Get Mystery Box with random crypto!

Педагогика ОТМларида сиртқи таълимлар 2023/2024-ўқув йилидан | Bahodir Ahmedov

Педагогика ОТМларида сиртқи таълимлар

2023/2024-ўқув йилидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи ОТМларнинг қайси йўналишларига сиртқи таълим шакли бўйича қабул амалга оширилади ва тартиби қандай?
                                                                         
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Педагогик таълим сифатини ошириш ва педагог кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасалари фаолиятини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида қуйидагича белгиланган:                                                                 

2023/2024-ўқув йилидан бошлаб педагогик кадрлар тайёрловчи олий таълим муассасаларининг педагогика соҳасидаги таълим йўналишларига ушбу кўрсатилган 14 йўналишдан бошқа йўналишларга сиртқи таълим шакли бўйича ўқишга фақатгина таълим тизимида педагогик фаолиятга оид камида 5 йиллик иш стажига эга бўлган шахслар қабул қилинади. Адаштирмаслик керак                                                                              

Бунда, педагогика соҳасидаги таълим йўналишларида сиртқи таълим шакли бўйича ўқиш истагида бўлган шахсларнинг таълим тизимида камида 5 йиллик педагогик иш стажига эга эканлиги “Ягона миллий меҳнат тизими” (ЯММТ) идоралараро дастурий-аппарат комплексидаги маълумотлар асосида белгиланади.

@bahodirahmedoff