Get Mystery Box with random crypto!

Кеча Олий судда ҳимоямиздаги 'Элегант эксперт савдо' МЧЖ ва Фа | Bahodir Ahmedov

Кеча Олий судда ҳимоямиздаги "Элегант эксперт савдо" МЧЖ ва Фарғона вилояти божхона бошқармаси ўртасидаги иш якунига етди.

Божхона билан судлашувларда иш энг юқори судларгача бориши аниқ. Бу иш бўйича ҳам қуйи судларда судлашиб иккинчи марта Олий судга етиб келдик. Иккинчи босқичда Фарғона туманлараро иқтисодий суди ҳам, вилоят иқтисодий судлов ҳайъати ҳам тадбиркор фойдасига қарор чиқарганди.

Кеча Олий судда судья Т.Аннаева раислигида бўлиб ўтган кассация суди ҳам қуйи судларнинг қарорларини ўз кучида қолдириб, божхона органининг шикоятини рад қилди. Ҳудога шукур, бу сафар Олий судда ҳам адолат қарор топиб, тадбиркор кўкрагига шамол урадиган бўлди. 3 йилдан бери қайтариб берилмаган 417 млн. сўм ва ниҳоят божхонадан ундириладиган бўлди. Буёғи иш фақат Фарғона МИБчиларда қолди.

(Суратда адвокатлар Саидали Мухторалиев ва Хайрулло Қосимов ҳамда корхона таъсисчиси ва раҳбари Абдуҳалим Маматов ва Ёрқинжон Абдуллажоновлар).

@yuristkadr