Get Mystery Box with random crypto!

Ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маълумот тарқатган шахс | Bahodir Ahmedov

Ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маълумот тарқатган шахсга ҳукм ўқилди

Иш ҳужжатларига кўра, Ж. У. га тегишли бўлган iPhone-Х русумли мобил алоқа воситаси холислар иштирокида кўздан кечирилган вақтда Ж. У. нинг фойдаланувида бўлган телефон рақамига очилган Telegram профили ёрдамида ўзбек тилидаги “Шаҳид бўлиб кетсак рози бўлингиз” номли “жиҳод” ва “ҳижрат”га даъват қилувчи диний мазмундаги нашидаларни 10 нафар аъзоси бўлган “Alhamdulillah.” номли гуруҳга тарқатганлиги аниқланган. Шу боис Ж. У. га тегишли бўлган iPhone-Х русумли мобил алоқа воситаси ашёвий далил сифатида холислар иштирокида ҳужжатлаштирилиб олинган.

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг ИР-1719-сонли хулосасида тақдим этилган материалдаги маълумотлар ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилганлиги, уларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, тайёрлаш ва тарқатиш тақиқланганлиги қайд этилган.

Жиноят ишлари бўйича Оққўрғон туман судининг 2023 йил 8 майдаги ҳукмига кўра Ж. У. (2002 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, маълумоти - тугалланмаган олий) га Жиноят кодексининг 244-1-моддаси (жамоат хавфсизлиги ва жамоат тартибига таҳдид соладиган материалларни тайёрлаш, сақлаш, тарқатиш ёки намойиш этиш) 3-қисми “г” банди билан Жиноят кодексининг 57-моддаси (енгилроқ жазо тайинлаш) ни қўллаб, 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Олий суд

@bahodirahmedoff