Get Mystery Box with random crypto!

Bahodir Ahmedov

Telegram kanalining logotibi bahodirahmedoff — Bahodir Ahmedov B
Telegram kanalining logotibi bahodirahmedoff — Bahodir Ahmedov
Kanal manzili: @bahodirahmedoff
Toifalar: Bloglar , Qarzlar, soliqlar va qonunlar
Til: Oʻzbek tili
Mamlakat: Oʻzbekiston
Obunachilar: 17.98K
Kanalning ta’rifi

Юрист ва блогер Баҳодир Аҳмедов каналига хуш келибсиз!
Адвокатлик хизмати: @AdvokatBM
Админга мурожаат: @ABarizabot
Каналга сиғмаган гаплар бу ерда: @bahodiranklav
Твиттер: https://twitter.com/BahodirAhmedov2

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 3

2023-06-04 12:50:37 Олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларининг тест топшириқлари сони ва қийинлик даражаси қандай?

#абитуриент2023

Олий таълим муассасаларининг бакалавриат таълим йўналишларига кириш тест синовларида абитуриентларга:

2 та мутахассислик фанидан 30 тадан 60 та тест топшириғи;
3 та мажбурий фандан 10 тадан 30 та тест топшириғи берилади.

Бунда мутахассислик фанларидан тест варианти 3 та қийинлик даражасидаги (осон, ўрта, қийин) тест топшириқларидан шакллантирилади.

Барча абитуриентлар учун фанлар кесимидаги тест вариантининг тенг кучли бўлишини таъминлаш мақсадида тест вариантидаги тест топшириқлари қуйидагича тақсимланади:

осон даражадаги тест топшириқлари – 15-25% оралиғида;
ўрта даражадаги тест топшириқлари – 50-70% оралиғида;
қийин даражадаги тест топшириқлари – 15-25% оралиғида.

Мажбурий фанларда эса тест топшириқларининг барчаси осон даражадаги тест топшириқлари ҳисобланади.

Баҳолаш мезонлари билан шу ерда танишишингиз мумкин.

Манба

Бизнинг канал
@bahodirahmedoff
6.2K viewsedited  09:50
Ochish/sharhlash
2023-06-04 10:35:34
Солиқ қўмитасининг ҳисоботини қарангларда. Энг кўп солиқ тўловчилар рўйҳати. Ишлаб чиқарувчилар орасида ҳатто сигарет сотадиган братларам Узавтодан кўра икки баробар кўпроқ солиқ тўлашаркан.

Энг кўп солиқ имтиёзи ҳам UzAuto Motors АЖ ва Uzbekistan Airways АЖга берилибди.

Буларни нафақат халққа, балки давлатгаям нармални фойдаси тегмаётган бўлса, нега ушлаб туравераркин

@nurbekalimov
3.9K views07:35
Ochish/sharhlash
2023-06-04 08:09:53
Инсонийлик

Сартарошлар уларнинг мижози саратонга қарши кимётерапия олаётгани учун сочини олдираётганини билишиб, руҳан қўллаш учун қизиқ ишни қилишибди.

Одамнинг кўзига ёш келади беихтиёр. Чиркин ғарб!

@bahodirahmedoff
7.2K views05:09
Ochish/sharhlash
2023-06-03 20:02:25
Илмий фаолият билан шуғулланаётганлар учун тавсия.

UZBEK SCIENTISTS — илм-фан ва тадқиқотларга оид норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, илмий маълумотлар, грантлар билан танишиб боришингиз мумкин бўлган канал.

Каналга обуна бўлишни ва кузатишни тавсия қиламан.

Каналга аъзо бўлиш!

Манзил: @ILM_NUR_2020
5.5K views17:02
Ochish/sharhlash
2023-06-03 17:07:37
Миршакар маладес!
5.2K views14:07
Ochish/sharhlash
2023-06-03 12:07:53
Бермуд учбурчагидан навбатдаги қурбон

22 май куни ИИБга олиб кетилиб, ҳалок бўлган йигитнинг отаси Kun.uz'га интервью берибди. Йигит ёнидан гиёҳванд модда топилиб Чилонзор ИИБга олиб кетилган. Сўнг у ҳалок бўлди ва расмий версияда "Ўзини 4-қаватдан ташлади" деб баёнот беришди.

«Доктор ҳам оёқ-қўли синмаган, ҳеч нарса бўлмаган, деди. Шунга шубҳам бор, ўғлим бақувват ва ёш эди, қамоқдан қўрқадиган бола эмасди. Менинг биттагина ўғлимни уриб ўлдиришган деб ўйлайман… ИИБ биноси ойналарида панжаралар бўлади, у сиғмайди-ку. Агар ташлаган бўлса, камералар бўлади – ташлаганини кўрсатишсин ёки бармоқ изларини кўрсатишсин. Тошкент шаҳар прокуратурасига бориб ариза ёздим, видеони тергов сири, дея кўрсата олмаслигини айтишди», — деяпти йигитнинг отаси Kun.uz'га.

Ушбу йигитнинг ўлими Бермуд учбурчагидан чиққан навбатдаги жасад бўлди. Аввал ҳам олиб кетилган 14 ёшли боланинг ИИБдан жасади чиққан эди. Буларнинг барчаси Ички ишлар вазирлиги тизими ислоҳотга муҳтожлигини билдиради. Нормал жамиятларда бундай воқеалардан сўнг вазирлик истефо берган бўларди.

Президент сайлови яқин, айнан мана шу Ички ишлар тизимининг чидаб бўлмас даражага етгани, ислоҳ қилиш тизими номзодларнинг сайловолди дастуридан ўрин олиши керак.

@fayzboguz
4.6K views09:07
Ochish/sharhlash
2023-06-03 09:41:19 Тест синовлари катта сиғимли биноларда ўтказилади

#abituriyent2023

Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини мувофиқлаштириш бўйича давлат комиссиясининг баёни билан тест синови ўтказиладиган бинолар рўйхати тасдиқланди.

Унга кўра 2023-2024-ўқув йили учун олий таълим муассасаларининг бакалавриатига қабул қилиш бўйича тест синовлари катта сиғимли биноларда ўтказилади.

Бунда тест синовларини ўтказиш учун 92 та бино танлаб олинган бўлиб, бир сменада 44 минг нафар абитуриент тест синовида иштирок этиши мумкин бўлади.

Ушбу бинолар Билимни баҳолаш агентлиги томонидан маҳаллий ҳокимлик ва идоралар билан келишилган ҳолда танлаб олинган.

Мазкур баёнда Агентликка маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда тест синовлари ўтказиладиган бинолар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ваколати берилган бўлиб, бинолар рўйхатида ўзгаришлар бўлиши мумкин.

Манба

Бизнинг канал
@bahodirahmedoff
5.2K viewsedited  06:41
Ochish/sharhlash
2023-06-03 08:13:52 Тарих бизга сабоқ. Тарих бу биз. Қонимиздаги айрим ҳислатлар, камчиликлар қаердан келиб қолганини билиш учун жуда зўр қўлланма. Буни ҳеч қанақасига ёмон қабул қилмаслик керак. Жалолиддин тутган йўлни ҳам, Темур тутган йўлни ҳам ҳозир замон ракурсидан келиб чиқиб баҳолай олмаймиз. Балки у пайтдаги қайсидир одат, қонун бизга ёқмас? Қайсидир тарихий шахсни салбий жиҳатларини ҳазм қилолмасмиз, лекин бу тарихий факт. Ундан қочмаслигимиз керак

Элдар Асанов ва бошқа ижодкорлар илмий подкаст – QURULTOY'га старт беришди.

Тўлиқ видео

4.8K views05:13
Ochish/sharhlash
2023-06-02 14:02:03 “Самара берадими ёки йўқми?”. Сенат раиси банклар фаолияти ҳақида

Марказий банк раиси Сенатга ҳисобот берди. Ҳисобот тингланганидан сўнг Танзила Норбоева банклар ҳақида айрим фикрлар билдирди.

“Барча банклар, биринчи навбатда, тақдим қилинаётган лойиҳаларнинг мазмунига эътибор бериши керак.
Биринчидан, шу лойиҳа иқтисодий самара берадими ёки йўқми?
Агар у кейинчалик самарасиз лойиҳа бўлса, уни молиялаштиришнинг нима кераги бор?!

Иккинчидан, банкларимиз фаолият кўрсатишида ўз қатъий сўзига, фикрига эга бўлиши, мустақил қарорлар қабул қилиб, тадбиркорлар билан яқиндан ҳамкорлик қилишга эътибор қаратиши керак. Чунки агар банкнинг ўзи манфаатдор бўлса, у ёки бу лойиҳаларга ўзи лойиҳанинг моҳияти ва натижадорлиги нуқтаи назардан таклифлар ҳам киритиб боради” деди Сенат раиси.

@bahodirahmedoff
5.1K views11:02
Ochish/sharhlash
2023-06-02 11:34:28 Уяли алоқа виртуал оператолари ва теле- радиоканалларга давлат божини тўлашда имтиёзлар берилади

Танзила Норбоева бундай рағбатлантириш чоралари орқали тадбиркорлик субъектларига енгиллик берилиб, ҳусусий теле-радиоканаллар ташкил этилишига ва теледастурларни сифатли контентлар билан тўлдиришга эришилишини айтмоқда.

@bahodirahmedoff
5.0K views08:34
Ochish/sharhlash