Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 16.55K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @huquqiy_boxo
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Инстаграм: https://instagram.com/huquqiy_boho

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 83

2022-10-28 11:04:41 Метродаги қиз ва маъмурий қамоқ Метрода битта қиз сумкамда бомба бор деб ҳазиллашгани ва у 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси олгани кўп шов-шув бўлди. Биз аслида мана шундай кейслардан дарс оламиз. "Қонунлар қон билан ёзилади" деганидек ҳар бир вазият ортидан…
4.5K views08:04
Ochish/sharhlash
2022-10-28 09:33:11
Мана бу бошқа гап!

Тошкент давлат юридик университети ниҳоят биз кутган лойиҳани бошлабди.

“Очиқ ҳуқуқий маърузалар” деб номланган янги лойиҳа доирасида ҳар шанба куни соат 11.30 дан 13.00 га қадар университетнинг етакчи профессор-ўқитувчилари аҳоли учун қизиқарли ҳуқуқий масалаларда тушунтиришлар берар экан.

Очиқ маърузалар Тошкент давлат юридик университетининг катта мажлислар зали (собиқ ОДО биноси)да бўлиб ўтади. Асосийси, бепул. Исталган одам қатнашиши мумкин.

Дастлабки маърузалар университетнинг энг яхши ўқитувчиларидан бири ва жамоамиз аъзоси Мухаммадамин Каримжонов томонидан ўтказилади. Қайси мавзуда дейсизми?

Кундалик меҳнат муносабатлари ва ходимларнинг меҳнат ҳуқуқлари мавзусида. Зўр бўлади. Эртага соат 11.30 да бошланар экан.

@yuristkadr
3.8K views06:33
Ochish/sharhlash
2022-10-27 17:42:13 Журналистлар экология бўйича бирлашишга чақирмоқда

26 октябр куни Сенатда бўлган йиғилишда журналистлар экология соҳасида ҳамкасбларини бирлашишга чақиришган.

Kun.uz мухбири Илёс Сафаров:

Бугун журналистлар йиғилган эканмиз, бу ерда фақат ўз муаммоларимиз ҳақида эмас, жамият, мамлакат муаммолари ва бу муаммоларни ҳал қилиш учун ўз вазифаларимиз ҳақида ҳам гаплашайлик.

Бугун Ўзбекистон қандай экологик муаммолар ёқасида эканини барчамиз биламиз. Масалан, 17 октябр куни Тошкент ҳавосининг ифлослиги бўйича дунёда 1-ўринга чиқди. Лекин нега бу масалаларни фақат саноқли таҳририят ва блогерларгина ёзмоқда? Нима учун бутун ОАВ бу масала атрофида бирлашмаяпти?

Келинглар, Тошкент экологиясини бугунги аҳволга келтирган юзлаб тартибсиз қурилишлар, дарахткушликларга йўл қўйиб бераётган шаҳар ҳокимлиги, йирик корхоналарга қарши кучни бирлаштирайлик. Балки, барчамиз келишиб, бир кунимизни, сонимизни тўлиқ экологик муаммоларга бағишлармиз. Саҳифаларимизни тўлиқ оқ ёки қора қилиб чиқарармиз.

Мен бугун Ўзбекистон экологиясини инқироздан олиб чиқиш учун барча журналистларни бирдамликка чақираман. Бирлашмасак бўлмайди. Биз ўзимизнинг ички муаммоларимиз ҳақида кўп гапиришимиз мумкин, лекин жамият олдидаги асл вазифаларимиз қолиб кетяпти
”.

“Ҳуррият” газетаси бош муҳаррири Абдурасул Жумақулов:

Бугун матбуотимиз бирданига ва кетма-кетликда экологик муаммоларни кўтариши керак. Бу изсиз кетмайди, натижа бўлади.

Биз экологик муаммолар, дарахт кесилишлари ҳақида кўп гапиряпмиз, чора кўрилди, деяпмиз. Лекин икки кундан кейин прокуратура ёнидаги дарахтларни кесиб кетишяпти.

Экологик жиноятларга нисбатан жавобгарликни кескин оширишимиз керак”.

P. S. Тўғри чорлов. Мен журналистларни ҳам, блогерларни ҳам, юристларни ўзини ҳам иложи борича соҳавийлашишини тарафдори бўлганман. Шунда мутахассислар, экспертлар юзага чиқади. Чуқур таҳлиллар, муаммо илдизларига етиб боришлар юзага келади. Бироқ шундай масалалар борки, унда ҳар қандай одам бирлашиши керак. Хоҳ шоу-бизнес мухбири, хоҳ иқтисодчи-блогер, хоҳ автофаоллар бўлсин, ҳаммаси бир бўлиши лозим. Шундай масалалар ичида биринчиси бу экология! Дарахт кесишми, сувни ифлослантиришми, экология зарарига бўлган ҳуқуқий нормами, ҳаммасига қарши чиқишимиз керак. Бўлмаса ҳалокат.

@bahodirahmedoff
4.5K views14:42
Ochish/sharhlash
2022-10-27 16:46:56 27 октябрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистонда илк бор ўтказилаётган МДҲ Парламентлараро Ассамблеяси кузги сессияси доирасидаги тадбирларига старт берилди.

@bahodirahmedoff
3.9K views13:46
Ochish/sharhlash
2022-10-10 16:45:44
Андижондаги кўл тикланяпти. Атрофдаги экосистема тикланиши учун яна тер тўкиш керак.

@bahodirahmedoff
2.7K views13:45
Ochish/sharhlash
2022-10-10 16:30:57 Кўчмас мулкни ижарага бериш тадбиркорлик дея солиққа тортиладими?

Биласизми, бу масалада бир ҳолат бор. Одам ижарага бериб ҳам даромад олиши мумкин. Тадбиркорликда масалан биронта хизмат кўрсатиш билан ҳам даромад олиши мумкин. Ўртада нозик парда бор жойлар бор.

"Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида"ги Қонунининг 3-моддасига кўра, тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) — тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошириладиган, ўз таваккалчилиги ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир.

Фаолият деган сўзга эътибор қаратиш керак. Фаолият бу бир марталик фойда олишлар билан бўлмайди. Фаолият давомли бўлади. Ижарага бериш ҳам давомли бўладию дерсиз, лекин у бир марталик битим асосида иш юритади.

"Ижара тўғрисида"ги Қонун 1-моддасига кўра, ижара Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида ман этилмаган фаолиятнинг ҳамма соҳасида мулкчиликнинг барча шакл ва туридаги мол-мулкига нисбатан қўлланиши мумкин. Яъни, ижара учун тадбиркор бўлиш шарт эмас.

Шунингдек, шахсий буюмларни сотиш, пудрат ёки топшириқ шартномалари билан онда-сонда турли майда ишларни бажариш ҳам тадбиркорлик бўлмайди.

@bahodirahmedoff
2.7K viewsedited  13:30
Ochish/sharhlash
2022-10-10 15:55:26
Шу кунларда эски ижара шартномани расторжение қилиб релокантлар билан шартнома қилганларни яхшилаб эслаб қолиш керак. Эртага руслар қайтиб кетса, яна кўчмас мулк ижара бозори ўз ўрнига қайтади.

Ўшанда ижара билан боғлиқ тарихини кўриш керак. Мана шу вақтда Ижара шартномаси ижарачининг ташаббуси билан муддатидан олдин бекор қилинган бўлса, бундай одамга ишонч йўқ. Бугун айтиб туриб эртага қайтиб ҳам кетаверади. Бундай муносабатларда эса ишонч жуда муҳим.

@bahodirahmedoff
2.9K views12:55
Ochish/sharhlash
2022-10-10 14:56:41Юристлар ва давлат идоралари ходимлари учун муҳим китоб

“Asaxiy Books” Клаус Швабнинг “Тўртинчи саноат инқилоби“ китобини ўзбек тилида чоп этибди. Онгни юксалтиришдаги навбатдаги қадам.

Технологиялар тараққиёти ҳаётимизда нималарни ўзгартиради? Сунъий интеллект нималарга олиб боради, ундан ким ютади-ю, ким ютқазади? У қайси соҳаларда устунлик қилиши мумкин? Тўртинчи саноат инқилобидан ўз манфаатимиз йўлида фойдаланиш учун нималарга эътибор қаратишимиз керак? Давлатлар ёки ташкилотлар яқин келажакда нималар қилишлари, режа тузганда нималарга эътибор беришлари лозим?

“Тўртинчи саноат инқилоби“ ҳодисаси ўзининг ўлчами, кўлами ва мураккаблиги билан инсоният бошидан кечирган ҳеч бир жараёнга ўхшамайди. Ушбу китобдан нафақат мазкур саволларга жавоб оласиз, балки глобал эврилишлар ҳақидаги тушунчангизни ҳам кенгайтирасиз.

Бу китоб Сизга келажакка қараш имконини беради.

Буюртма бериш: asaxiy.uz/u/6322fc5c284a4
3.2K views11:56
Ochish/sharhlash
2022-10-10 12:18:42 Сирдарёда газ яхшилангани айтилмоқда

Жорий йилнинг 4-октябр санасида Сирдарё тумани Сирдарё шаҳри аҳолиси томонидан кечки пайтдан бошлаб табиий газнинг мунтазам пасайиши ва 3-октябр куни кечки пайти умуман ўчганлиги юзасидан мурожаат йўлланган эди.

Мурожаатдан сўнг, 5-октябр санасида табиий газ босими яхшиланганлигини маълум қиламиз. Мурожаатни ёритишда ёрдам берган блогерларга ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз ва қўллаб-қувватлаймиз! Мутасадди ташкилотлардан эса ўз ишлари ва вазифаларига масъулият ва қонуний тарзда ёндашишларини сўраймиз, токи жамиятдаги муаммолар ижтимоий тармоқларда ёритилмасин ва халқ сизнинг кўзингизга ёмон кўринмасин!

Шунингдек, ижтимоий муаммоларни доим ёритиб келадиган ва уларни ҳал бўлишида кўмаклашадиган шаҳримизнинг жамоатчилик назорати фаолларига миннатдорчилигимизни билдирамиз!

Сирдарё тумани Сирдарё шаҳри аҳолиси

@bahodirahmedoff
3.5K viewsedited  09:18
Ochish/sharhlash
2022-10-10 11:36:57 Урушда саробга айланган мифлар

Спорт бу уруш ва жанг ҳаракатларининг кичик кўриниши. Масалан боксда иккита кучли икки томондан рақибларни ер тишлатиб илдамлаб келмоқда. Кимдир буни, кимдир нариги боксчини кучли дейди. Иккаласиям жуда кучли ва тенгдек туюлади. Лекин ҳаммаси рингда маълум бўлади. Эслайман бир вақтлари Майкл Грант деган боксчи ёрқин жанглар билан, панчли даҳшатли нокаутлар кўрсатиб ютаверган. Ҳамма бунақаси бўлмаган деворган. Охири Леннокс Льюис билан рингга кўтарилганда ёш болага ўхшаб қолганди. Ташқаридан қараса икковиям монстр, лекин ҳаммаси юзма-юз келганда ойдинлашган.

Бунга яна бир мисол Бразилия-Германия 1:7 ҳисоби. Икковиям чемпионлик сари рақибларини янчиб бораверган. Ким ютаркин деб футбол экспертлариям бошини қашиб қолган. Бироқ иккови майдонда юзма-юз келганда ким кимдан яққол кучлилиги ҳисобдан кўриниб турибди.

Постни уруш ҳақида бошладим. Юқоридаги мисоллар шундаки, Россияни биз жуда кучли деб ортиқча баҳо бериб юборибмиз. Россия ва Украина юзма-юз келганда ким аслида ким, ким аслида қанчалик кучли экани ойдинлашди қолди. Бу урушдан иккита миф ошкор бўлди: 1) Россия афсонавий армияга эга эмас экан, 2) Путин шахси узоқни кўра билувчи стратег эмас экан. Бугун у қўрқоқлик билан аҳоли яшаш пунктларида терактлар қилмоқда. Бу қилмишларига жазони бу дунёдалигида олишини сиз-у биз азизларга кўриш насиб қилсин. Гитлердек ўзини-ўзи ўлдириб осон қутилиб кетмасин.

@bahodirahmedoff
4.0K viewsedited  08:36
Ochish/sharhlash