Get Mystery Box with random crypto!

Бугун, 11 май куни ЖИБ Яшнобод тумани судида адвокатлар Барчин | Bahodir Ahmedov

Бугун, 11 май куни ЖИБ Яшнобод тумани судида адвокатлар Барчиной Имамова, Нозима Акилова ҳамда Ферузахон Қурбоноваларга оид жиноят иши бўйича оқлов ҳукми ўқилди ва улар суд залидан озод этилди, - деб хабар бермоқда AdvokatNews

Шу муносабат билан ҳамкасбларимизни эл-юрт олдида юзлари ёруғ бўлганлиги билан табриклаймиз.

Судья А. Икромовга эса одил судловни таъминлашдаги холис хизмати йўлида мувоффақиятлар тилаймиз.

Дастлабки терговда уларнинг ҳар бирларига нисбатан ЖКнинг 232-м. 1-қ., 228-м. 2-қ. “а,б” бандлари, 228-м. 3-қ,, 167-м. 3-қ. “а,в” бандлари, 227-м. 2-қ “а” банди, 228-м. 2-қ. “а,б” бандлари, 228-м. 3-қ, 237-м. 2-қ “а,б,в,г” бандлари, 238-м. 3-қ “а,б” бандлари, 139-м.3-қ “а,г” бандлари билан айблов илгари сурилиб, улар 11 ойдан бери қамоқда сақланаётган эдилар.

Прокурор суддан уларнинг ҳар учаласига бир хилда – 3 йил муддатга муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиб, 6 йилу 8 ой муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлашни сўраган.

Каналга уланиш:
@Advokat_Abdullayev