақдирда уни дарҳол текшириш ва 10 кун муддат ажратиб қўйиш учун ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига олиб келиш ҳамда биринчи ва такрорий ветеринария кўриги ҳақидаги маълумотномани ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларидан олиш ва уни тишлашдан жабрланган шахсга дарҳол топшириш;

ҳайвонлар қутуриш касаллигига чалинганлиги ҳақидаги ҳар бир шубҳаланишда дарҳол ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларини хабардор қилиш ва уларни ажратиб қўйиш учун зарур чоралар кўриш;

касал итлар ва мушукларни ҳайвонлар ажратиб қўйиладиган махсус хизматларга топшириш;

итлар ўлган тақдирда ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бўлимларига, яшаш жойидаги фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига хабар бериш ҳамда ўлган итнинг жасадини ташлаб юбормаслик, уни итни ветеринария паспортини илова қилган ҳолда туман ва шаҳар ободонлаштириш бошқармалари ҳузуридаги қаровсиз қолган ҳайвонларни тутиш бўлимига топшириш.

Шунингдек, итнинг эгаси ўз итини етовга боғланган ҳолда ва тумшуқбоғда чекланган вақт мобайнида ёлғиз қолдириш ҳуқуқига эга. Ахир, ит (ёки мушук) ҳам ёлғиз қолиши, ҳаёлларига эрк бериши керак-ку.

@bahodirahmedoff
5.3K views12:44
Ochish/sharhlash
2022-10-29 14:42:58 Янги таҳрирдаги Меҳнат кодекси Президент томонидан тасдиқланибди.
4.1K views11:42
Ochish/sharhlash
2022-10-29 07:30:53
Дмитрий Гордон Эрон дронлари масаласида адашмовчилик бўлгани, Тожикистон дейман Ўзбекистон деворганини айтибди.

У шунингдек шундай оғир кунларда Украин халқини қўллаб-қувватлаган ўзбекларга миннатдорчилик билдирган.

@bahodirahmedoff
4.4K views04:30
Ochish/sharhlash
2022-10-28 11:48:52 Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси ўтган ойлар давомида Ўзбекистонга қанча Россия фуқаролари кириб келганини маълум қилди.

Қайд қилинишича, 2022 йилнинг 9 ойи давомида Ўзбекистонга жами 318 156 нафар Россия федерация фуқаролари кириб келган.

Уларнинг 210 минг 902 нафарини эркаклар, 107 минг 254 нафарини аёллар ташкил қилади.

@bahodirahmedoff
4.8K views08:48
Ochish/sharhlash