Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистонда илк маротаба Халқаро велосипедчилар Иттифоқи (UCI | Bahodir Ahmedov

Ўзбекистонда илк маротаба Халқаро велосипедчилар Иттифоқи (UCI) тақвим режасига киритилган эркаклар ва аёллар ўртасида велоспортнинг шоссе тури бўйича “OQTOSH-CHORVOQ MOUNTAIN” кўп кунлик халқаро мусобақаларига start берилди.

Унда мезбон Ўзбекистон миллий терма жамоаси билан бирга дунё бўйлаб сараланган 120 нафар велоспортчилар иштирок этмоқда.

Танзила Норбоева ёзмоқда:

“Қувончли хабарлар билан бўлишишни истадим. 10 км масофада хотин-қизлар ўртасида бўлиб ўтган пойгада Ўзбекистон миллий терма жамоа аъзоси Олга Забелинская 1-ўрин, Яна Кускова 2-ўрин, Мисюрина Маргарита 5- ўринни қўлга киритди. Натижада спортчиларимиз қимматли 85 рейтинг очколарни қўлга киритди.

Ўзбекистонимиз байроғини баланд кўтараётган спортчиларимизга куч-ғайрат ва зафарлар ёр бўлсин!”

@bahodirahmedoff