Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Telegram kanalining logotibi bahodirahmedoff — Bahodir Ahmedov B
Telegram kanalining logotibi bahodirahmedoff — Bahodir Ahmedov
Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 17.98K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @AdvokatBM
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Твиттер: https://twitter.com/BahodirAhmedov2

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 4

2023-06-02 10:36:52 Гулнора Каримовадан жабрланганларни зарари қопланадими?

2016 йилда менга “Қувасойцемент” АЖ нинг бир нечта акциядорлари мурожаат қилишганди. Масала, уларнинг акциялари собиқ директорлар томонидан олиб қўйилиши натижасида 2009-12 йилларда келиб чиққан зарарларни ундиришда адвокат сифатида ёрдам бериш.

Мен ишни ўрганиб, рад жавобини бердим, чунки ўша пайтларда “Қувасойцемент” АЖ Гулнора Каримовага қарашли одамлар томонидан бошқарилганлиги ҳеч кимга сир эмасди. Г.Каримованинг ўзи 2016 йилда озодликни чеклаш жазосини ўтаётганлиги ҳақида турли маълумотлар мавжуд бўлсада, барибир унга бориб тақалувчи ишлар бўйича шикоят қилишнинг ўзи ҳам жуда хавфли иш эди.
2017 йил бошларида “Қувасойцемент” АЖ акциядорлари қайтадан менга мурожаат қилишди, бу пайтга келиб Ш.Мирзиёев Президент бўлиб, катта ислоҳотлар бошланган пайт эди. Шу сабабли яхши ният билан иш бошладик.

Аввало, Яратганнинг инояти билан, қолаверса, прокуратура ва суд органларининг биз тақдим этган ҳужжатларни ўрганиб, қонуний бахо берганликлари натижасида суднинг ҳукми билан адолат тикланиб, 1 300 нафардан ортиқ жабрланувчилар фойдасига Г.Каримова ва бошқалардан 27.424.332.558,33 сўм ундириш белгиланди.

Суд ҳукми билан 2020 йилдаёқ прокуратура депозитида сақланаётган пуллар ҳисобидан зарарнинг 19.557.861.038,90 сўми жабрланувчиларга тўлаб берилди. Қолган 7.866.471.519,43 сўм зарар Г.Каримова ва бошқалардан солидар тарзда ундирилиши белгиланган.

Шундан кейин, деярли уч йил мобайнида қолган суммани ундириш учун мурожаат қилмаган жойимиз қолмади. Биз мурожаатларимизда Г.Каримованинг Ўзбекистондаги мулклари мавжуд бўлмаса, ундирувни чет элдаги мулкларига қаратишни сўраб, халқаро шартномаларга асосан ундирувни амалга ошириш мумкинлигини асослаб бердик.

Бироқ барча мурожаатлар айланиб-айланиб МИБ га боради. МИБ ҳам бир хилда жавоб беради: “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида” ги Қонуннинг 80-моддасида белгиланган навбат асосида тўлаб берилиши маълум қилинади.
Шундан бошқа жавоб йўқ.

Ва ниҳоят Г.Каримовага тегишли пулларнинг бир қисми қайтарилиши ҳақида Ўзбекистон ва Швейцария ўртасида битим тузилди, афсуски ушбу битимда қайтарилаётган пуллар ҳисобидан Г.Каримовадан жабрланувчиларга етказилган зарарни қайтариш кўзда тутилмади.

Ваҳоланки, БМТ нинг Коррупцияга қарши конвенциясининг 57-моддаси (Активларни қайтариш ва уларни тасарруф қилиш) нинг 3-банди с-кичик бандида барча “бошқа ҳолатларда, биринчи навбатда, мусодара қилинган мол-мулкни сўров бераётган иштирокчи Давлатга, бундай мол-мулкни унинг аввалги қонуний эгаларига қайтарилиши ёки жиноятдан жабр кўрганларга компенсация тўланиши масаласи кўради” деб белгиланган.

Менимча, Ўзбекистон томонида туриб музокарага киришган масъуллар томонидан ўз фуқароларига етказилган зарарларни ундириш масаласида етарли чоралар кўрилмаган. Қўпол қилиб айтганда, шунчаки, тупуриб қўйилган.

Шу сабабли биз ҳимоям остидаги фуқаролар билан маслаҳатлашиб, ўзинг учун ўл етим деган мақолга риоя қилиб, БМТ бош котибига ва Швейцария Конфедерацияси Президентига мурожаат қилмоқчимиз. “Г.Каримованинг пулларида бизни ҳақимиз бор, лекин бизни ҳукуматимиз вакиллари бу ҳақда сизга маълум қилмаган бўлса керак, шунинг учун Г.Каримованинг пуллари қайтарилишида 1 300 дан ортиқ жабрдийдаларни ҳам инобатга олинглар, жа борса 700 000 АҚШ долларига тўғри келади” деган маънода.

Бу ҳақда ёзишимдан мақсад, эртага БМТ ёки Швейцария ҳукумати томонидан Ўзбекистон тарафига қандайдир эътироз билдирилса, шу масалани ўзимизга айтганларингда кўриб чиқардик, дейдиганлар чиқиши мумкин. Аслида оиладаги муаммоларни оила бошлиғи ҳал қилади, муаммо ташқарига чиқмасин, дейди. Лекин шу муаммолар оила бошлиғигача етиб бормаяпти, шекилли.

PS: Илгари ҳеч қачон шу постни максимал тарқатишга ёрдам беринг деб ёзмаганман. Бироқ ушбу постни масъул шахсларга етиб боришига ёрдам берсангиз, 1 300 дан ортиқ жабрдийдаларни дуосини оласиз, бу аниқ.

Каналга уланиш
@advokatqosimov
3.6K views07:36
Ochish/sharhlash
2023-06-02 09:27:48 Янги қонун: мансабдор шахсга қачон 80 “минималка” жарима солинади?

“Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги Қонун сенаторлар томонидан маъқулланибди. Ўзгаришга кўра, техник жиҳатдан тартибга солиш, стандартлаштириш, метрология ва сертификатлаштириш, шунингдек, мувофиқликни баҳолаш қоидалари бузилишларининг олдини олиш соҳасида чоралар янада аниқроқ белгиланмоқда.

Сенат раиси ҳам бу масалада қатъий позициясини билдирди:
“Озиқ-овқат маҳсулотлари ва дори воситалари мувофиқлиги бўйича содир этиладиган бундай ҳуқуқбузарликлар нафақат давлатга иқтисодий зарар етказади, балки фуқаролар ҳаёти ва соғлиғи учун жиддий хавф солиши мумкин.

Шу билан бирга, бунинг учун белгиланган маъмурий жавобгарлик содир этилган қилмишнинг оғирлик даражасига ва келиб чиқадиган оқибатлар кўламига мутаносиб эмас”, дея таъкидлади.

Қонунга кўра, ушбу ҳуқуқбузарлик учун мансабдор шахсларга БҲМнинг 10 бараваридан 40 бараваригача миқдорда жарима солиш белгиланмоқда.

Агар маъмурий жазо чораси қўлланилганидан кейин бир йил давомида ҳуқуқбузарлик такрор содир этилган бўлса, мансабдор шахсларга БҲМнинг 40 бараваридан 80 бараваригача миқдорда жарима солиш кўзда тутилмоқда.

@bahodirahmedoff
5.4K views06:27
Ochish/sharhlash
2023-06-02 07:04:23
Кеча Олий судда ҳимоямиздаги "Элегант эксперт савдо" МЧЖ ва Фарғона вилояти божхона бошқармаси ўртасидаги иш якунига етди.

Божхона билан судлашувларда иш энг юқори судларгача бориши аниқ. Бу иш бўйича ҳам қуйи судларда судлашиб иккинчи марта Олий судга етиб келдик. Иккинчи босқичда Фарғона туманлараро иқтисодий суди ҳам, вилоят иқтисодий судлов ҳайъати ҳам тадбиркор фойдасига қарор чиқарганди.

Кеча Олий судда судья Т.Аннаева раислигида бўлиб ўтган кассация суди ҳам қуйи судларнинг қарорларини ўз кучида қолдириб, божхона органининг шикоятини рад қилди. Ҳудога шукур, бу сафар Олий судда ҳам адолат қарор топиб, тадбиркор кўкрагига шамол урадиган бўлди. 3 йилдан бери қайтариб берилмаган 417 млн. сўм ва ниҳоят божхонадан ундириладиган бўлди. Буёғи иш фақат Фарғона МИБчиларда қолди.

(Суратда адвокатлар Саидали Мухторалиев ва Хайрулло Қосимов ҳамда корхона таъсисчиси ва раҳбари Абдуҳалим Маматов ва Ёрқинжон Абдуллажоновлар).

@yuristkadr
3.8K views04:04
Ochish/sharhlash
2023-06-01 17:09:29
Ўзбекистонда адвокатларга ишонса бўладими? | Qo'shtirnoq Podkast|

YOUTUBE
да яна бир ажойиб канал — Qo'shtirnoq Podkast’ни бошладик. Ушбу подкастда мутахассислар, экспертлар ва блогерлар жамият учун муҳим мавзуларда фикр алмашадилар. Соҳалар ҳам турлича бўлади.

Ушбу подкастнинг 1-сонида адвокатура мавзуси кўтарилди. Унда адвокатлар Абдумалик Абдуллаев ва Хайрулло Қосимов ва камина Баҳодир Аҳмедовлар адвокатлик касбининг аҳамияти, унинг обрўси, сирлари, муаммолари ва ютуқлари ҳақида гаплашдик. Мен иштирокчи-модератор сифатида қатнашдим.

Адвокатурадаги қизиқ воқеаларни ҳам эслаганмиз.

Тўлиқ видеони YOUTUBEда томоша қилишингиз мумкин:


24.7K viewsedited  14:09
Ochish/sharhlash
2023-05-17 17:34:49 Фолбиндан фойда бўлмади, пулимни қайтариб олсам бўладими?

Қизиқ мақола ўқиб қолдим. Унда мурожаатчи йўллаган саволга судъя жавоб бермоқда. Расмийлар “мурожаат бу” деб жиддий қараб жавоб беришган, лекин савол жуда қизиқ.

Савол — Бир фолбинга бориб, эримни менга иситиб бериши учун 300 АҚШ доллари бергандим. “Икки хафтада муаммоинг ижобий ҳал бўлади”, деб ваъда берганди. Лекин орадан икки ой ўтса ҳам ҳеч қандай фойдаси бўлмади. Энди ўша фолбиннинг найрангига чув тушганимни англаб етяпман. Қўлимда ҳеч қандай исботим йўқ. Фақат дугонам гувоҳ бўлган. Унинг гувоҳлиги инобатга олинадими? Фолбинга берган пулимни қайтариб ололаманми? Бунинг учун қаерга мурожаат қилай?

Жавоб - Жамшид Шаропов, фуқаролик ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туманлараро суди судьясидан:

— “Амалдаги қонунчилик талабларига кўра, диний расм русумлар билан боғлиқ бўлган фаолият турлари билан лицензиясиз ёки бошқа рухсат берувчи хужжатларсиз шуғулланиш таъқиқланади. Сизнинг ҳолатингизда, фолбиннинг хатти-ҳаракатларида алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш билан боғлиқ (Фирибгарлик) жиноят аломатлари борлиги сабабли, етказилган зарарни ундириш ва Фолбиннинг ҳатти-ҳаракатларига нисбатан ҳуқуқий баҳо бериш масаласида тегишли ариза билан Ички ишлар ёки Прокуратура органларига мурожаат қилишингиз лозимлиги тушунтирилади.

Фолбинга нисбатан қўзғатилган жиноят иши якуни бўйича сиз томонингиздан тўланган 300 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағини ундириш чоралари, ишни кўриб чиққан жиноят ишлари бўйича суд амалга оширилади.
Фолбин билан сизнинг ўртангиздаги муносабат фуқаролик қонунчилик нормалари билан тартибга солинмайди. Агарда ўртангизда қарз олди-бердиси ёки хизмат кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бошқача турдаги фуқаролик ҳуқуқий муносабатлар бўйича низо келиб чиққанда, судга даъво аризаси билан мурожаат қилишингиз учун амалдаги “Давлат божи тўғрисидаги” Ўзбекистон Республикаси Қонунига илова сифатида қабул қилинган “Давлат божи ставкалари”га кўра, даъво баҳосининг 4 фоизи миқдорида, бироқ БҲМнинг 1 бараваридан кам бўлмаган миқдорда давлат божи тўлашингиз лозим бўлади.
Фолбиннинг ҳатти-ҳаракатларида алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга киритиш билан боғлиқ фирибгарлик жиноят аломатлари бор-йўқлигига тегишли тартибда баҳо бериш учун гувоҳ сифатида дугонангиз кўргазмалари инобатга олинади.

Фуқаролик қонунчилик талабларига кўра, юридик шахсларнинг ўзаро ва фуқаролар билан битимлари, шунингдек, фуқаролар ўртасидаги белгиланган БҲМнинг ўн бараваридан ортиқ суммадаги битимлар, қонунда белгиланган ҳолларда эса битим суммасидан қатьи назар, бошқа битимлар оддий ёзма шаклда тузилиши лозим. Битимнинг оддий ёзма шаклига риоя қилмаслик унинг ҳақиқий эмаслигига олиб келмайди, бироқ низо чиққан тақдирда тарафларни битимнинг тузилганлигини, мазмунини ёки бажарилганлигини гувоҳларнинг кўрсатувлари билан тасдиқлаш ҳуқуқидан маҳрум қилади.

Жиноят кодексининг 168-моддасида фирибгарлик, яъни алдаш ёки ишончни суиистеъмол қилиш йўли билан ўзганинг мулкини ёки ўзганинг мулкига бўлган ҳуқуқни қўлга қиритиш учун жавобгарлик белгиланган бўлиб, жиноятнинг ижтимоий хавфлилик даражасига кўра, содир этилган қилмиш учун жавобгарлик белгиланган. Масалан, мазкур модданинг биринчи қисмида назарда тутилган жиноятни содир қилганлик учун БҲМнинг 50 бараваридан юз бараваригача миқдорда жарима ёки 2 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари ёки бир йилдан 3 йилгача озодликни чеклаш ёхуд 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган бўлса, тўртинчи қисмидаги қилмиш учун БҲМнинг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима ёки 8 йилдан ўн йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши белгиланган.
Етказилган моддий зарарнинг ўрни қопланган тақдирда озодликни чеклаш ва озодликдан маҳрум қилиш тариқасидаги жазо қўлланилмайди”.

@bahodirahmedoff
3.6K viewsedited  14:34
Ochish/sharhlash
2023-05-17 14:18:16
Тошкентда "Орамиздаги қаҳрамонлар" фотокўргазмаси ўтказилар экан

19 май куни Tashkent City боғида оғир жисмоний меҳнат қиладиган касб эгалари тасвири туширилган “Орамиздаги қаҳрамонлар” номли фотокўргазманинг очилиши бўлиб ўтади.

Фотосуратлар муаллифи - республика ва халқаро миқёсда кенг эътироф этилган фотограф Эрнест Куртвелиев экан. Ушбу тимсолларни яратиш учун фотограф Ўзбекистоннинг турли минтақаларига ижодий экспедициялар уюштирган.

Eriell компанияси ташаббуси билан ташкил этилаётган кўргазмада 40 дан ортиқ суратлар жой олган.

@bahodirahmedoff
3.9K viewsedited  11:18
Ochish/sharhlash
2023-05-17 12:32:20
Эрталаб тоза бўлган машина битта Тошкент ёмғиридан сўнг

@bahodirahmedoff
4.1K views09:32
Ochish/sharhlash
2023-05-17 10:55:09 Ноқонуний тамаки

Тошкент давлат иқтисодиёт университетида Ўзбекистон Республикаси бўйича ноқонуний тамаки маҳсулотлари ҳажмини аниқлаш мақсадида Anti-Illicit Trade Empty pack survey илмий тадқиқот ишлари олиб борилмоқда. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, мамлакатимиз бўйича ноқонуний тамаки маҳсулотлари миқдори 2022 йил декабрь ойида 21 фоизни ташкил этган бўлса, апрель ойига келиб ушбу кўрсаткич 22.5 фоизни ташкил этмоқда.

Ноқонуний тамаки маҳсулотларини Ўзбекистон бўйлаб ҳудудлар кесимида таҳлил қилинганда Фарғона водийсида (Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари) уларнинг улуши 39-40 фоиз, Тошкент шаҳрида 17-18 фоиз, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида 17,5 фоиз, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятларида 13 фоиз, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 11 фоизни ташкил этган.

Сал аввалроқ ноқонуний маҳсулотлар, хусусан тамакига қарши курашиш мақсадида Президент қарори қабул қилинган эди. Унга кўра ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси ҳақида хабар бериш орқали истеъмолчи унга нисбатан қўлланиладиган жариманинг 20%и миқдорида (500 000 сўмдан) кешбэк эгасига айланиши мумкин. Бунинг учун фуқародан ноқонуний тамаки маҳсулотлари савдоси фактини қайд этиш ва Soliq.uz иловаси орқали ариза йўллаш талаб этилади.

Бироқ Президент томонидан ҳам махсус қарор қабул қилинганига қарамай мамлакатимизда ноқонуний тамаки маҳсулотлар айланмаси ортиб бораётганини фактларда кўрмоқдамиз. Бу тегишли идоралар юқоридаги қонунбузарлик билан жиддий тарзда шуғулланмаётганига ишора қилаётгандек. Мен бировни айбдор қилишдан йироқман, лекин 2022 йилда мамлакатга кириб келган ноқонуний тамакини атиги 2 фоизи қўлга олинганини ўзи ҳам тегишли ташкилотларга баҳо бўла олади деб ўйлайман.

@bahodirahmedoff
4.3K views07:55
Ochish/sharhlash
2023-05-16 18:00:50
Адвокат Абдумалик Абдуллаев семинарда ўз шахсий тажрибасидан мисоллар келтирди. Ҳаттоки бир терговчи ҳимояси остидаги шахсга босим қилиб адвокатдан воз кечишини сўраган ҳолатларини айтиб берди.

@bahodirahmedoff
4.9K viewsedited  15:00
Ochish/sharhlash
2023-05-16 17:26:06 Кўҳна мавзу: адвокатлик учун 2 йиллик юридик стаж бекор қилинади Қонунчилик палатасининг маълум қилишича, адвокатлик лицензиясини олишда юридик мутахассислик бўйича 2 йиллик иш стажи талаби бекор қилинади. Адолат СДП фракциясида ушбу ўзгаришларни назарда…
4.9K viewsedited  14:26
Ochish/sharhlash